Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти кассация судлов хайъятига


Download 101.5 Kb.
bet6/10
Sana01.11.2023
Hajmi101.5 Kb.
#1738131
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
MUZAFFAR 11

Фуқаролар С.Халилова ва бошқалар ҳам гувоҳ Рахимова Назиранинг кўрсатмаларига ўхшаш кўргазмалар бериб ўтган.
10.Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддасида “Ҳақиқатни аниқлаш, яъни суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шарт.
Иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши керак. Ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозим.
11.Тадбир жараёнида фуқаро Х.Абдерахмановдан олинган 42 млн 500 сўм пуллар ва ундан олдин ер майдонларидан вақтинча фойдаланиш мақсадида фуқароларга берилган ер майдонлари эвазига мен томонимдан олинган пулларни қаерларга ва қандай тартибда сарфланганлиги ҳолатларига аниқлик киритиш мақсадида “Отдых” боғдорчилик-узумчилик ширкати аъзолари Мадумарова Дилором, Мамадиёров Фарход, Ризаев Сирожиддин, Рустамов Комил, Халилова Сабохат ҳамда 6 та кўча бошилари Маматова Нарбу ва Ўлжабоев Намозларни гувоҳ тариқасида судга чақиртириб, сўроқ қилишда амалий ёрдам беришни сўраган эди, ушбу гувоҳлар суд мажлисига тўлиқ келган бўлсада, лекин суд томонидан уларни 20 фоизини сўроқ қилинишига руҳсат берилди холос.
Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими ходимлари ва Олмалиқ шаҳар прокуратураси катта терговчиси В.Р.Пириевнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари ва қабул қилган асоссиз карорлари бугунги кунгача турмуш ўртоғим А.Тайлаков ва унинг яқинларига ўз салбий асоратларини кўрсатмоқда.
12.Дастлабки тергов ва суд жараёнлари Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талабларига зид равишда бир томонлама ўтказилган, ҳақиқатни аниқлашга қаратилган тергов ҳаракатлари умуман амалга оширилмаган ва далиллар етарлича тўпланмаган, аниқланган ҳолатларга ҳам реал ҳуқуқий бахо берилмаган. Суд тергови ўтказилган бўлсада, иш бир томонлама айблов йўналишида олиб борилди, суд терговида гувоҳ Х.Абдерахманов ва холис гувоҳларнинг ёлғон кўрсатмалари билан эрим А.Тайлаковни асоссиз равишда айблаб юборди.
13.Жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрь кунидаги "Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 12-сонли Қарорининг талаблари ва рахбарий кўрсатмалари тўлиқ бажарилмади.
Ўзбекистон Республикаси бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Олмалиқ шаҳар бўлими ходими Ж.А.Қодиров томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрь кунидаги "Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўпол равишда бузиб, фуқаро (аризачи) Ф.Ш.Абдерахмановдан судланувчига қонуний чора кўриш тўғрисида 2022 йил 7 март куни ариза олиниб, расмийлаштирилган бўлсада, қандай қилиб, ундан 2 хафта олдин Ф.Ш.Абдерахмановга овоз ёзиш мосламасини тақдим этиш ҳақида ҳамда овоз ёзиш мосламасини қайтариб олиш ҳақида баённома расмийлаштирилган. Аризачидан ҳали ариза олиб, расмийлаштирмасдан туриб, суриштирув ва бошқа тадбирларни аризадан 2 хафта олдин қонунга зид равишда ўтказиш мумкинми?.
Ва ниҳоят, мазкур ҳолатга апелляция инстанцияси суди эътибор бериб, департаментининг Олмалиқ шаҳар бўлими ходими Ж.А.Қодиров томонидан
2022 йил 7 март, яъни Х.Абдерахманов томонидан ариза бериб расмийлашти-рилган кундан олдин овоз ёзиш мосламасини бериш ва шу куни уни қайтариб олиш ҳамда жорий йилнинг 3 март куни 22 февраль куни овоз ёзиш мосламасини бериш ва шу куни уни қайтариб олиш юзасидан тузилган баённомалари адолатли равишда номақбул далил деб тўғри эътироф этилди.
Жиноят - процессуал қонунининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган асосий принципи - айбсизлик презумпциясига кўра, “шахс унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда белгиланган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади.
Ҳукм фақат қонунда белгиланган тартибда тўпланган далилларга асосланган бўлиши лозим.

Download 101.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling