Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Суд мажлисида тартибни бузувчиларга нисбатан


Download 0.79 Mb.
bet346/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   342   343   344   345   346   347   348   349   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

425-модда. Суд мажлисида тартибни бузувчиларга нисбатан қўлланиладиган чоралар


Тартиббузар суд мажлисида тартибни бузганида, раис­лик қилувчининг фармойишига бўйсунмаганида ёки судга ҳурматсизлик қилганида унга нисбатан ушбу Кодекснинг 272-моддасида назарда тутилган чоралар қўлланилади.

1.Суд мажлисида тартибни бузган, раислик қилувчининг фармойишларига бўйсунмаган ёки судга ҳурматсизлик кўрсат­ган тартиббузар, агар бундай ҳаракатларини давом эттирса, суд залидан чиқариб юборилиши ҳақида огохлантирилади. Огоҳ­лантириш таъсир этмаган тартиббузар суд мажлиси залидан чиқариб юборилиши ҳамда маъмурий жавобгарликка тортили­ши мумкин. Тартиббузарни суд мажлисидан четлаштирилиши суд муҳокамасининг давом эттирилишига монелик қилмайди. Суд огохлантиришига қарамай, суд мажлисида тартибни қўпол бузган судланувчи ҳам суд залидан чиқариб юборилиши мумкин. Лекин барча ҳолларда ҳукм унинг иштирокида эълон қилиниши ёки эълон қилинганидан кейин унга дарҳол маълум қилиниши ва ундан бу ҳақда тилхат олиниши шарт (ЖПКнинг 272-моддасига қаранг).




426-модда. Суд мажлисининг баённомаси


Суд муҳокамаси вақтида суд мажлисининг котиби ушбу Кодекснинг 90-92-моддаларида назарда тутилган қоидалар асосида баённома юритади.
Суд мажлисининг баённомасида қуйидагилар кўрсатила­ди:
суд мажлиси бошланган ва тамом бўлган вақт кўрсатилган ҳолда мажлис бўлган жой ва сана;
суднинг номи ва таркиби;
суд мажлисининг котиби, таржимон, айбловчи, ҳимоячи, судланувчи, жабрланувчи ва унинг вакили, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари, шунингдек, суд чақирган бошқа шахслар;
кўрилаётган иш;
судланувчининг шахсига доир маълумотлар;
ҳозир бўлган ва ҳозир бўлмаган гувоҳлар ҳамда уларнинг келмаганлик сабаблари.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   342   343   344   345   346   347   348   349   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling