Жиноят-процессуал кодексига
Download 0.79 Mb.
|
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh
445-модда. Гувоҳлантириш
Суд терговида гувоҳлантиришни суд ушбу Кодекснинг 142-147-моддаларида назарда тутилган талабларга ҳамда қуйида белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда ўтказади. Гувоҳлантириш ечинтириб яланғочлаш билан боғлиқ бўлса, алоҳида хонада шифокор ёки бошқа мутахассис томонидан, гувоҳлантирилаётган шахснинг жинсидаги холислар иштирокида ўтказилади. Гувоҳлантириш ўтказиб бўлинганидан сўнг процесснинг мазкур иштирокчилари суд мажлиси залига қайтиб кирадилар ва у ерда тарафларнинг, гувоҳлантирилган шахснинг ва холисларнинг иштирокида шифокор ёки бошқа мутахассис гувоҳлантирилганшахснинг баданида излар ёки белгилар аниқланган бўлса, шу хусусда ахборот беради ҳамда тарафларнинг, судьяларнинг саволларига жавоб беради. Бу маълумотлар, шунингдек, гувоҳлантирилган шахснинг ҳамда холисларнинг мулоҳаза ва тушунтиришлари суд мажлисининг баённомасига ёзиб қўйилади ва улар шифокорнинг, бошқа мутахассиснинг, гувоҳлантирилган шахснинг ва холисларнинг имзолари билан тасдиқланади. 1. Гувоҳлантириш одамнинг баданини кўздан кечиришдан иборат тергов ҳаракатидир. Суд терговида гувоҳлантириш одам баданидаги иш учун аҳамиятга молик хусусият ёки аломатларни, алоҳида белгиларни, жиноят изларини, тан жароҳатларини, доғларни, тирналган, шилинган, қонталаш жойларни топиш зарурати туғилган ҳолларда, агарда бунинг учун экспертиза ўтказиш лозим бўлмаса, ўтказилади. 2. Экспертиза ўтказишни талаб қилмайдиган усулларни қўллаш билан шахснинг мастлик ва бошқа физиологик ҳолатини аниқлаш зарурати туғилган ҳолларда ҳам судда гувоҳлантириш ўтказилиши мумкин (ЖПКнинг 142-моддаси шарҳига қаранг). 3.Дастлабки терговда гувоҳлантиришни ўтказиш тартибидан фарқли ўлароқ, судда у ошкора амалга оширилади. Гувоҳлантириш шахсни ечинтириб яланғочлаш билан боғлиқ ҳолларда алоҳида хонада ўтказилади, унинг натижалари суд мажлиси залида муҳокама қилинади. Гувоҳлантириш жараёни ва натижалари суд мажлиси баённомасида қайд этилади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling