Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти кассация судлов хайъятига


Суд амалиётини ўрганиш шуни кўрсатадики


Download 101.5 Kb.
bet7/10
Sana01.11.2023
Hajmi101.5 Kb.
#1738131
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
MUZAFFAR 11

Суд амалиётини ўрганиш шуни кўрсатадики, жиноят иши бўйича суриштирув, дастлабки тергов юритиш ва уни судда кўриш даврида жиноят-процессуал қонунининг далиллар ва исбот қилишга оид нормаларига асосан риоя этилмоқда.
Шу билан бирга суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашни тартибга солувчи қонун талабларини бузиш ҳоллари барҳам топмаган.
Жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатларидан фуқароларни ҳимоя қилиш самарасини кучайтириш, улар томонидан Конституция ва Жиноят-процессуал кодекси талабларига риоя этилиши ва бажарилишини таъминлаш мақсадида Номақбул деб топилган далилларни тиклашнинг имконияти бўлмаган ҳолларда суд ишни қўшимча тергов юритиш учун қайтармасдан тўпланган далиллар мажмуидан келиб чиққан ҳолда ишни мазмунан ҳал этиши керак”- деб кўрсатилган бўлсада, нима сабабдан суднинг ҳукми бекор қилинмади.
14.Афсуски, тергов органи, биринчи, апелляция ва кассация судлари ўз ишига совуққонлик ёки бепарволик билан қаради. Ҳатто, судга боришдан олдин дастлабки тергов якунланганлигини ҳам эрим А.Тайлаков билмай қолди. Чунки, терговчи турмуш ўртоғим А.Тайлаковга жиноят иши тергови якунланганлиги ҳақида умуман айтмади ва ҳабар бермади. Аксинча, унга жиноят иши материаллари билан танишиб олсам бўладими деган саволига, судда танишасиз деб тушунтирган. Эрим қонун бўйича шундай бўлса керак деб ўйлаган, лекин адвокат олганидан кейин унга бундай ҳуқуқлари борлигини тушунтирганда, уни ҳуқуқ ва манфаатлари тергов органи томонидан қўпол равишда бузиб келинганлигини тушуниб етди.
Бу ҳолат эса, прокурор ва барча инстанция судларининг эътиборидан четда қолди. Оқибатда, турмуш ўртоғим А.Тайлаковнинг Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 46, 48-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқ ва манфаатлари қўпол равишда бузилиб, тергов ва суд тергови ҳаракатлари бир томонлама олиб борилганлигидан далолат бермоқда.

  1. Дастлабки тергов органи томонидан менга ўзгалар мулкини фирибгарлик йўли билан талон-тарож қилишга суиқасд жинояти, яъни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди билан қўйилган айблов ҳам етарли далиллар билан ўз тасдиғини топмаган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасида “Айбсизлик презумпцияси, яъни “Айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак”- деб қайд этилган бўлсада, тергов органи, суд, апелляция суди ушбу талабларга амал қилмади.
Бу ҳолатлар кейинчалик прокурор ва кассация судларининг эътиборидан ҳам четда қолди.

Download 101.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling