Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Тарафларнинг айбловнинг моҳияти юзасидан


Download 0.79 Mb.
bet368/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   364   365   366   367   368   369   370   371   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

450-модда. Тарафларнинг айбловнинг моҳияти юзасидан
таклифлари


Музокара тамом бўлганидан кейин тарафлар ушбу Кодекс 457-моддасининг биринчи қисмидаги 1-6-бандларида назарда тутилган масалалар юзасидан чиқариладиган қарорнинг ўзлари таклиф этадиган мазмунини судга ёзма равишда тақдим этишлари мумкин. Давлат айбловчиси ва ҳимоячи учун қарорнинг бундай мазмунини судга тақдим этиш мажбурийдир.

1. Шарҳланаётган моддага кўра, жиноят иши бўйича судмуҳокамасида қатнашаётган тарафлар, ушбу Кодекс 457-мод­даси биринчи қисмининг 1-6-бандларида назарда тутилган масалалар юзасидан чиқариладиган қарорнинг ўзлари таклиф этадиган мазмунини судга тақдим этади. Улар қабул қилиниши мумкин бўлган суд қарорларини ёзма равишда таклиф қилиши ва ўз таклифларини асослаб бериши лозим (ЎзР Олий суди Пленумининг “Судлар тамонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчи­ликка риоя қилиниши тўғрисида” 1997 йил 22-августдаги 12-сонли қарорининг 13-банди).


2. Давлат айбловчиси ва ҳимоячи учун қарорнинг бундай мазмунини судга тақдим этиш мажбурийдир.
3. Тарафлар таклиф этган қарорлар ушбу жиноят иши муҳокамасида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши керак, акс ҳолда уларнинг таклифлари суд томонидан эътиборга олинмайди.


451-модда. Судланувчининг охирги сўзи


Тарафларнинг музокараси тамом бўлганидан кейин раис­лик қилувчи судланувчига охирги сўз беради. Судланувчининг охирги сўзи вақтида унга ҳеч қандай савол беришга йўл қўйилмайди.
Суд судланувчининг охирги сўзини муайян муддат билан чеклаб қўйиши мумкин эмас, лекин раислик қилувчи судла­нувчининг сўзини, у ишга мутлақо алоқаси йўқ ҳолатларни баён қила бошлаган ҳолларда, тўхтатишга ҳақлидир.

1. Судланувчига охирги сўзини баён қилиш кафолатланган. Судланувчининг охирги сўзи суд муҳокамасининг муҳим қисмиҳисобланади. Судланувчи ўз нутқида ҳимояга бўлган ҳуқуқидан фойдаланиб,иш бўйича бўлиб ўтган суд муҳокамасига тўлиқякун ясаши мумкин. Суд судланувчидан унга қўйилган айбига нисбатан суд тергови давомида қилган хулосаларини ва суд олдида охирги қўядиган талабларини эшитади. Буқонуний, асосли ва адолатли ҳукм чиқариш учун зарурдир.


2. Раислик қилувчи судланувчига, гарчи у суд муҳокамасида гапиришдан воз кечган бўлса ҳам, охирги сўз беришга мажбур. Судланувчига охирги сўз бермаслик жиноят-процессуал қонуни нормасининг жиддий бузилиши (ЖПКнинг 487-моддаси шарҳи­га қаранг) ҳисобланади ва ҳукмнинг албатта бекор қилинишига сабаб бўлади.
3. Судланувчи охирги сўз айтиш ҳуқуқига эга, бироқ мажбур эмас. Агарда судланувчи охирги сўздан воз кечса суд мажлиси баённомасида бу ҳақда қайд этилган бўлиши лозим.
4. Судланувчининг охирги сўзини тўхтатиш, саволлар бериб чалғитиш ва вақтини чегаралаб қўйиш мумкин эмас. Раислик қилувчи фақат ушбу кўрилаётган ишга тааллуқли бўлмаган ҳолатларни судланувчи баён қила бошлаганида, процесс иштирокчиларини ҳақорат қила бошлагани­да унинг сўзини тўхтатиб қўяди ва ўз ишига тааллуқли масалалар тўғрисида гапиришни таклиф этади.
5. Судланувчи охирги сўзида ҳимояланиш мақсадида нимани айтишни лозим деб ҳисобласа,шу тўғрида гапириши мумкин.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   364   365   366   367   368   369   370   371   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling