Жиноят-процессуал кодексига
Баённомада: раислик килувчининг барча фармойишлари кўрсатилади ва суднинг ҳаракатлари қандай тартибда ўтган бўлса, шу тартибда ёзилади
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
- Bu sahifa navigatsiya:
- бўлишини таъминлаш учун стенограмма юритилиши мумкин. Стенографик ёзув ишга илова қ илин майди. Суд муҳокамаси чо ғ идаги сўро ққ
Баённомада:
раислик килувчининг барча фармойишлари кўрсатилади ва суднинг ҳаракатлари қандай тартибда ўтган бўлса, шу тартибда ёзилади; ишда иштирок этувчи шахсларнинг ариза ва илтимослари; судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳлар кўрсатувларининг батафсил мазмуни; берилган саволларга экспертнинг жавоблари; суд музокараларининг тартиби, суд музокараларида иштирок этган шахсларнинг хулосалари ҳамда судланувчи охирги сўзининг мазмуни; башарти процесс иштирокчилари илтимос қилсалар, ишни кўриш пайтида юз берган ҳолатлар тўғрисидаги мулоҳазалар акс эттирилади. Суд зарур деб топган ҳолларда гувоҳлар ва жабрланувчилар ўзлари берган кўрсатувларини суд мажлисининг баённомасида имзолайдилар. Баённома раислик қилувчи ва суд мажлисининг котиби томонидан имзоланади. Баённоманинг мазмуни бўйича раислик қилувчи билан суд мажлисининг котиби ўртасида келишмовчилик бўлган тақдирда котиб ўз мулоҳазаларини баённомага илова қилиши шарт, бу мулоҳазалар суд таркиби томонидан кўрилади. Мазкур масала юзасидан ажрим чиқарилиб, баённомага илова қилинади. Баённома тўлиқ бўлишини таъминлаш учун стенограмма юритилиши мумкин. Стенографик ёзув ишга илова қилинмайди. Суд муҳокамаси чоғидаги сўроққилишлар овоз ёзиш, видеоёзув ёки кинотасвирга олиш воситаларида акс эттирилиши мумкин. Бундай ҳолда фонограмма, видеокассета ва кинотасма суд мажлисининг баённомасига илова қилиниб, баённомада ушбу воситалар қўллангани қайд этилади. Суд мажлисининг баённомаси ҳукм чиқарилган куннинг эртасидан, мураккаб ишлар бўйича эса уч суткадан кечиктирмай имзоланиши лозим. 1. Суд мажлиси баённомаси –суд жараёнини батафсил қайд қилиб акс эттирувчи асосий процессуал ҳужжат ҳисобланади. Суд муҳокамаси вақтида баённомани суд мажлисининг котиби юритади. Котиб баённомада суднинг ҳаракатларини, ариза илтимос ва кўрсатувларни тўла ва тўғри баён қилиб бориш учун масъулдир. Суд мажлиси баённомаси ЖПКнинг 90-92 моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилган ҳолда расмийлаштирилади. 2. Суд мажлиси баённомасида аввало суд мажлиси ўтказилаётган жой ва сана, ҳамда суд мажлиси бошланган ва якунланган вақт қайд этилади. Шунингдек, унда суднинг номи ва қай таркибда иш олиб бораётгани кўрсатилиши шарт. Сўнг баённомада судга чақирилган процесс иштирокчилари, яъни айбловчи, ҳимоячи, судланувчи, жабрланувчи, ишда қатнашаётган бўлса вакил, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари, шунингдек, судга чақирилган бошқа шахслар, масалан, таржимон, эксперт, мутахассис ҳақида қайд қилинади. Баённомада суд мажлисида кўрилаётган жиноят иши ҳақида ва судланувчи, иш бўйича бир нечта судланувчилар қатнашаётган бўлса, улар ҳақида маълумот акс эттирилиши керак. Суд мажлиси баённомасида акс эттирилиши муҳим бўлган маълумотлардан бири – суд мажлисига чақирилиб унда ҳозир бўлган ва ҳозир бўлмаган гувоҳлар тўғрисидаги маълумотдир. Гувоҳларнинг келмаганлик сабабларини қайд қилиш муҳим аҳамият касб этиб, узрли ёки узрсиз сабабга кўра ишда қатнашмаганликларига қараб уларга нисбатан мажбурий келтириш тариқасидаги процессуал мажбурлов чорасини қўллаш ёки қўлламаслик масаласи ҳал қилинади. Шунингдек, баённомада суд мажлиси давомида раислик қилувчининг иш юзасидан берган барча фармойишлари акс эттирилиши шарт. Суд мажлисида баённома юритишнинг муҳим шартларидан бири – бу суд тергови давомида амалга оширилган барча суд ҳаракатлари ва бошқа процессуал ҳаракатлар қандай тартибда ўтказилган бўлса, худди шундай изчилликда тўла акс эттириш зарурлигидир. Бу ўз навбатида баённоманинг белгиланган процессуал шаклда расмийлаштирилишини кафолатлайди. Бундан ташқари баённомада процесс иштирокчиларининг суд муҳокамаси давомида киритган ариза ва илтимослари батафсил ва мазмунан тўлиқ баён этилиши шарт. 3. Суд зарур деб топганда, гувоҳлар ва жабрланувчилар суд тергови давомида берган ўз кўрсатувларини суд мажлиси баённомасида имзолаб тасдиқлашади. Баённомада процесс иштирокчиларининг суд мажлисида қилган шикоятлари ва раддиялари ҳам қайд қилинади. Агар суд муҳокамаси жараёнида тартиббузарлик ҳоллари кузатилган бўлса, улар ҳақида ҳамда мазкур тартиббузарликларнинг олдини олиш учун қўрилган чора-тадбирлар ҳақида баённомага ёзиб қўйилади. 4. Суд мажлиси баённомасини юритиш учун раислик қилувчи ва суд мажлисининг котиби масъул бўлганлиги сабабли ушбу процессуал ҳужжатайнан ана шу шахслар томонидан имзоланади. 5. Агар раислик қилувчи баённома билан танишиб уни тасдиқлаш вақтида мазкур баённома мазмуни бўйича суд мажлиси котиби билан келишмаса, котиб ўз мулоҳазаларини баён этиб баённомага илова қилиши шарт. Бу каби мулоҳазалар суд таркиби томонидан ўрганилиб чиқилади. Суд таркиби бу масала борасида тегишли ажрим чиқаради ва у суд мажлиси баённомасига илова қилинади. 6. Суд мажлиси баённомасини мазмунан тўлиқ бўлишини таъминлаш мақсадида суд муҳокамаси давомида стенограмма юритилиши мумкин. Лекин стенографик ёзув баённомани тўлдириш учун юритилган нусха бўлганлиги сабабли баённомага илова қилинмайди. Далилларни тўлиқ қайд қилиш учун ёрдамчи техник усуллардан фойдаланиш мумкин. Чунончи, суд тергови давомида сўроқ натижалари овоз ёзиш, видеоёзув ёки кинотасвирга олиш воситаларида ҳам қўшимча равишда акс эттирилишига йўл қўйилади. Суд ушбу воситалардан фойдаланишда кўмаклашиш мақсадида мутахассисларни жалб қилиши мумкин. Бунинг натижасида олинган фонограмма, видеокассета ва кинотасмалар суд мажлиси баённомасига илова қилинади. Ҳар бир иловада ушбу суд ҳаракатининг номи ўтказилган жойи, санаси кўрсатилган изоҳловчи матн бўлиши шарт. Бу изоҳловчи матнни раислик қилувчи ва суд мажлиси котиби ўз имзолари билан тасдиқлайдилар. 7. Суд мажлиси баённомаси катта ҳажмдаги ва жиддий маълумот акс эттирилган процессуалҳужжатбўлганлиги сабабли унинг имзоланиши ҳукм чиқарилган куннинг эртасигача кечиктирилиши мумкин. Ушбу муддат ичида суд мажлиси котибибаённомани белгиланган процесссуал талабларга тўла риоя қилган ҳолда расмийлаштириши зарур. Мураккаб ишлар бўйича мазкур муддат кўпи билан уч суткани ташкил этиши мумкин. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling