8
ишидан асосий фарқи, диспансерга мурожаат қилган инсонда у ѐки бу руҳий касаллик
белгилари аниқланса, унинг фаол рўйҳатга олинишидир.
10 савол.Кандай динамик кузатув гурухлари ажратилади:
I гурух – тез-тез госпитализация қилинувчи беморлар гурухи.
II гурух – касаллик қўзғалишлари ва декомпенсациялари амбулатор бартараф
этиладиган беморлар гурухи.
III гурух – профилактик даволанишдаги беморлар гурухи.
IV гурух – кечиктириб бўлмайдиган ижтимоий-реабилитацион
тадбирларга
муҳтож беморлар гурухи.
V гурух – эпизодик назоратга ва кузатувга муҳтож беморлар гурухи.
11 савол. Диспансерда ишлайдиган патронаж хамширанинг вазифалари
нималардан иборат?
Патронаж ҳамшираларининг вазифаси беморлар, уларнинг оиласига ижтимоий
ѐрдам кўрсатиш, уларнинг хуқуқларини ҳимоялаш,
оилавий муаммоларини хал
қилишда, турар-жой масаласи ечимида кўмак бериш, ушлаб турувчи давони
ташкиллаштиришдан иборатдир. Ҳамширалар беморлар билан кўпроқ
учрашиб
туради, унинг қариндошлари ва қўшниларидан беморнинг ҳолатидаги сезилаѐтган
барча ўзгаришлар хақида муҳим маълумотларни олади. Бу маълумотлар бемор
ҳолатини баҳолаш учун жуда муҳим, улар кейинги даволаниш масалаларини ўз
вақтида ечишга ѐрдам беради.
13 савол.Кандай холатларда мехнат экспертизаси хал килинади?
меҳнат экспертизаси масалаларини хал қилиш шифокорлар
маслахат комиссияси
(ВКК) шифокорлик меҳнат экспертизаси комиссияси (ВТЭК) томонидан амалга
оширилади.
Руҳий бузилишлар фаол даволанишга қарамасдан, узоқ чузилувчан ѐки қайтмас
характерга эга бўлса ва касбий меҳнатни бажаришга тўсқинлик қилса,
бунинг
натижасида меҳнат қобилияти турғун йўқотилса, беморни ногиронликга ўтказиш
тўғрисидаги қарор қабул қилинади.
III гурух ногиронларига қисман меҳнат қобилиятини йўқотган, иш кунини
қисқартириш билан меҳнат фаолияти хажмини камайтиришга ѐки кам малакали ишга
ўтказишга муҳтож шаҳслар киритилади. Тўлиқ, турғун бўлган меҳнат қобилиятини
йўқотиш II гурух ногиронлиги каби баҳоланади, агар бемор доимий парвариш ѐки
кузатувга муҳтож бўлса, у I гурух ногирони деб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: