Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти кассация судлов хайъятига


Download 101.5 Kb.
bet9/10
Sana01.11.2023
Hajmi101.5 Kb.
#1738131
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
MUZAFFAR 11

Бундан кўриниб турибдики, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг жиноят ишлари бўйича ўринбосари ёки судьяларининг масъулиятсизлиги, ўз ишига совуққонлиги, бепарволиги туфайли ёки била туриб, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар прокурори билан тил бириктириб, (келишув) асосида мазкур жиноят ишини прокурорга бериб юбориб, у орқали эрим А.Тайлаковга нисбатан қайтадан янги жиноят иши қўзғаттириб, уни яна қайтадан қамаб қўйишди. Демак, ҳар бир фуқаронинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қайд этилган ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қиламан деган кишининг (шахс)нинг иши шундай якунланар эканда !
Ваҳоланки, турмуш ўртоғим А.Тайлаков Ўзбекистон Республикаси Олий судида бўлаётган найранглар, кўзбўямачиликлар ҳақида 2023 йил 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси номига ариза ёзиб берган эди. Лекин, эримнинг аризаси кенгаш томонидан ҳам умуман ўрганилмасдан, айбдор суд ходимларига нисбатан ҳеч қандай қонуний чоралар кўрилмасдан, аксинча аризани ўша совуққонликка йўл қўйиб келаётган Олий суднинг ходимларининг ўз қўлига топшириб, яна бир бор эрим А.Тайлаковнинг сарсон-саргардон қилишга эришган. (Асос: Кенгашнинг жавоб хати 1-вароқда)

Қолаверса, 17.2017 йил 7 июль куни Ўзбекистон Республикаси судьяларининг Ўзбекистон халқига мурожаатида “биринчидан, кундалик фаолиятимизда суд процесси иштирокчиларига яқиндан ёрдам бериш орқали уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаймиз ва ҳақиқатни қарор топтирамиз”, иккинчидан, фаолиятимизни яна бир бор қайтадан танқидий таҳлил қилиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоясини таъминлаймиз, одил судловни амалга оширишдаги ғов-тўсиқларни таг-томири билан бартараф этамиз, судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантиришда бор билим ва тажрибамизни сафарбар этамиз. Судга борган ҳар бир фуқаро фақат адолат топишига кафолат берамиз. Учинчидан, ҳар бир инсоннинг тақдирини ҳал этишда онгимизда – адолат, тилимизда – ҳақиқат, дилимизда эса поклик устувор бўлади ва ҳакозо...”- деб судлар томонидан қасамёд қабул қилинган.


Ҳурматли юртбошим Шавкат Миромонович !

Президент: “Суд| биносига келган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат борлигига ишониб чиқиб кетиши керак;


❗️ 2018-2019 йилларда биринчи инстанция судларида жами 192 та жиноят иши бўйича 307 нафар шахс оқланган бўлса-да, ҳеч қайси ҳолатда прокурор айбловдан воз кечмаган” – деди.
✅ Шу боис тергов жараёнидаги хатолар суд мажлисида аниқланса, прокурор суднинг тугашини кутиб ўтирмасдан, ўз ташаббуси билан айбловдан воз кечадиган тартиб жорий этилиши лозимлиги қайд этилган бўлсада, судда иштирок этган давлат айбловчилари турмуш ўртоғим А.Тайлаковни айби исботланмаса ҳам доим асоссиз равишда айбдор деб топишни сўраб келди.


Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти таъкидлаганидек, «Инсон ҳар қандай қийинчилик ва азоб уқубатга тоқат қилиши мумкин, лекин адолатсизликка чидамайди».
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 463-моддасида “Айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилади”- деб қайд этилган бўлсада, биринчи инстанция судининг ҳукми мазкур талабларга зид равишда чиқарилган ва апеляция ҳамда кассация судлов ҳайъати буни эътибордан четда қолдирди.

Download 101.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling