Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Суд мажлисининг тартиби


Download 0.79 Mb.
bet345/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   341   342   343   344   345   346   347   348   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

424-модда. Суд мажлисининг тартиби


Судьялар кириб келаётганда суд мажлиси залида ҳозир бўлганларнинг ҳаммаси ўринларидан турадилар.
Суд процессининг барча иштирокчилари судга тик турган ҳолда мурожаат қиладилар, кўрсатувлар берадилар ва баёнотлар қиладилар. Ушбу қоидадан фақат раислик қилувчининг рухсати билангина четга чиқилиши мумкин.
Суд процессининг барча иштирокчилари, шунингдек, суд залида ҳозир бўлган барча шахслар раислик қилувчининг суд мажлисида белгиланган тартибга риоя қилиш тўғрисидаги фармойишларини сўзсиз бажаришлари лозим.
Ўн олти ёшга тўлмаган шахслар, башарти улар судланувчи, жабрланувчи, гувоҳ бўлмасалар, суд мажлиси залига киритилмайдилар.
1.Суд мажлиси ўтказиш тартибининг қатъий белгиланган­лиги жиноят процессининг муҳим принциплари - одил суд­ловни фақат суд томонидан амалга оширилиши ҳамда судьялар­нинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши каби принципларга таянади. Шарҳланаётган моддада одил судловни амалга оширувчи ягона орган эканлигини эътироф этган ҳолда судга бўлган ҳурмат ва эҳтиром, унинг фармойишларига сўзсиз итоат этишни тартибга солувчи қоидалар назарда тутилган. Жумладан, судьялар суд мажлисига кириб келаётганда суд залида ҳозир бўлган шахсларнингбарчаси ўрнидан туриб судга эҳтиром кўрсатишлари кераклиги белгиланган.
2. Суд мажлиси давомида суд процессининг барча иштирок­чилари судга тик турган ҳолда мурожаат қилишлари шарт. Улар томонидан бериладиган кўрсатувлар, баёнотлар ва фикр-мулоҳазалар фақат шу аснода амалга оширилади. Лекин мавжуд ҳолатлар инобатга олиниб раислик қилувчининг рухсати билан бу қоидадан четга чиқиш мумкин. Мисол учун, процесс иштирокчисининг касаллиги ёки бошқа жиддий сабабга кўра тик туриб мурожаат қилиши қийин бўлса, суд унга ўтирган ҳолда кўрсатув ёки баёнот беришга изн бериши мумкин.
3. Суд мажлисида белгиланган тартиб мажбурий бўлиб, суд залида ҳозир бўлганларнинг барчаси ушбу тартибга қатъий риоя этишлари зарур. Суднинг бу борадаги фармойишларини бажармаган ёки судга ҳурматсизлик қилган шахс суд мажлиси тартибини бузувчи деб топилади ва унга нисбатан тегишли ра­вишда чоралар қўлланилади (ЖПКнинг 272-моддасига қаранг).
4. Ўн олти ёшга тўлмаган вояга етмаган шахслар, агар улар иш бўйича судланувчи, жабрланувчи ёки гувоҳ бўлмасалар, суд мажлиси залига киритилмаслиги тўғрисидаги қоиданинг амал қилишидан мақсад – ўсмирнинг ҳали тўлиқ шаклланмаган психологик-жисмоний ҳолатига салбий таъсирнинг олдини олишдир. Вояга етмаган шахс судланувчи бўлганда ҳам унинг суд мажлисида иштирок этиши чекланган. Хусусан, вояга етмаган судланувчи, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили ҳамда прокурорнинг фикрини инобатга олиб, вояга етмаган шахсга салбий таъсир этиши мумкин бўлган ҳолатлар текширилаёт­ганда суднинг ажрими билан суд залидан ташқарига чиқариб турилади. Агар жабрланувчи вояга етмаган шахс бўлса, суд муҳокамасида у билан биргаликда қонуний вакил иштирок этади, алоҳида ҳолларда эса, бундай жабрланувчи умуман иштирок этмай, унинг ўрнига қонуний вакил суд мажлисида қатнашиши мумкин. Вояга етмаган гувоҳнинг ҳам суд муҳо­камасида иштироки чекланган бўлиб, у сўроқ қилиниб бўлгач, одатда, суд залидан чиқариб юборилади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   341   342   343   344   345   346   347   348   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling