Ташкилотчи деб - шахс:
- жиноят содир этилишини ташкиллаштирган;
- жиноят содир этилишга раҳбарлик қилган шахс тушунилади.
Далолатчи деб - жиноят содир этилишига қизиқтирувчи шахс тушунилади. Яъни бошқа бир шахсда жиноят содир этиш истагини уйғотиши тушунилади. Қизиқтириш қуйидаги ҳаракатларда ифодаланиши мумкин:
- келишиш;
- оғдириб олиш;
- илтимос қилиш;
- ишонтириш;
- кўндириш;
- буйруқ бериш;
- алдаш ва ҳокозо ҳаракатларда ифодаланади.
Одатда далолатчининг ҳаракати шахс жиноят содир этишга розилик билдирган вақтдан бошлаб тугайди.
Агарда далолатчи ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, шахсни жиноят содир этишга кўндира олмаса, унинг ҳаракатлари ўша жиноятни содир этишга тайёргарлик кўриш сифатида квалификация қилинади.
Одатда, далолат аниқ бир объект ёки шахсларга нисбатан қаратилган бўлиши лозим. Жиноят содир этишга даъват этса-да, жиноят айнан қайси объектга қарши қаратилишини кўрсатмайдиган ёки умумий даъват қилган шахс далолатчи деб топилиши мумкин эмас.
Ёрдамчи деб - жиноят содир этиш ёки жиноят изларини йўқотиш учун ёрдам беришга олдиндан ваъда берган шахсга айтилади.
Шахс:
- жиноятни содир этилишига ўз маслаҳатларини бериш;
- кўрсатмалар бериш;
- воситалар бериш;
- тўсиқларни йўқотиш билан кўмаклашишга;
- жиноятчини яширишга;
- жиноят содир этиш қуролини;
- жиноят излари ва воситаларини;
- жиноий йўл билан қўлга киритилган нарсаларни яширишга;
-шунингдек бундай нарсаларни олиш ва ўтказиш тўғрисида олдиндан ваъда берса - ёрдамчи деб топилади.
Жиноят ҳуқуқида, ёрдамчилик ҳаракатлари ўз аҳамиятига кўра, қуйидаги турларга бўлинади:
- тафаккурий ёрдамчилик;
- жисмоний ёрдамчилик.
тафаккурий ёрдамчилик - маслаҳатлар, кўрсатмалар, ахборотлар йиғиб бериш учун ваъда бериш шаклидаги ҳаракатларда ифодаланса;
жисмоний ёрдамчилик эса - аниқ ҳаракатларни содир этишда, жиноят содир этиш ёки тўсиқларни йўқотиш учун қурол ёки воситаларини топиб беришда ифодаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |