Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Фуқаровий даъвогар деб эътироф этиш


Download 0.79 Mb.
bet229/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

277-модда. Фуқаровий даъвогар деб эътироф этиш


Фуқаровий даъво қўзғатилган ҳолларда содир этилган қилмиш оқибатида шахсга мулкий зиён етказилган деб ҳисобласа, уни фуқаровий даъвогар деб эътироф этиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Қарорнинг ёки ажримнинг нусхаси даъвони қўзғатган шахсга ёки унинг вакилига тақдим этилади. Бунда фуқаровий даъвогарга ушбу Кодекснинг 57-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар, фуқаровий даъвогар деб эътироф этиш рад қилинган шахсга эса, қарор устидан шикоят қилиш тартиби тушунтирилади.

1. Маълумки, суд процесснинг фаол иштирокчиси ҳисоб­ланади ва у ҳуқуқий ҳолатни, амалдаги ҳуқуқларни, манфаатдор тарафларнинг ўзаро муносабатларини, холисона ҳақиқатни аниқлаши керак. Шу мақсадда суд нафақат тарафлар тақдим этган материалларни кўриб чиқиши ва уларнинг кўрсатув­ларини эшитиши, балки ҳуқуқларини билмаслик ёхуд бошқа ҳолатлар уларнинг зиёнига ишлатилмаслиги учун улар­нинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга кўмакла­шиши керак. Бунда фуқаровий даъво жиноят процессинингбарча (ошкоралик, холислик, тортишув ва ҳ.) принципларига риоя қилган ҳолда кўриб чиқилиши лозим. Амалдаги ЖПК суднинг ролини пасайтирмаган ҳолда эътиборни фуқаровий даъвониимкон борича барвақтроқ берилишини таъминлайди.


2. Жиноятдан, шунингдек, ақли норасо шахснинг жамоат учун хавфли хатти-ҳаракатидан зарар кўрган шахс сифатида корхона, муассаса ёки ташкилот зарарни қоплашни талаб қилса, ЖПКнинг 56-моддасига биноан, жиноят ишида фуқаровий даъвогар деб эътироф этилиши мумкин. Бу тўғрида суришти­рувчи, терговчи − қарор, суд эса − ажрим чиқарилиши назарда тутилган. Қарорнинг ёки ажримнинг нусхаси даъвони қўзғатган шахсга ёки унинг вакилига топширилади, фуқаровий даъвогарга унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади (ЖПКнинг 57-моддаси шарҳига қаранг), фуқаровий даъвогар деб эътироф этиш рад қилинган шахсга эса қарор устидан шикоят қилиш тартиби тушунтирилиши зарур.
3. Фуқаровий даъвогар ўзини фуқаровий даъвогар деб эъти­роф этиш тўғрисидаги қарор ёки ажрим билан танишиб чиққан­лиги ҳақида тегишли санани кўрсатган ҳолдаимзо қўяди.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling