448-модда. Суд терговининг тамомланиши
Барча далиллар текшириб чиқилганидан кейин раислик қилувчи тарафлардан улар суд терговини тўлдирмоқчиларми ва тўлдирмоқчи бўлсалар, нима билан тўлдирмоқчи эканликларини сўрайди. Башарти бу ҳақда илтимос қилинса, суд уни муҳокама қилади ва ҳал этади.
Илтимосларни қаноатлантириш учун зарур бўлган қўшимча ҳаракатлар бажарилганидан сўнг раислик қилувчи суд терговини тамом бўлган деб эълон қилади.
1. Шарҳланаётган модда суд таркибининг дастлабки терговда ва суд терговида тўпланган барча далиллар суд мажлисида тўлиқ текширилганлиги тўғрисида бир тўхтамга келиш билан боғлиқ.
2. Барча далиллар суд мажлисида текшириб чиқилгач, раислик қилувчи томонидан берилган саволга мувофиқ тарафларнинг биронтаси янги далилларни текшириш зарурлиги ҳақида таклиф қилмаса, иш учун аҳамиятли бўлган барча далиллар тўла ва атрофлича текширилган, ишонч ҳосил қилинган ва тарафлар суд терговини тамомлаш мумкин деб ҳисоблагандан сўнг суд бу ҳақда эълон қилади. Асослар бўлгандагина суд тергови давом эттирилади.
3. Тарафлар қўшимча гувоҳлар чақириш, янги ашёвий ёки ёзма далилларни талаб қилиб олиш ёхуд экспертиза текширувларини ўтказиш тўғрисида илтимослар қилса, суд уларни муҳокама қилишга мажбур. Агарда суд илтимосларни асосли деб топса,суд мажлисни давом эттиради ёки суд муҳокамасини бошқа кунга қолдиради.
4. Тарафлар суд терговини тамомлашдан олдин суд мажлисига қўшимча гувоҳлар чақиртириш, экспертиза ўтказиш, ишни қўшимча тергов қилиш учун юбориш бўйича олдинги илтимосларини қайтариши мумкин.
Суд барча илтимосларни муҳокама қилиб,уларни қаноатлантиради ёки рад этади. Бундай илтимос қаноатлантирилган тақдирда суд тергови давом этади.
5. Суд тергови тамомланган деб эълон қилингач, далилларни текширишни давом эттириш мумкин эмас.
53-БОБ. ТАРАФЛАРНИНГ МУЗОКАРАСИ ВА
СУДЛАНУВЧИНИНГ ОХИРГИ СЎЗИ
449-модда. Тарафлар музокарасининг мазмуни ва тартиби
Do'stlaringiz bilan baham: |