Жиноят-процессуал кодексига


-модда. Жиноят ишини кўришни тўхтатиш


Download 0.79 Mb.
bet341/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   337   338   339   340   341   342   343   344   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

420-модда. Жиноят ишини кўришни тўхтатиш


Судланувчи яширинган бўлса, шунингдек, судга келишга имконият бермайдиган руҳий ва бошқа оғир касалликка чалинган тақдирда, суд мазкур судланувчига нисбатан ишни тўхтатади ва бошқа судланувчиларга нисбатан ишни муҳокама қилишни давом эттираверади. Борди-ю, ишни айрим-айрим ҳолда муҳокама қилиш ҳақиқатни аниқлашни қийинлаштирса, ишни юритиш бутунлай тугатилади. Яширинган судланувчини қидирув суд ажрими билан эълон қилинади.
Судланувчининг оғир касал бўлганлиги туфайли ишни кўриш тўхтатилган тақдирда суд унга нисбатан танланган эҳтиёт чорасини бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласинимуҳокама қилиши лозим.

1. Жиноят ишини тўхтатиш асослари ва тартиби тўғрисида ЖПКнинг 364-моддасида сўз юритилади.


2. Агар судланувчи ишни кўриб чиқишга қадар ёки кўриб чиқиш вақтида яширинган бўлса, суд ички ишлар органлари, яшаш ва иш жойидаги жамоат бирлашмалари тақдим этган тегишли ҳужжатларга, шунингдек, айбланаётган шахснинг яширинганлигини тасдиқловчи қариндошларининг, қўшнилари­нинг ва бошқа фуқароларнинг тушунтиришларига асосан иш кўришни тўхтатади. Суд муҳокамаси даврида судланувчи яши­ринганлиги маълум бўлиб қолса, суд ажрим (қарор) чиқариб суд муҳокамасини судланувчи топилгунга қадар тўхтатади.
3. Судланувчининг руҳий ёки бошқа оғир касаллиги эксперт­нинг хулосаси ёки бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши лозим. Судланувчининг оғир касаллиги унинг судга келиш имкониятини истисно қилиши тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун беморлик ҳолатини ва даражасини холисона аниқлаш зарур.Судланувчининг руҳий ҳолати ёки оғир касаллиги муносабати биланжиноят иши юритуви беморнинг соғайгунига қадар тўхтатилади. Агар касаллик юзасидан тиббий экспертиза ўтказиш зарур бўлса, жиноят иши бўйича иш юритув тўхтатилмайди.
4. Яширинган судланувчи топилганда ёки касал соғайганда, жиноят ишини юритувиқайта тикланади ва муҳокамага тайинланади. Бундай ҳолатларда жиноят ишини кўриб чиқиш муддати, судланувчининг топилгани ёки соғайгани тўғрисида судга маълум бўлгандан бошлаб ҳисобланади.
5. Жиноят ишини юритишни тўхтатиш билан суд дам олиш учун, овқатланиш учун танаффус эълон қилишни, қарор чиқариш учун маслаҳат хонага кирганини фарқлаш лозим.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   337   338   339   340   341   342   343   344   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling