Жиноят ижроия
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
201-402
6-МАВЗУ ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДА РЕЖИМ Жазони ижро этиш муассасаларида режим тушунчаси ва аҳамияти. Режимнинг асосий талаблари. Миллий қонунчиликни эркинлаштириш даврида жазони ижро этиш режимини енгиллаштириш. Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар кийими. Маҳкумларни батамом ажратиб қўйиш ва қўриқлаш. Маҳкумларни назорат қилиш ва текширишнинг техникавий воситаларидан фойдаланиш, тинтув ва кўздан кечириш. Маҳкумларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш, тинчлантириш кўйлагини ва махсус воситаларни ишлатиш тартиби ва шартлари. Ўқ-отар қуролларни қўллаш, фойдаланиш асослари тартиби ва шартлари. Жазони ижро этиш муассасаларида алоҳида ҳолат жорий этиш тартиби ва шартлари. Маҳкумларнинг озиқ овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни сотиб олиши. Маҳкумларнинг қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашиш тартиби ва шартлари. Маҳкумларнинг телефон орқали сўзлашуви ва ёзишмалари. Маҳкумларнинг посилкалар, йўқловлар, бандероллар ва пул жўнатмалари олиши ва юбориши. Маҳкумларнинг адабиёт ва ёзув 93 ашёларини сотиб олишлари тартиби. Маҳкумларнинг кинофильмлар ва телекўрсатувлар кўриши, радио эшитиш тартиби. Маҳкумларнинг алоҳида ҳолларда муассаса доирасидан четга чиқиши. Маҳкумларнинг белгиланган муддатда жойига қайтишдан бўйин товлаганлик оқибатлари. Республикамиз ўз мустақиллигини қўлга қиритгач, жамият ҳаётининг барча соҳаси тубдан ислоҳ этилиб, демократик ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти қуриш йўлида илк саъйи ҳаракатлар бошланди. Шу аснода суд- ҳуқуқ соҳасида олиб борилган ислоҳотлар, либераллаштириш сиёсати айниқса эътиборга молик бўлган ижобий ҳолат сифатида баҳоланмоқда. Суд- ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бу борадаги қонунчиликни либераллаштириш ўз навбатида жиноят ижроия қонунчилигига қатор ўзгартиришлар киритилишига сабаб бўлди. Мустақиллик даврида қонун ҳужжатини демократия талабларига мослаш йўлида эришилган ютуқлар талайгина. Бу борада Республикамизда эришилган ютуқлар ҳақида Президентимиз И. А. Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги 2005 йил 28 январдаги маърузаларида ҳам алоҳида тўхталиб ўтганлар. Хусусан, ушбу маърузада Президентимиз жиноят ижроия соҳасига тааллуқли қуйидаги фикрларни билдирганлар. “Жиноят-ижроия кодексига киритилган ўзгартиришлар жазони ўташ шароитларини анча яхшилаш, маҳкумларга муддатдан илгари озод бўлиш ҳуқуқини берадиган моддаларни кўпайтириш, жазони ўташ жойларида яшаш тартиби ва шароитини сезиларли даражада енгиллаштириш имконини яратади. Натижада жазони манзил колонияларда ўтаётган шахсларнинг улуши қамоқда сақланаётганлар сонига нисбатан анча кўпайди. Яъни 1990 йилда манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар маҳбусларнинг умумий сонига нисбатан 7 фоиз бўлган бўлса, бугунги кунда бу рақам 21 фоизни ташкил этмоқди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда ҳар 100 минг аҳолига нисбатан қамоқдагилар сони 158 кишини ташкил этади. Айни пайтда ушбу кўрсаткич, масалан, АҚШда-715, Россияда-584, Украинада-416, Қозоғистонда-386, Қирғизистонда-390, Эстонияда-339 кишидан иборат” 33 . Жазони ижро этиш муассасаларида режим жазодан кўзланган мақсадга эришиш учун белгиланади. 33 И. А. Каримов Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Т.: Ўзбекистон, 2005 й., 45-46-бетлар. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling