Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Прокурорнинг фуқаровий даъвони қўзғатиши
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- 280-модда. Жиноят процессида фуқаровий-процессуал қонун ҳужжатларидаги қоидаларнинг қўлланиши
279-модда. Прокурорнинг фуқаровий даъвони қўзғатиши
ва уни қувватлаши Прокурор фуқаровий даъвони қўзғатиши ёки қўзғатилган фуқаровий даъвони қувватлаши ёхуд, башарти давлат ёки жамият манфаатларини ёхуд фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тақозо этса, даъвога қарши эътироз билдириши шарт. 1. Шарҳланаётган моддада прокурор фуқаровий даъвони қўзғатиши ёки қўзғатилган фуқаровий даъвони қувватлаши ёхуд, башарти давлат ёки жамият манфаатларини ёхуд фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тақозо этса, даъвога қарши эътироз билдириши шартлиги белгиланган. 2. Вояга етмаганларнинг, шунингдек, муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун фуқаровий даъво прокурор томонидан қўзғатилиши мумкин. 3. Прокурор жиноят процессининг ҳар қандай босқичида фуқаровий даъво қўзғатиш, уни қувватлаш ёки унга эътироз билдириш ҳуқуқига эга бўлиб, даъво қўзғатиш ва шахсни фуқаровий жавобгар сифатида ишга жалб қилиш тўғрисида қарор чиқариши мумкин. Агарда прокурор қўзғатилган фуқаровий даъвога қарши бўлса, мавжуд фуқаровий даъвога қарши эътироз билдиради. 4. Судланувчи аввал жиноят иши бўйича, кейин эса жавобгар сифатида фуқаролик иши бўйича судда икки марта ҳозир бўлиш мажбуриятидан озод этилади. 280-модда. Жиноят процессида фуқаровий-процессуал қонун ҳужжатларидаги қоидаларнинг қўлланиши Суриштирув, дастлабки тергов жараёнида ва судда фуқаровий даъво бўйича иш юритиш ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда олиб борилади. Фуқаровий даъво бўйича юзага келадиган процессуал муносабатлар ушбу Кодекс билан тартибга солинмаган бўлса, унда жиноят процесси принципларига хилоф бўлмаган фуқаровий-процессуал қонун ҳужжатларининг қоидалари қўлланади. 1. Шарҳланаётган моддада фуқаровий даъво бўйича иш юритиш қоидалари белгиланган. Жиноят процессида фуқаровий-процессуал қонун ҳужжатларидаги қоидаларнинг қўлланилиши ЖПКда қайд этилган тартибга асосан амалга оширилади. 2. Агарда зарар бир неча шахснинг биргаликдаги ҳаракатлари туфайли етказилган бўлса, жиноят ишдаги даъво бир неча шахсларга нисбатан қўзғатилиши мумкин. Бунда шуни назарда тутиш керакки, жиноят процессида даъво бўйича жавобгар сифатида фақат биргаликда ҳаракатлар билан зиён етказган шахсларгина, башарти улар айбланувчилар(судланувчилар) бўлса, жалб қилиниши мумкин. 3. Агар моддий зарар судланувчи томонидан бошқа, унга нисбатан иши алоҳида юритилишга ажратилган шахс билан биргаликда етказилган бўлса, суд зиённитўла қоплаш бўйича мажбуриятни судланувчининг зиммасига юклайди. Кейинчалик иш алоҳида юритилишга ажратилган шахсга нисбатан айблов ҳукми чиқарилганда суд унинг зиммасига аввал ҳукм қилинган шахс билан солидар тарздазарарни қоплаш мажбуриятини юклашга ҳақли. 4. Жиноят тўғрисида хабар бермаганлик ёки уни яширганлик учун ҳукм қилинган шахс моддий жавобгар бўлиши мумкин эмас. Бундай ҳолларда даъво фуқаролик ишларини судда юритиш тартибида кўриб чиқилади. 5. Даъво талаблари зарар кўрган шахс, унинг вакили ёки прокурор томонидан қўйилиши мумкин. Агарда фуқаровий даъво берилмасдан қолган бўлса, суд ўз ташаббусига кўра жиноят туфайли етказилган моддий ва маънавий зиённи қоплаш тўғрисидаги масалани ҳал қилади. 6. Агарда фуқаровий даъво бўйича юзага келадиган процессуал муносабатлар ушбу Кодексда тартибга солинмаган бўлса, унда жиноят процесси принципларига хилоф бўлмаган фуқаровий - процессуал қонун ҳужжатларининг қоидалари қўлланилиши мумкин. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling