Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Судланувчига унинг ҳуқуқларини тушунтириш


Download 0.79 Mb.
bet353/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   349   350   351   352   353   354   355   356   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

435-модда. Судланувчига унинг ҳуқуқларини тушунтириш


Раислик қилувчи судланувчининг шахсини аниқлаганидан кейин унга ушбу Кодекснинг 46-моддасида назарда тутилган суд муҳокамасидаги ҳуқуқларини тушунтиради. Сўнгра судланувчидан ана шу ҳуқуқларнинг ҳар бирини тушунган ёки тушунмаганлигини сўрайди. Башарти судланувчи салбий жавоб берса, раислик қилувчи унинг ёшини, умумий заковат даражасини, руҳий ва жисмоний ҳолатини эътиборга олиб, унга ҳуқуқларини қайтадан тушунтиради.

1. Судланувчи суд муҳокамасида асосий иштирокчилардан бири бўлганлиги учун унга тегишли ҳуқуқлари у биладиган тилда батафсил тушунтириб берилиши керак. Агар ишда бир неча судланувчи бўлса, уларнинг ҳаммасига умумий ҳуқуқлари­ни тушунтириб бериш билан бирга, ишнинг хусусиятига қараб, ҳар бир судланувчининг ўзига хос бўлган ҳуқуқи алоҳида тушунтириб берилиши лозим.


2. Суд мажлисининг тайёрлов қисмида судланувчига тушун­тирилиши лозим бўлган унинг ҳуқуқлари ЖПКнинг 46-модда­сида ва унга берилган шарҳларда санаб ўтилган.
3. Судланувчининг ҳуқуқлари суд мажлисининг тайёрлов қисмида тўлиқ тушунтирилганлиги тўғрисида жиноят иши материалларида маълумотларнинг мавжудлиги, раислик этувчи томонидан ушбу модда талабларини бажариш зарурлигини инкор этмайди. Ушбу талабларнинг бажарилиши судланувчига суд муҳокамаси жараёнида ҳам унинг ҳуқуқлари тушунтири­лиши шарт, чунки 46-моддадаги қайдлар асосан дастлабки терговга тааллуқлидир.
436-модда. Тарафларга уларнинг ҳуқуқлари вамажбуриятларини тушунтириш


Раислик қилувчи жамоат айбловчисига, жамоат ҳимоя­чисига, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқа­ровий жавобгар ва уларнинг вакилларига ушбу Кодекснинг тегишлича 43, 44, 55, 57, 59, 61 ва 63-моддаларида назарда тутилган суд муҳокамасидаги ҳуқуқлари ва мажбурият­ларини тушунтиради.

1. Шарҳланаётган моддада санаб ўтилган суд муҳокамаси қатнашчиларигадастлабки тергов босқичида ҳуқуқлари тушун­тирилганидан,жамоат айбловчисининг, жамоат ҳимоячисининг, жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавоб­гарнинг ҳуқуқий билимдонлигиданқатъи назар, уларнинг ҳу­қуқларини тушунтириш ҳақида раислик қилувчининг мажбу­рияти, шунингдек, ушбу процессуал ҳаракатларнинг кетма-кетлиги белгилаб қўйилган.


2. Жабрланувчига ҳуқуқлари тушунтирилганда у суд муҳока­масининг бошқа иштирокчилари билан тенг ҳуқуққа эгалиги ва тўла ҳуқуқли иштирокчи эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилади. Агар суд муҳокамасида кўрилаётган иш бўйича жабрланувчи­нинг ўлими сабабли унинг яқин қариндоши жабрланувчи тариқасида иштирок этаётган бўлса, суд унга муҳокама даво­мида тўла ҳуқуқли жабрланувчи тариқасида ҳаракат қилишга ҳақли эканлигини тушунтириши лозим.
3. Жабрланувчининг судланувчи билан ярашув ҳуқуқидан улар томонидан суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд ҳукм чиқариш учун маслаҳатхонага киришигача фойдала­ниши мумкинлиги тушунтирилиши керак (ЖПКнинг 583-моддасишарҳига қаранг).
4. Раислик қилувчи жамоат айбловчисига, жамоат ҳимоя­чисига, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакилларига айрим-айрим равишда ўз ҳуқуқларини тушунтириб бериши керак ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида қайд қилинган бўлиши лозим.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   349   350   351   352   353   354   355   356   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling