Javoblar савол. Психиатрия нима?
СТРЕСС ҲОЛАТЛАРДА ЁРДАМ БЕРИШ
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1 савол. Галлюцинация нима
- 2 савол. Галлюцинация турларини санаб утинг.
2.СТРЕСС ҲОЛАТЛАРДА ЁРДАМ БЕРИШ
Жихоз: тинч шинам хона, юмшоқ креслолар Бажариш алгоритми 1. Ҳамшира бемор учун қулай кресло ва стуллар тайѐрлаб, психологик тарангликни йўқотиш учун , осоишта мухитни яратади. 2. Ҳамшира бемор билан суҳбат ўтказади, эътибор билан меҳрибонлик кўрсатади. 3. Суҳбат чоғида бегоналарнинг бўлмаслиги таъминланади. 4. Суҳбат вақтида бемордан стресс сабалари аниқланади. 5. Сабабларни бартараф этиш учун маслаҳатлар берилади, сабрли бўлиш кераклиги тушунтирилади. 6. Беморга аутотренинг ҳақида тушунча берилади ва ўтказилади. Масалан – мен касал эмасман. Маслаҳатларга амал қилсам ҳаммаси ўтиб кетади. 7. Оптимист бўлишга, ҳар бир яшаб ўтилган кун тақдир марҳаматидир. Ўз организмини руҳан бошқаришга, устунлик қилишга ўрганиши тъкидланади 8. Беморга мисол тариқасида шундай касаллар ҳақида, уларнинг яхши бўлиб кетганлиги ҳақида маълумотлар берилади. 9. Беморга тўғри овқатланиш, углеводларга бой маҳсулотлар истеъмол қилиш яхши натижа бериши, кайфият кўтарилиши ҳақида айтилади. 1 савол. Галлюцинация нима? Реал мавжуд объектсиз идрок этишга галлюцинация дейилади. Галлюцинациялар объектив борликдан ташкарида шаклланувчи ва уз-узидан пайдо булувчи тасаввурлардир. Галлюцинациялар инсон онгида бирон-бир тасаввурнинг доминантлиги натижасида келиб чикувчи хакикий таъсиротнинг сохта ички (онгий) образга айланиши туфайли юзага келади. Шунинг учун галлюцинациялар уз-узидан келиб чикувчи, интенсив хиссийлик касб этувчи, реал борликка кучирилган ва шу тафайли хакикийлик, объектив мавжудлик хусусиятини олган тасаввурлар деб хисобланади. Гольдштейн фикри буйича, «галлюцинациялар аввал идрок этилган нарсаларни шу идрокка боглик булган янги ташки таъсирсиз хиссий равишда бошдан кечиришдир». 2 савол. Галлюцинация турларини санаб утинг. Сезги органларига караб куриш, эшитиш, хид ва таъм билиш, умумий сезги галлюцинациялари фаркланади.Куриш галлюцинациялари. Энг оддий курув галлюцинациялари фотопсиялардир. Бунда бемор узига шаклсиз, ноаник нарсалар куринади – олов тутун, туман. Галлюцинатор образлар жуда катта ѐки жуда кичкина булиб куришини мумкин. Галлюцинациялар рангли ѐки рангсиз, баъзида эса бир рангли булади. Сахнасимон галлюцинацияларда куринган нарсалар, вокеа – ходисалар худди сахнада ѐки кино экранида уйналаѐтгандек куринади. Экстракампин галлюцинацияларда образлар беморнинг куриш бусагасидан ташкарида – ѐнида, 11 оркасида пайдо булиши мумкин. Эшитиш галлюцинацияларига жаранг,бонг,ук овози ва шунга ухшаш бошка ноаник галлюцинациялар киради ва улар акоазмлар дейилади.Эшитиш галлюцинациялари интенсивлигига караб секин,баланд,гаранг килувчи булиши мумкин. «Овозлар» еки «товушлар» таниш еки нотаниш одамники, эркакча еки аел кишиники булиши мумкин. Мазмунига караб, эшитув галлюцинациялари куйидаги турларга булинади: Шархловчи галлюцинациялар – бунда товуш еки бир неча товуш беморнинг хар бир қилган ишини шархлайди, ўз фикрини билдирадИмператив галлюцинацияларда «товуш» беморга у ѐки бу харакатни килишни буюради. Баъзан бу харакат бемор ѐки унинг атрофидагиларга зарарли булиши мумкин: товушлар харакат вақтида поезддан сакрашни, бировни баланд бинодан ташлаб юборишни, улдиришни буюришлари мумкин.Хид, таъм билиш галлюцинациялари одатда иккиламчи бўлиб, васваса гоялари асосида келиб чикади ва мустакил равишда камдан –кам учрайди.Тактил галлюцинацияларда бемор терисида турли хашоратларнинг юрганини, терида еки тери остида турли бегона нарсаларнинг мавжудлигини хис килади.Висцерал галлюцинацияларда эса бемор тана бушликларида,купинча коринда, турли нарсалар еки тирик жонзотлар борлигини хис килади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling