Жиноят-процессуал кодексига
-модда. Далилларни текшириш навбатини белгилаш
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
440-модда. Далилларни текшириш навбатини белгилаш
Cудланувчилардан ўз айбларига иқрорликлари ёки иқрор эмасликлари тўғрисида сўраб бўлгач, суд далилларни текшириш навбати тўғрисида тарафларнинг таклифларини эшитади. Бундай навбатни суд ажримда акс эттиради. Башарти далилларни текшириш судланувчиларни сўроқ қилиш билан бошланган бўлса, улардан кейин суд жабрланувчиларни сўроқ қилади. Судланувчилар кўрсатув беришдан бош тортган ёки бошқа далилларнинг текширилишидан олдин кўрсатув беришга рози бўлмаган тақдирда жабрланувчиларни, гувоҳларни сўроқ қилиш, далилларни кўздан кечириш, гувоҳлантириш, ёзма далилларни ўқиб эшиттириш, экспертиза ўтказиш ва бошқа суд ҳаракатларини бажариш навбати тўғрисидаги масалани суд ишнинг муайян ҳолатларини ва тарафларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда ҳал қилади. 1. Шарҳланаётган модда далилларни текшириш навбатини тўғри белгилаб олишлик, суд мажлисини тартибли олиб боришлик жиноят ишининг мазмунан тўғри ҳал қилиш учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини ва жиноят процессининг ўзаро тортишув тамойилига қатъий амал қилишзарурлигини билдиради. 2. Судланувчиларнинг ўз айбига иқрорлиги ёки иқрор эмаслиги аниқлангандан сўнг, суд далилларни текшириш навбати ҳақида тарафларнинг фикрларини сўрайди. Далилларни текшириш навбатини суд ажримида акс эттириши лозим. 3. Далилларни текшириш навбати тўғрисида тарафлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш ҳуқуқига эга. Уларнинг оғзаки фикрлари суд мажлисининг баённомасига киритилади, ёзма таклифлари эса баённомага илова қилинади. Агарда биронта тараф далилларни текшириш навбатига рози бўлмаса, ундан ўз фикрини асослаб бериш талаб этилади. 4. Башарти далилларни текшириш судланувчини сўроқ қилишдан бошланган бўлса, улардан кейин суд жабрланувчини сўроқ қилади. Судланувчилар кўрсатув беришдан бош тортган, бошқа далилларнинг текширилишидан олдин кўрсатув беришга рози бўлмаган тақдирда жабрланувчиларни, гувоҳларни сўроқ қилиш, далилларни кўздан кечириш, гувоҳлантириш, ёзма далилларни ўқиб эшиттириш, экспертиза ўтказиш ва бошқа суд ҳаракатларини бажариш навбати тўғрисидаги масалани суд ишнинг муайян ҳолатларини ва тарафларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда ҳал қилади. 5. Далилларни текшириш навбати судга далилларни тақдим қилган тараф томонидан белгиланади. Биринчи бўлиб далилларни айблов томон тақдим қилади. Айблов томонидан келтирилган далил текширилгандан кейин, ҳимоя томон келтирган далиллар текширилади. Томонлар келтирган далилларни текшириш навбати, у ёки бу тарафнинг суд муҳокамасида ҳақиқатни аниқлаш учун ишлатиладиган тортишув усулларидан келиб чиқиб белгиланади. 6. Судланувчини сўроқ қилиш ушбу Кодекснинг 275-моддасига мувофиқ олиб борилади. Судланувчи, раислик қилувчининг рухсати билан суд муҳокамасининг ҳар қандай босқичида кўрсатув бериши мумкин. Агарда жиноят ишида бир неча судланувчи иштирок этаётган бўлса, уларнинг тушунтириш бериш ва далилларни тақдим этиш навбати суд томонидан белгиланади. 7. Суд тарафларнинг фикрларини эшитиб, лозим топса уларни муҳокама қилиш учун маслаҳатхонага кириши мумкин. Маслаҳатхонага кирмасдан бу ҳақда чиқарилган ажримлар суд баённомасига киритилади. 8. Суд, зарур бўлса, суд муҳокамаси жараёнида тарафларнинг илтимосига ёки ўзининг хоҳишибилан ушбу тартибни ўзгартириши мумкин. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling