Javoblar савол. Психиатрия нима?


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/108
Sana13.04.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1355442
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   108
1савол.Этика нима?



-аҳлоқ тўғрисидаги фан. Психиатриядаги касб аҳлоқи тиббиѐт этикасининг бир 
қисми бўлиб, психиатрия ѐрдамини кўрсатишдаги ўзига хос хусусиятларини ўз ичига 
олади. П. И. Ковалевскийнинг езишича: «Бошқа жойларга нисбатан руҳий беморлар 
билан мулоқот анчагина самимийлик, инсонийлик, яқинларга бўлган меҳрни талаб 
қилади. Ким шундай сифатларга эга бўлмаса, яхши психиатр бўлиши мумкин эмас». 
1994 йилда психиатрнинг профессионал этикаси Кодекси қабул қилинди.
2 савол.Этикани аҳлоқий тамойиллар нималар? 
• автономия принципи-бемор шаҳсига хурмат, мустақиллик ва танлаш 
эркинлиги хуқуқларини тан олиш;
• зарар етказмаслик принципи – беморга зиѐн келтирмасликни тақозо этади;
• саҳоватпарварлик принципи – беморнинг манфаатларига ҳизмат қилиш 
тиббиѐт ходими мажбуриятларига киритилади.
3 савол.Аҳлоқ тамойилларидан психиатрия этикасининг қуйидаги асосий 
вазифалари нималар? 
1. Жамиятда руҳий бузилишли шаҳсларга нисбатан сабрлиликнинг ортиши. 
«Психиатрияга бўлган муносабат жамият цивилизацияси даражасининг кўрсаткичи 
бўлиб ҳисобланади» (В.М.Бехтерев).
2. Психиатрия ѐрдамини кўрсатишда мажбурлаш доирасини чегаралаш. 
3. Тиббиѐт ходими билан бемор ўртасида ўзаро қулай муносабатларни ўрнатиш, 
бу беморнинг манфаатларини юзага чиқаришга ѐрдам беради.
4 савол.Барча руҳий касалликлар кандай икки гурухга бўлинади: 
руҳий жараѐнлар(касалликлар) ва руҳий ҳолатлар. 
Руҳий жараѐнларга динамикада ривожланишга мойил касалликлар киритилади 
(психозлар, неврозлар).
Руҳий ҳолатларга узоқ вақт давомида ўзгармайдиган бузилишлар киритилади 
(психопатиялар, олигофрения, деменция). 
Руҳий фаолиятнинг бузилиши руҳий жараѐнлар каби руҳий ҳолатларда хам 
кузатилади. 
5 савол. Этиологияси бўйича кандай касалликлар гурухлари ажратилади:
1. Эндоген – наслдан наслга ўтишга мойил касалликлар, уларнинг патогенези 
генетик бузилишлар билан боғланган (шизофрения, маниакал-депрессив психоз, 
эпилепсия касаллиги). 
2. Экзоген – ташки муҳитдан таъсир этувчи этиологик сабаблар натижасида 
ривожланган касалликлар (бош мия жароҳатлари, энцефалит, алкоголизм
гиѐҳвандлик, токсикомания). 
3. Психоген – ташки муҳитнинг руҳий жароҳатловчи омиллари натижасида 
келиб чиққан касалликлар (неврозлар, реактив психозлар). 
4. Соматоген (симптоматик) – бунда руҳий бузилишларнинг сабаби соматик 
касалликлар ҳисобланади. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling