Жиноят-процессуал кодексига


Download 0.79 Mb.
bet342/491
Sana18.06.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1565152
TuriКодекс
1   ...   338   339   340   341   342   343   344   345   ...   491
Bog'liq
Jinoyat-protsessual kodeksiga sharh

420-1-модда. Жиноят ишини кўришни қайтадан бошлаш


Жиноят ишини кўришни тўхтатишнинг асоси сифатидаги, ушбу Кодекснинг 420-моддасида назарда тутилган ҳолатлар бартараф этилгач, тўхтатилган жиноят ишини кўриш қайтадан бошланади.
Суд жиноят ишини кўришни қайтадан бошлаш тўғрисида ажрим чиқаради.
Жиноят ишини кўриш қайтадан бошланганда жиноят ишини муҳокама қилиш муддатининг ўтиши ҳам бир вақтнинг ўзида қайтадан бошланади. Мазкур муддатни яна узайтириш ушбу Кодекснинг 405-моддаси асосида, жиноят ишини муҳокама қилишнинг жиноят ишини кўриш тўхтатилишидан олдинги муддатини инобатга олган ҳолда амалга оширилади. (ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонуни таҳриридаги модда)

1.Шарҳланаётган модда жиноят ишини суд мажлисида кўрилишига монелик қиладиган ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг тўхтатилган ишни кўриш қайтадан бошланишини назарда тутади. Яширинган судланувчи қидириб топилса ёки у судга келишига имконият бермайдиган руҳий ёхуд бошқа оғир касалликдан тузалган бўлса, суд тўхтатилган жиноят ишини кўришни қайтаданбошлаш тўғрисида ажрим чиқаради. Бунда жиноят ишини суд мажлисида кўриш судмуҳокамасининг уму­мий шартлариасосида амалга оширилади. Тўхтатилган жиноят ишини кўриш қайтадан бошланиши ишни судда муҳокама қилиш муддатининг ҳам қайтадан бошланишини англатади (ЖПКнинг 405-моддасига қаранг). Мазкур муддатни узайтириш жиноят иши кўрилиши тўхтатилишидан аввалги муддатни ҳисобга олган ҳолда, яъни аввалги ва кейинги муддатни қўшиб ҳисоблаганда, тегишли инстанция судлари раислари томонидан 6 ойгача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин.




421-модда. Суд мажлисида жиноят ишининг тугатилиши


Суд мажлисида ушбу Кодекснинг 83-моддасида ва 84-моддаси биринчи қисмининг 1, 2,-бандларида назарда тутилган ҳолатлар аниқланса, суд ишни кўришни давом эттиради ва 83-моддада кўрсатилган асослар бўйича оқлов ҳукми, 84-моддаси биринчи қисмининг 1, 2,-бандларида кўрсатилган асослар бўйича эса, айбдорга жазо белгиламай, айблов ҳукми чиқаради.

1.Суд мажлиси давомида жиноят ишини тугатиш учун асослар, шу жумладан, судланувчини реабилитация этиш учун асослар аниқланса, яъни: 1) суд муҳокамаси ўтказилаётган иш бўйича жиноят ходисаси юз бермаган бўлса; 2) судланувчининг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса; 3) судланувчининг содир этилган жиноятга дахли бўлмаса (ЖПКнинг 83-моддасига қа­ранг), суд жиноят ишини судланувчига нисбатан оқлов ҳукмини чиқариш билан тугатади. Агар суд муҳокамаси даврида ЖПК 84-моддаси биринчи қисмининг 1,2 ва 3 бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, яъни: 1) судланувчини жавоб­гарликка тортиш муддати ўтиб кетган бўлса; 2) эълон қилинган амнистия акти содир этилган жиноятга ёки судланувчига дахлдор бўлса; 3) судланувчи суд муҳокамаси даврида вафот этган бўлса, суд шахснинг жиноят содир этилишида айблилик масаласини ҳал этмай туриб жазо белгиламаган равишда айблов ҳукмини чиқариш орқали жиноят ишини тугатади (ЖПК 463-моддаси учинчи қисмининг 1,2 ва 5 бандларигақаранг).





Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   338   339   340   341   342   343   344   345   ...   491




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling