7
Бу босқичда тиббиѐт ҳамширасининг роли катта аҳамиятга эга,
чунки у доимо
бемор ѐнида бўлиб, руҳий ҳолатнинг ўзгаришлари хақида шифокорга маълумот
бериши ва кузатувлар дафтарига қайд этиши лозим. Клиник текширувдан ташқари,
кушимча
–неврологик,
соматик,
биохимик,
экспериментал,
психологик,
электрофизиологик текширув усуллари хам қўлланилади.
7 савол.Руҳий бузилишларни даволаш усуллари кандай икки гурухга
бўлинади:
биологик ва психологик.
Биологик
усулларга медикаментоз даво, электротутқаноқ, инсулинокоматоз
даво, физиотерапия, пархез киради.
Биологик усуллардан асосийси бўлиб, психотроп дори воситаларни қўллаш
ҳисобланади. Психотроп дори воситаларнинг қуйидаги гурухлари ажратилади:
1) нейролептиклар (аминазин, трифтазин, галоперидол) ва
янги авлод
препаратлари (клопиксол, флюанксол, рисполепт ва б.);
2) транквилизаторлар (феназепам, диазепам, нитразепам ва б.);
3) антидепрессантлар (ципромил, мелипрамин, людиомил, амитриптилин);
4) психостимуляторлар (кофеин, сиднокарб, сиднофен);
5) нормотимиклар (литий карбонат).
6) антиконвульсантлар (бензонал, карбамазепин, депакин, ламитор).
Психологик
усулларга
психотерапиянинг
барча
турлари
(рационал
психотерапия, гипнотерапия,
гурухли психотерапия, психоанализ) киради.
Руҳий касалларнинг даволаниш ва реабилитация жараѐнида меҳнат
терапиясининг аҳамияти сезиларли.
8 савол.Беморларни комплекс даволашдаги мультиоилавий даволаш усули
Мультиоилавий терапия – бу руҳиятни шақллантирувчи усул бўлиб, моҳияти бемор ва
унинг қариндошлари маълумотлар олиб, муаммоларни хал қилишни ўрганадилар.
Натижада оила ўзига бўлган
ишончи янада ортади, психиатрия ѐрдамига бўлган
қарамлиги камаяди.
Мультиоилавий терапия ўз ичига икки босқични олади: таълим берувчи ва
муаммоларни хал қилиш босқичи. Биринчи босқичда бемор ва унинг қариндошларига
руҳий саломатлик хақидаги турли масалалар бўйича тўлиқ маълумот берилади.
Иккинчи босқич икки йил мобайнида гурух аъзолари билан ойига икки марта
учрашувни ўз ичига олади. Бу учрашувлардан мақсад, турли хаѐтий
муаммоларни
ечишдир (3 гурух).
Do'stlaringiz bilan baham: