Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet362/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   358   359   360   361   362   363   364   365   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

444-модда. Кўздан кечириш


Суд кўздан кечиришни ушбу Кодекснинг 135-141-модда­ларида назарда тутилган талабларга ва қуйида белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда ўтказади.
Суд суриштирувда ва дастлабки терговда ишга қўшилган ашёвий далилларни, шунингдек, тарафлар ва бошқа шахслар бевосита суд муҳокамасида тақдим этган нарсаларни суд мажлиси залида тарафларнинг иштирокида кўздан кечира­ди. Суд кўздан кечиришни ўтказишга экспертларни, мута­хассисларни, гувоҳларни ҳам жалб этиши мумкин.
Суд жой, бинолар, иншоотлар, хоналарни, шунингдек, суд мажлиси залига келтириб бўлмайдиган транспорт восита­лари ва бошқа объектларни улар турган жойга бориб ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган шахслар иштирокида кўздан кечиради.

1. Ушбу модда мазмунига кўра, кўздан кечиришни суд терговининг ҳар қандай пайтида ўтказиш мумкин. Бу ҳақда суд ажрим чиқаради. Агарда суд кўздан кечиришни зарур деб топмаса, суд муҳокамаси иштирокчиси буни талаб қилганда, унинг талабини рад қилиш тўғрисида ажрим чиқаради.


2. Оғзакилик ва бевоситалик талабларига мувофиқ ашёвий далиллар фақат улар кўздан кечирилганда, кўздан кечириш жараёни судда муҳокама қилиниб суд мажлиси баённомасида албатта қайд этилганда ҳукмга асос қилиб олиниши мумкин.
3. Далилий ашёларни кўздан кечиришда нафақат тарафлар, эксперт ҳамда мутахассислар иштирок этиши, балки ашёвий далиллар тариқасида нарса ва ҳужжатлар гувоҳларни сўроққилишда кўрсатилиши мумкин.
4. Суд зарур деб ҳисоблаган тақдирда кўздан кечиришга криминалистик техника ва кўздан кечиришни қайд этишнинг қўшимча бошқа воситалари (фото, кино, видеотасвирлар) ишла­тилишига рухсат беради.
5. Ашёвий далилларни кўздан кечириш жараёни ва натижа­лари суд муҳокамасининг барча иштирокчиларига ва суд зали­дагиларга тушунарли бўлиши керак. Махсус техник воситалар ёрдамида объектларни тадқиқ қилиш, агарда уларнинг ишлаши ва натижалари фақат мутахассисга аён бўлса, кўздан кечириш эмас, эксперт текширувлари қаторига киради. Ахлоқий мулоҳа­залардан келиб чиқиб, ашёвий далил сифатида инсон танаси­нинг қолдиқлари, масалан мурда эксгумация қилинганда ундан ажратиб олинган жароҳатланган одамнинг бош суяги суд маж­лисида кўздан кечирилиши мумкин эмас. Бу экспертнинг иши­дир. Судга ва тарафларга экспертларнинг хулосаси, фотосуръат, кинотасма, чизма, жадвал кабилар тақдим этилади.
6. Суд, ҳажми катта нарсаларни, масалан шикастланган автоулов, самолёт кабиларни,улар турган жойда тарафлар билан биргаликда кўздан кечиради. Кўздан кечиришнинг ўтказилиши ва натижалари кўздан кечириш олиб борилган жойда тузилгансуд мажлиси баённомасида қайд этилади.
7. Агарда дастлабки тергов даврида воқеа содир бўлган жой ва бинони кўздан кечириш тўғри ўтказилган бўлса, суд тергови давомида бу ҳаракатни қайтаришга зарурат бўлмайди ва бунда кўздан кечириш ҳақидаги баённомани ўқиб эшиттириш билан чекланса бўлади.
8. Воқеа содир бўлганжой ёки бинони кўздан кечириш суд таркиби, давлат айбловчиси, ҳимоячи, жабрланувчи, судланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ёки уларнинг вакиллари иштиро­кида ўтказилади. Зарур ҳолларда гувоҳлар ёки экспертлар иштирок этиши мумкин.
9. Кўздан кечириш ўтказиш вақтида судья, халқ маслаҳат­чиси, тарафлар ва эксперт иш ҳолатини аниқлаш учун судла­нувчига, гувоҳларга ёки экспертга савол беришлари мумкин.
10. Кўздан кечириш ўтказиш вақтида аввалги ҳолатни тиклаш зарур бўлган тақдирда суднинг ажримига кўра суд эксперименти ўтказилиши мумкин.
11. Воқеа содир бўлган жой ёки бинони кўздан кечириш суд мажлисининг давоми ҳисобланади ва суд мажлиси баённомаси юритилиб, унда кўздан кечиришнинг бошланган ва тамомланган вақти, иштирок этувчилар, берилган саволлар ва уларга берилган жавоблар мазмуни, тарафлар томонидан суднинг эътиборини ишдаги ҳолатларни аниқлашга ёрдам қилиш мумкин бўлган нарсаларга жалб этиш ҳақидаги маълумотлар ифодаланиши керак.
12. Суд кўздан кечиришни ЖПКнинг ушбу шарҳланаётган моддаси ва135-141-моддаларида назарда тутилган талабларга биноан амалга оширади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   358   359   360   361   362   363   364   365   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling