Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти кассация судлов хайъятига
Дастлабки тергов органининг
Download 101.5 Kb.
|
MUZAFFAR 11
Дастлабки тергов органининг қарорлари, биринчи инстанция судининг ҳукми, апелляция ва кассация судлов ҳайъатининг ажримлари мутлақо қонунларга зид равишда ва адолатсиз чиқарилган деб ҳисоблаймиз.
Ҳатто, жиноят ишлари бўйича апелляция суди ажримнинг “а н и қ л а д и:” қисмида “турмуш ўртоғим Тайлаков Алимжон Эркиновичга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва 2022 йил 7 мартдан қамоқда сақланмоқда”- деб хатога йўл қўйган. Чунки, эрим апелляция суди жараёнида очиқда эди. Шу сабабли, ушбу қарор, ҳукм ва ажримлар қуйидагиларга кўра бекор қилинмоғи лозим эди. Жумладан: 1.Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 11-моддасида – “Судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи, ҳимоячи, шунингдек жиноят ишини юритишда иштирок этувчи барча шахслар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига аниқ риоя этишлари ва уларнинг талабларини бажаришлари шарт. Қонунларни аниқ бажаришдан ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, қандай сабабларга кўра юз берганидан қатъи назар, жиноят процессида қонунийликни бузиш ҳисобланади ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади”-дейилган бўлсада, биринчи инстанция суди ҳукмининг 8-вароғи 2-чи хатбоши жумласида “Шу билан бирга суд дастлабки тергов органи томонидан турмуш ўртоғим А.Тайлаковга эълон қилинган ва ўзига қонун билан берилган ваколатлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни қасддан содир этиб, қонун билан қўриқланадиган жамоат манфаатларига жиддий зиён етказилишида ифодаланган жиноий ҳаракатлари ўз тасдиғини топмади. Чунки, эрим А.Тайлаков давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи мансабдор шахси эмас, унга давлат органи томонидан ваколат берилмаган, у ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида сайланган ва хакозо”- деб ва эрим А.Тайлаковнинг қилмишидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми ортиқча эълон қилинган деб ҳисоблаб, бу моддани айбловдан чиқаришни лозим деб топиб тўғри хулосага келган бўлса-да, ҳукмнинг а н и қ л а д и қисмида “А.Тайлаков 2016 йил 19 июлдаги бошқарув кенгашининг 2-сонли йиғилиш баённомасига асосан Олмалиқ шаҳар “Темур Малик” МФЙ, Улуғбек кўчасида жойлашган “Отдых” боғдорчилик-узумчилик ширкати раиси лавозимига сайланиб, ушбу лавозимда ишлаб келиб, эгаллаб турган лавозимига кўра, мансабдор шахс бўлиб, ўзи раислик қилиб келаётган ширкатнинг молиявий фаолиятини тўлиқ назорат қилиш ва хакозо.... деб қайд этиб жиддий хатога йўл қўйган. Download 101.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling