430-модда. Таржимонга унинг ҳуқуқларини, мажбуриятларинива жавобгарлигини тушунтириш
Раислик қилувчи таржимонга ушбу Кодекснинг 72-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, жавобгарлигини тушунтиради.
Шарҳланаётган модда, суд мажлисининг тайёрлов қисмида жиноят процесси иштирочиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини раислик этувчи тушунтиришига оидпроцессуал қоидани таъкидлайди. Таржимонга унинг ҳуқуқларини тушунтириш ушбу ҳаракатларнинг биринчиси бўлиб ҳисобланади, чунки суд процессинингбу иштирокчиси суд мажлисини очган раислик қилувчининг биринчи сўзиданоқ ўз фаолиятини бошлайди. Шундан сўнг судланувчи, жабрланувчи,гувоҳ, эксперт ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда масъулиятлари тушунтирилади. Суд мажлиси баённомасига бу ҳақда ёзув киритилади.
431-модда. Суд таркибини, тарафларни эълон қилиш ва рад
қилиш ҳуқуқини тушунтириш
Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, кимлар давлат айбловчиси, жамоат айбловчиси, ҳимоячи, жамоат ҳимоячиси эканлигини, кимлар жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва кимлар уларнинг вакиллари эканлигини, кимлар суд мажлисининг котиби, эксперт, мутахассис, таржимон эканлигини маълум қилади. Шундан кейин судланувчига ва бошқа тарафларга уларнинг судьяни, суд таркибини ёки судьялардан бирортасини, шунингдек, тарафлардан бирортасини рад қилиш ҳуқуқларини тушунтиради.
Суд мажлисида захирадаги халқ маслаҳатчиси иштирок этаётган бўлса, раислик қилувчи бу ҳақда эълон қилади ва унинг фамилиясини айтади. Захирадаги халқ маслаҳатчиси ҳам рад қилиниши мумкин.
Рад қилишлар ушбу Кодекснинг 80-моддасида белгиланган қоидалар асосида ҳал қилинади.
1. Суд таркиби қонунда кўрсатилган шартларга жавоб берадиган тарзда тузилган бўлиши лозим. Бунинг учун иш кўрувчи суд таркибида фақат қонуний тартибда тайинланган (сайланган) судьялар бўлиши ва бу судьяларнинг ишни беғаразва холисона кўришлари учун тўсқинлик қиладиган бошқа ҳолатлар бўлмаслиги лозим. Суд мажлисини ўтказишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлардан биронтаси мавжуд бўлганда суд таркиби қонунга хилоф тузилган деб ҳисобланади ва у томонидан чиқарилган суд қарори (ҳукми, ажрими) бекор қилинади.
2. Суд таркиби ва шунингдек, қонун бўйича тарафлар томонидан рад қилиниши мумкин бўлган процесснинг бошқа иштирокчилари раислик қилувчи томонидан эълон қилинади. Шундан кейин раислик қилувчи процесс иштирокчиларидан рад қилиш истаклари бор-йўқлиги, агар рад қилмоқчи бўлса, унинг сабабларини сўрайди ( ЖПКнинг76,77,78, 79,80-моддаларишарҳига қаранг).
Do'stlaringiz bilan baham: |