5-боб. Миллий дастурни қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш
Миллий дастур қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
масъул ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорлар кредитлари (қарзлари), грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
6-боб. Кутилаётган натижалар
Миллий дастурнинг амалга оширилиши келгусида қуйидаги натижаларга олиб келиши кутилмоқда:
«Бир миллион дастурчи» лойиҳасида иштирок этадиган хотин-қизлар сони 30 фоизга етказилади;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш мақсадида 14 та ҳудудда кооперативлар фаолияти йўлга қўйилади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг магистратурасига ўқишга тавсия этилган номзодлар орасида хотин-қизлар улуши 30 фоизгача етказилади;
олий таълим муассасаларида психолог мутахассисларга эҳтиёж юқори бўлган соҳалар бўйича қабул параметрлари 30 фоизга оширилади;
туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг 46 та туғуруқ бўлими негизида туманлараро перинатал марказлар ташкил этилади;
республикада истиқомат қилаётган 337 мингдан зиёд хотин-қизларни тиббий, ижтимоий ва касбий реабилитация чоралари билан қамраб олиш кўлами кенгайтирилади, уларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказларида амбулатор реабилитация қилиш механизмлари жорий этилади;
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилади, халқаро конвенциялар ва миллий қонунчилик нормалари ижроси қатъий назоратга олинади;
гендер тенгликка эришиш даражаси бўйича дунё мамлакатлари рейтингида мамлакатимизнинг ўрни сезиларли оширилади;
хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонликка учрашининг олди олинади;
жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган хотин-қизларнинг жамият ҳаётига мослашувчанлиги ошади;
чет элга ишлаш учун чиқиб кетган хотин-қизларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш йўлга қўйилади;
одам савдосининг олди олинади;
хотин-қизлар орасида ишсизлик даражаси камаяди, аёллар тадбиркорлиги ошиб, камбағаллик қисқартирилади;
оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг турмуши яхшиланади;
ногиронлиги бўлган ёки ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд аёллар, уй-жойсиз, боқувчиси бўлмаган, ўзгалар парваришига муҳтож аёллар ҳар томонлама қўллаб-қувватланади;
хотин-қизларнинг саломатлиги мустаҳкамланади, оналик ва болалик муҳофаза қилинади;
давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеи янада мустаҳкамланади;
хотин-қизларнинг таълим олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратилади, илм-фан соҳасида аёлларнинг ўрни ошади;
хотин-қизларнинг спорт билан шуғулланиши ва маданий ҳордиқ чиқариши учун қўшимча шарт-шароитлар яратилади;
оила институти мустаҳкамланади, оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳит яхшиланади ва ажримлар сони камаяди;
хотин-қизлар орасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликлар олди олинади;
хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида фуқаролик жамияти институтлари роли ошади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон Фармонига
2-ИЛОВА
2022 — 2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурни 2022-2023 йилларда амалга оширишга қаратилган
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Do'stlaringiz bilan baham: |