Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Таниб олиш учун кўрсатиш, эксперимент ўтказиш,эксперт текшируви учун намуналар олиш


Download 0.79 Mb.
bet365/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   361   362   363   364   365   366   367   368   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

447-модда. Таниб олиш учун кўрсатиш, эксперимент ўтказиш,эксперт текшируви учун намуналар олиш


Суд терговида таниб олиш учун кўрсатиш, эксперимент ўтказиш ва эксперт текшируви учун намуналар олиш ушбу Кодекснинг 125-131, 153-156, 188-197-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ ўтказилади. Тарафлар шу суд ҳаракатлари муносабати билан илтимослар қилишга ва ўз мулоҳазаларини билдиришга ҳақлидирлар.
Суд ушбу ҳаракатларни ўтказишда кўмаклашишни суриштирув органининг бошлиғи ёки терговчидан талаб қилишга ҳақлидир.
Таниб олиш учун кўрсатиш, эксперимент ўтказиш ҳамда намуналар олиш жараёни ва натижалари, шунингдек, мазкур суд ҳаракатларининг юритилиши муносабати билан билди­рилган илтимослар, мулоҳазалар ва тушунтиришлар суд мажлисининг баённомасида қайд қилинади.

1. Суд терговининг бевоситалик тамойилини таъминлаш мақсадида суд мажлисида гувоҳга, жабрланувчи ёки судланув­чига таниб олиш учун шахс ёки буюм кўрсатилиши мумкин.


2. Иш бўйича бир неча шахслар ёки буюмлар ҳар бир гувоҳга, жабрланувчига ва судланувчига таниб олиш учун ало­ҳида-алоҳида кўрсатилиши лозим. Бу ҳолатда қўшимча савол­лар берилиб тегишли жавоблар олингач, дастлабки терговда ўтказилган таниб олиш баённомаси ўқиб эшиттирилади ва бу ҳақдаги ҳаракатлар суд мажлиси баённомасида акс эттирилади.
3. Суд терговида таниб олиш учун кўрсатиш бундай тергов ҳаракатини дастлабки терговда ўтказиш бўйича қонунда белги­лаб қўйилган барча талабларга риоя қилган ҳолда бажарилади.
4. Суд эксперименти дастлабки тергов босқичида уни ўтка­зишга оид талабларга риоя қилган ҳолда биринчи инстанция судининг суд мажлиси доирасида ўтказилади. Эксперимент ўтказиш вақтида аввалги ҳолатни тиклашга зарурат туғилган тақдирда суд ажрим чиқаради. Бунда муайян ҳодиса юз берган шароитни ва ҳолатни суньий равишда қайта тикланади. Қонун суд эксперименти ҳаракатларининг ўтказилишини, агар бу ҳаракатлар бунда қатнашаётган, теварак атрофдаги шахслар­нинг қадр-қимматини туширмайдиган ва уларнинг соғлиғи учун хатарли бўлмаган ҳоллардагина йўл қўйилиши мумкинлигини талаб қилади. Суд эксперименти ўтказиш вақтида суд процес­сининг барча иштирокчилари қатнашади.
5. Эксперт олдига қўйилган саволларни ҳал қилиш учун зарур бўлса, суд эксперт текшируви учун намуналар олишга ҳақлидир.
6. Суд тарафлар иштирокида намуналарни кўздан кечириб, уларнинг ҳақиқийлигига ва тўла сақланганлигига ишонч ҳосил қилгандан кейин олинган намунани ажрим ва баённома билан бирга экспертга юборади.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   361   362   363   364   365   366   367   368   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling