Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Суд мажлисининг баённомаси юзасидан мулоҳазалар беришва уларни кўриб чи


Download 0.79 Mb.
bet348/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   344   345   346   347   348   349   350   351   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

427-модда. Суд мажлисининг баённомаси юзасидан мулоҳазалар беришва уларни кўриб чиқиш тартиби


Суд мажлиси баённомаси имзоланганидан кейин беш сутка ичида тарафлар шу баённома юзасидан ўз мулоҳа­заларини беришга ҳақлидирлар. Мулоҳазаларни раислик қилувчи кўриб чиқиб, уларга қўшилган тақдирда уларнинг тўғрилигини тасдиқлайди ва суд мажлиси баённомасига қўшиб қўяди.
Раислик қилувчи суд мажлиси баённомаси юзасидан бе­рилган мулоҳазаларга қўшилмаган тақдирда, бу мулоҳазалар ушбу ишни кўрган суд таркиби ҳал этиши учун киритилади. Башарти ишни судьянинг якка ўзи кўриб чиққан бўлса, раислик қилувчининг қарори узил-кесил ҳисобланади, лекин манфаатдор тарафлар бу қарор устидан ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.

1. Суддаги тарафлар суд мажлиси баённомаси билан тани­шиб чиқиб, унинг мазмуни юзасидан мазкур баённома имзо­лангандан кейин 5 сутка ичида ўз мулоҳазаларини бериш ҳуқу­қига эгадирлар. Хусусан, ишнинг ҳал қилинишидан манфаатдор бўлган шахслар суд жараёнининг суд мажлиси баённомасида қай даражада мазмунан тўғри ва тўлиқ акс эттирилганлиги юзасидан ўз муносабатларини билдиришга ҳақли. Тарафлар­нинг тегишли мулоҳазалари суд мажлисига раислик қилувчи томонидан кўриб чиқилади. Агар раислик қилувчи киритилган фикрларни тўғри ва ўринли деб топса, уларнинг тўғрилигини тасдиқлайди ҳамда суд мажлиси баённомасига қўшиб қўяди. Ушбу қоида суд жараёнида процесс иштирокчиларининг фаоллигини таъминловчи ҳуқуқларини кафолатлайди.


2. Агар раислик қилувчи суд мажлиси баённомаси юзасидан тарафларнинг берган мулоҳазаларига қўшилмаса, ушбу мулоҳа­залар мазкур ишни кўрган суд таркиби томонидан ҳал этилиши лозим. Бу қоида ҳам масалани ҳар томонлама холисона ҳал қилинишига хизмат қилади. Аммо жиноят иши якка судья томониданкўриб чиқилган бўлса, раислик қилувчининг бу борадаги қарори узил-кесил ҳисобланади. Бундай ҳолатда ҳам процесс иштирокчилари судьянинг қарори устидан шикоят беришга ёки протест билдиришга ҳақли. Процесс иштирокчи­лари судья ва суднинг ҳар қандай процессуал ҳаракати ёки қарори устидан тегишли тартибда шикоят беришга ҳақли (ЖПКнинг 27 ва 479-моддаларига қаранг).



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   344   345   346   347   348   349   350   351   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling