Жиноят-процессуал кодексига


Бошқа барча ажримлар суднинг хохиши билан ё ю


Download 0.79 Mb.
bet344/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   340   341   342   343   344   345   346   347   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

Бошқа барча ажримлар суднинг хохиши билан ё юқорида кўрсатилган тартибда, ёки ўз жойида чиқарилиб, бу ажрим суд мажлисининг баённомасига ёзиб кўйилади.
Суд муҳокамаси вақтида суднинг чиқарган ҳар бир ажрими дархол эълон қилиниши лозим.

1.Суд муҳокамаси вақтида судланувчининг айбли ёки айбсизлигини белгилашга боғлиқ масалалардан ташқари юзага келадиган ва ҳал қилинадиган бошқа процессуал масалалар бўйича суд ажрим чиқаради. Иш ҳолатларига қараб суднинг кўрсатмаси, фармойишини расмийлаштириб тартибга солувчи ҳужжат- ажримдир.


2. Суд муҳокамасининг ҳар қандай босқичида суд зарур бўлса ажрим чиқариши мумкин. Хусусан, суд мажлисида жиноят ишини қўшимча терговга қайтариш учун асослар мавжуд бўлганда, судланувчи зиммасига қўйилган айбловдан фарқли, янги айблов бўйича жиноят иши қўзғатиш зарурати туғилганда, суд тергови мобайнида жиноий жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқлангани сабабли янги жиноят ишини қўзғатиш зарур бўлганда, шунингдек, суд муҳокамаси давомида иш юритувини тўхтатишёки тугатиш учун асослар мавжуд бўлганда ҳамда тўхтатилган жиноят ишини кўришни қайтадан бошлаш учун ҳам суд тегишли ажрим чиқаради. Бундан ташқари суд томонидан эҳтиёт чорасини қўллаш билан боғлиқ ажримлар чиқарилиши мумкин. Жумладан, янги айблов муносабати билан судланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида суд ажрим чиқаришга ҳақлидир.
Шунингдек, суд янги шахсга нисбатан жиноят ишини қўзғатиш билан биргаликда унга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин. Зарурат туғил­ганда суд томонидан рад этишга оид ажримлар ҳамда тегишли шахсларга нисбатан хусусий ажримлар чиқарилади. Юқоридаги барча ажримлар суд мажлиси давомида расмийлаштириладиган алоҳида мустақил процессуал ҳужжатлар ҳисобланади ва суд томонидан маслаҳатхонада чиқарилади.
3. Бошқа турдаги барча ажримлар суд муҳокамасининг исталган вақтида суднинг ҳохиши билан алоҳида хонага кирмай чиқарилади. Улар мустақил процессуал ҳужжат характерига эга бўлмай суд мажлиси баённомасида акс эттирилади. Лекин суд лозим топганда бу хил ажримларни ҳам маслаҳатхонада алоҳида ҳужжатшаклида расмийлаштириши мумкин.
4. Суд муҳокамаси давомида суд томонидан чиқарилган ҳар бир ажрим мажбурий характерга эга бўлиб, дарҳол эълон қилиниши шарт ва мазкур ажримда кўзда тутилган кўрсатмани ижро этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўрилади (ЖПКнинг 530-531 моддаларига қаранг).



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   340   341   342   343   344   345   346   347   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling