Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти кассация судлов хайъятига


Download 101.5 Kb.
bet4/10
Sana01.11.2023
Hajmi101.5 Kb.
#1738131
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
MUZAFFAR 11

Шу муносабат билан, қонун талабларига мувофиқ тузилган
фуқаролик-ҳуқуқий битим, шартнома бўйича жиноят белгилари мавжуд бўлмаган барча ҳолларда, низо фуқаролик, иқтисодий ишлар бўйича суд томонидан кўриб чиқилиши лозим эди.
5.Пленум қарорининг 11-бандида “Қонун талабларига мувофиқ тузилган битимлар, шартномалардан келиб чиқадиган аризалар судни четлаб суриштирув, дастлабки тергов органларига тушганда, улар ЖПК 329-330-моддаларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилиши ва жиноят белгилари мавжуд бўлмаган тақдирда, манфаатдор шахсларга низо фуқаролик суд иши юритуви тартибида ҳал этилиши зарурлиги тушунтирилиши лозим”-деб кўрсатилган бўлса-да, прокурор ва судлар ушбу талабларни ҳам бажармади.
6.Пленум қарорининг 27-бандида “Судлар қонунда белгиланган тартибда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга киришган шахсларга нисбатан қонунга хилоф равишда фирибгарлик тўғрисида жиноят иши қўзгатиш амалиётига барҳам бериш юзасидан чоралар кўришлари лозим. Шу мақсадда низолашаётган тарафлар орасида келиб чиққан ҳақиқий муносабатлар хусусияти синчковлик билан аниқланиши лозим бўлиб, бу айбсиз шахслар қонунга зид равишда судланиши ҳолларига чек қўйилишига олиб келади. Иш бўйича шахс қонунга хилоф равишда жиноий жавобгарликка тортилганлиги факти аниқланган ҳолда суд бунга тегишли муносабат билдириб, жиноят ишини юритишга масъул давлат органлари мансабдор шахсларига нисбатан хусусий ажрим чиқариши керак”-деб қайд этилган бўлса-да, бу талаблар ҳам прокурор ва барча инстанция судларининг эътиборидан четда қолди.
7.Дастлабки терговнинг тўлиқ, сифатли ва холисона ўтказилмаган-лигини назарда тутиб, мазкур жиноят иши бўйича иш ҳолатларига умуман ойдинлик киритилмаганлиги ва ҳақиқатни аниқлаш борасида ҳеч қандай тергов ҳаракатлари ўтказилмаганлигини инобатга олиб, суддан иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган баъзи бир тергов ҳаракатларини ўтказишни адвокатлар илтимос қилди, лекин ушбу илтимосномалари қисман қаноатлантирилиб, ундаги талаблар қисман бажарилди.
Жумладан, адвокатлар мазкур жиноят ишини холисона, ошкоралик, одиллик ва бошқа принциплар асосида кўрилишини таъминлаш мақсадида суд мажлиси жараёнлари ва суд терговини амалдаги қонунларга кўра, видеокузатув, шунингдек аудио ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган махсус хоналарда ўтказишга руҳсат беришни сўраган, лекин бу илтимосномалар ҳам қаноатлантирилди деб, аслида бажарилмади.
8.Шунингдек, адвокатлар жиноят иши материалларида “Отдых”
боғдорчилик-узумчилик ширкати билан “Олмалиқ КМК” АЖ ўртасида

Download 101.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling