Жиноят-процессуал кодексига


) иш нотўғри бирлаштирилган ёки ажратилган бўлса


Download 0.79 Mb.
bet340/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   336   337   338   339   340   341   342   343   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

5) иш нотўғри бирлаштирилган ёки ажратилган бўлса.
Ишни прокурорга қайтарганда суд ўз ажримида қайтариш асосларини ва қандай ҳолатлар қўшимча равишда аниқланиши лозимлигини кўрсатиши шарт.

1. Шарҳланаётган моддада назарда тутилишича, суд жиноят ишини қўшимча тергов юритиш учун икки мартадан ортиқ қайтаришга ҳақли эмас. Бу қоидадан мақсад сансалорликнинг олдини олиш, жиноят ишини мазмунан ҳал қилиниши муддат­ларини чексиз узайтириб, асоссиз равишда ишни қайта тергов ўтказиш учун қайтарилишига ва бу билан жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига йул қўймасликдир.


2. Дастлабки терговнинг тўлиқ эмаслиги аввало терговнинг ҳар томонлама ва холис ўтказилиши зарурлиги тўғрисидаги қоида билан боғлиқ бўлиб, жиноят иши бўйича исботлаш пред­метидан келиб чиқади. Унинг доирасига: 1) жиноят объекти; жиноят туфайли етказилган зиённинг хусусияти ва миқдори, жабрланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар; 2) содир этилган жиноятнинг вақти, жойи, усули, шунингдек, ЖКда кўрсатиб ўтилган бошқа ҳолатлари; қилмиш ва рўй берган ижтимоий хавфли оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш; 3)жиноятнинг ушбу шахс томонидан содир этилганлиги; 4)жиноят тўғри ёки эгри қасд билан ёхуд бепарволик ёки ўз-ўзига ишониш оқибатида юз берганлиги, жиноятнинг сабаблари ва мақсадлари; 5) айбланувчининг, судланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар киради. Улар тўлиқ аниқланмоғи шарт.
Қонун талабларининг бажарилмаганлигиўтказилган тергов­ни тўлиқ эмас деб эътироф этиш учун сабаб бўлиб, бунда суд терговчи томонидан исботлаш предмети ва доираси тўғриси­даги қонун нормаларини бажарилмаганлигининг процессуал аҳамиятини инобатга олиши зарур. Ҳукм чиқаришда жиддий аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар аниқланмаган бўлса, дастлабки тергов тўлиқ ўтказилмаган деб топилади. Жумладан, жиноят иши бўйича суд айбланувчининг қилмишида жиноят аломат­лари мавжудлиги, жиноят ишини судда кўриб чиқиш учун етарли даражада далиллар тўпланганлигига ишонч ҳосил қилиши лозим.
3. ЖПКнинг жиддий бузилишижиноят-процессуал фаолия­тининг ҳар қандай субъекти томонидан йўл қўйилган бўлиши мумкин. Лекин қонун дастлабки тергов юритиш учун жиноят ишини қайтариш асоси сифатида терговчи томонидан ЖПК талабларининг жиддий равишда бузилганлиги ва бу ишнинг тўғри ҳал қилинишига тўсқинлик қилишини эътироф қилган. Шарҳланаётган моддада қонуннинг жиддий бузилиши деганда, масъул шахс томонидан белгиланган вазифанинг бажарилмас­лиги, қоидага риоя этмаслик ва ўз ваколатларини суистеъмол қилиш ҳолатлари назарда тутилади. ЖПК 487-моддасининг биринчи қисмида жиддий қонун бузилишига тўлиқ тушунча берилган бўлиб, унга кўра процесс иштирокчиларини қонунда белгиланган ҳуқуқлардан маҳрум қилган ёки бу ҳуқуқларни чеклаган ёхуд суд ишни ҳар томонлама кўриб чиқишига бош­қача тарзда ҳалал берган ҳамда қонуний, асосли ва адолатли ҳукм чиқаришга таъсир қилган ёки таъсир қилиши мумкин бўлган қоидабузарликлар ушбу Кодекс нормаларини жиддий бузиш деб эътироф этилади. Жиноят процессуал қонунининг бузилиши ишни қўшимча терговга қайтаришга асос бўлиши учун аввало уни бартараф этиш имкони мавжуд бўлиши ва бу судда эмас, айнан дастлабки тергов даврида тергов ва бошқа процессуал ҳаракатларни ўтказиш йўли билан амалга ошири­лиши ҳамда бунинг оқибатида процесс иштирокчиларининг ҳуқуқлари тикланишига эришиш мумкинлиги назарда тутилади.
4. Айбланувчи зиммасига илгари қўйилган айблов билан боғлиқ бошқа айбловни қўйиш учун ёхуд айбловни оғирроқ айблов билан ёки ҳақиқий аҳволга кўра айблов хулосасида назарда тутилганидан жиддий фарқ қиладиган айблов билан алмаштириш учун асослар мавжуд бўлган ҳолларда ҳам суд дастлабки тергов вақтида қўйилган айбловдан оғирроғини қўллашини тақиқлайдиган қоидага биноан, жиноят ишини қўшимча тергов юритиш учун прокурорга қайтаради. Айбловни оғирроқ айблов билан алмаштириш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин: а) санкцияси янада оғирроқ жазони кўзда тутувчи ЖКнинг бошқа нормаси (моддаси, қисми, банди) қўлланилиши зарур бўлса; б) айбловга айбланувчи зиммасига илгари қўйилмаган қўшимча айблар (фактлар, эпизодлар) қўйиш керак бўлиб, улар жиноят тавсифини оғиррок жазони кўзда тутувчи нормага алмаштирилишига ёки айбловнинг ҳажмини оширилишига олиб келса.
Ҳақиқий аҳволга кўра айблов хулосасида назарда тутилга­нидан жиддий фарқ қиладиган айблов билан алмаштириш учун асос деганда, шарҳланаётган моддада шахсга нисбатан янги, илгаригидан оғирроқ айблов назарда тутилиб, одатда бу ҳолат янги жиноят аломатлари аниқланганлиги ёки айнан содир этилмаган жиноят юзасидан қўшимча фактларнинг (эпизодлар­нинг) аниқланганлиги оқибатида юзага келади. Бундай ҳолатда агар янги айблов дастлабки айблов билан боғлиқ бўлиб, уларни айрим-айрим кўриш имконияти бўлмаса, суд жиноят ишини қўшимча тергов юритиш учун қайтаришга мажбур.
5. Суд мажлисида кўрилаётган иш юзасидан бошқа шахс­ларни айбланувчи тариқасида ишга жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлиб, уларга нисбатан материалларни жиноят ишидан ажратиш имкони бўлмаса, суд буткул ишни қўшимча тергов юритиш учун қайтаради. Шарҳланаётган модда дастлабки тергов вақтида айбланувчи тариқасида жалб қилинмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар суд мажлиси давомида аниқланса ва бу ҳолатлар кўрилаётган иш билан узвий боғлиқ бўлиб, уларни айрим ҳолда кўриш имкони бўлмаса, суд буткул ишни қўшимча терговга қайтариши зарурлигини назарда тутади.
6. Жиноят ишларини бирлаштириш ёки ажратишнинг асосий мезони жиноятлар ёки уларни содир этган шахслар ўртасида боғлиқлик мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳисобланади. Бундай боғлиқлик ҳар бир муайян ҳолда тергов қилинаётган жиноят ишининг фактик ҳолатларидан келиб чиқиб белгила­нади. Жиноят ишларини бирлаштириш ва ажратиш асослари ЖПКнинг 332-моддасида белгиланган. Суд томонидан жиноят ишини нотўғри бирлаштирилганлиги ёки ажратилганлиги сабабли қўшимча терговга қайтарилиши аввало жиноят ишига оид ҳолатларни ҳар томонлама, тўла ва холисона текширилиши зарурлиги тўғрисидаги принцип талабларининг бажарилмаган­лигидан иборат (ЖПКнинг 22-моддасига қаранг). Бир неча айбланувчиларнинг биргаликда содир этган жинояти ҳақида ишлар асоссиз равишда алоҳида юритувга ажратилса, айнан ана шу принцип талаблари бузилади. Шунингдек, асоссиз равишда ишларни бирлаштириш оқибатида ҳам мазкур принцип бузи­либ, бу ўз навбатида исботлаш доирасининг асоссиз равишда кенгайтирилиши ва ўта катта ҳажмли ишларнинг яратилишига олиб келади.
7. Судья жиноят ишини қўшимча терговга қайтариш тўғри­сида албатта тарафларнинг фикрларини аниқлаши ва инобатга олиши, эътирозлар мавжуд бўлган ҳолларда уларга жавоб билдириб, ўзининг қарорини асослантириши зарур. Судьянинг ажрими устидан юқори турувчи судга шикоят келтириш мумкин, бу эса ўз ўрнида унинг қонунийлиги ва асослигини кафолатлайди.Суд жиноят ишини прокурорга қўшимча тергов юритиш учун қайтарганда ўз ажримида ишни қайтариш асосларини батафсил кўрсатиб, айнан қандай ҳолатлар қўшимча равишда аниқланиши лозимлигини баён этиши лозим. Суд томонидан бу борада берилган кўрсатмалар дастлабки тергов органлари учун мажбурийдир.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   336   337   338   339   340   341   342   343   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling