Жиноят-процессуал кодексига


Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳарбий қисмлар жойлашган биноларда олиб қўйиш ёки тинтув уларнинг вакиллари иштирокида ўтказилади


Download 0.79 Mb.
bet146/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳарбий қисмлар жойлашган биноларда олиб қўйиш ёки тинтув уларнинг вакиллари иштирокида ўтказилади.
Тинтув қилинаётганларга, холисларга, мутахассисларга, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳарбий қисмларнинг вакилларига тинтув ёки олиб қўйиш ўтказилишидан аввал уларнинг суриштирувчи ёки терговчининг барча ҳаракат­лари чоғида ҳозир бўлиш ҳамда ана шу ҳаракатлар хусусида арз қилиш ҳуқуқлари тушунтирилиши керак. Бундай арз баённомага киритилиши шарт.

1. Холисларнинг ушбу тергов ҳаракатидаги иштироки асосий зарурий шартлардан бири ҳисобланади. Тинтув ўтказишга тинтув ўтказилаётган шахснинг яқин қўни-қўшниларини таклиф этилиши мақсадга мувофиқ эмас. Чунки, тергов олиб борилишига улар бирёқлама ёндашишлари мумкин. Уларнинг тинтув ўтказилган шахсга нисбатан мунособати яхши бўлса, унга ён босишлари,ёмон бўлса, айблаш мақсадида терговни чалғитиш эҳтимоли бўлади.


2. Олиб қўйиш ёки тинтув ўтказишда холислардан ташқари, зарурат бўлган тақдирда мутахассис ва таржимон ҳам иштирок этади.
3. Олиб қўйиш ёки тинтув ўтказишда иштирок этаётган холисларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ЖПКнинг 74–модда­сида, мутахассиснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 70-моддада, тар­жимоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари эса, 72-моддада белги­ланган.
4. Олиб қўйиш ёки тинтув шахснинг уй-жойида ўткази­лаётганда унинг ўзи ёки вояга етган оила аъзоларидан бирининг иштирок этиши таъминланиши лозим. Бу тергов ҳаракатини амалга ошираётган шахс ёки бошқа иштирокчиларга нисбатан уй эгасида эътироз бўлиш-бўлмаслиги, ушбу тергов ҳаракати мобайнида олинган ашёвий далилларни мақбул ёки номақбул деб топилишига таъсир қилувчи ҳолат саналади.


161-модда. Олиб қўйиш ва тинтув ўтказиш тартиби


Тинтув суриштирувчи ёки терговчининг асослантирил­ган қарорига биноан, прокурорнинг санкцияси билан ўткази­лади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда тинтув проку­рорнинг санкциясисиз ўтказилиши мумкин, лекин бундай ҳолда кейинчалик шу ўтказилган тинтув ҳақида йигирма тўрт соат ичида прокурорга хабар қилинади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар суриштирувчи ёки терговчининг прокурорга юборган хабарномасида асослантирилиши лозим. Хабарноманинг нусхаси ишга қўшиб қўйилади.
Суриштирувчи ёки терговчи олиб қўйиш ёки тинтув ўтказиш ҳақидаги қарорга ёки ажримга асосан иш учун аҳамиятли бўлган нарса ва ҳужжатларни қидириб топиш мақсадида турар жойга ёки бошқа бинога киришга ҳақлидир.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling