Жиноят-процессуал кодексига
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
52-БОБ. СУД ТЕРГОВИ
439-модда. Суд терговининг бошланиши Раислик қилувчи суд тергови бошланиши тўғрисида эълон қилади. Суд тергови айблов хулосасини ўқиб эшиттиришдан бошланади. Раислик қилувчи судланувчилардан улар ўз айбига иқрорлиги ёки иқрор эмаслигини сўрайди. 1. Суд мажлисида раислик қилувчи суд терговининг бошланишини эълон қилади. Айблов хулосасини ўқиб эшиттиришдан мақсад, судланувчининимада айбланиб судга берилганлигини, суд мажлисида ҳозир бўлганларнинг барчасини қандай жиноят иши бўйича суд текшируви олиб борилиши ҳақида таништиришдан иборат. 2. Қонунда айблов хулосасини, жабрланувчининг аризасини ва фуқаровий даъво аризасини ким томонидан ўқиб эшиттирилиши кўрсатилмаган. Ушбу ҳужжатлар раислик қилувчининг истаги бўйича, ўзи,халқ маслаҳатчилари, давлат айбловчиси ёки суд мажлиси котиби томонидан ўқиб эшиттирилади. 3. Айблов хулосаси ўқиб эшиттирилгандан кейин раислик қилувчи судланувчидан унга нисбатан қўйилган айбловнинг, шунингдек, фуқаровий даъво қўзғатилган бўлса, унинг тушунарли ёки тушунарли эмаслигини сўраши зарур. Судланувчидан ўзи ёки ҳимоячиси қўйилган айбловга нисбатан муносабат билдиришни хоҳлаш-хоҳламаслиги сўралади. Ҳимояланаётган тараф ушбу ҳолатда бундай фикрни билдиришни хоҳламаслиги мумкин, лекин бу суд муҳокамасининг кейинги босқичларида қўйилган айбловга муносабат билдириш ҳуқуқидан маҳрум этмайди. 4. Агарда кўп воқеали ҳамда мураккаб жиноят ишлари бўйича айблов хулосасини ўқиб эшиттириш кўп вақтни талаб қиладиган бўлса, ўқиб эшиттириш тўхтатилиб, танаффус эълон қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда айблов хулосаси ўқиб эшиттирилгандан сўнг раислик қилувчи ҳар бир судланувчидан эълон қилинган айбнинг унга тушунарли ёки тушунарли эмаслигини сўраши лозим. Башарти, айблов хулосаси судланувчига тушунарли бўлмаса, унга қандай жиноятни содир этишда айбланаётганлиги, ЖКнинг қайси моддаси қўлланилганлиги, айбнома қандай асосларга таянганлиги ва айблов хулосасида қайд этилган далилларнинг мазмунитушунтирилиши керак. Судланувчи бирор саволга ноаниқ жавоб берса, раислик қилувчи бунинг сабабларини дарҳол аниқлаб олишга ҳаракат қилиши керак. Судланувчи ўзини қисман айбдор деб тан олган ҳолда, раислик қилувчи унга нисбатан қўйилган айбнинг қайси қисми бўйича у айбига иқрор бўлганини ва қайси қисмида иқрор эмаслигини сўрайди. 5. Судланувчининг зиммасига қўйилган айблов бўйича иқрорлиги ёки иқрор эмаслиги ҳақида изоҳот бериши ундан суд тергови давомида тўла сўроқ олишга ҳалақит бермайди. Шунингдек, раислик қилувчи иш бўйича фуқаровий даъво қўзғатилган бўлса, судланувчидан даъвога иқрор бўлган-бўлмаганлигини сўрайди. Судланувчи даъвога иқрор бўлмай эътирозлари борлигини тушунтириши мумкин. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling