Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг


Download 271.4 Kb.
bet80/98
Sana09.01.2023
Hajmi271.4 Kb.
#1085877
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   98
Bog'liq
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги

134,135,136-саволларга жавоб
Озодликни чеклаш (48-1 модда ВОЯГА ЕТГАНЛАР)
Озодликни чеклаш суд томонидан маҳкумга нисбатан яшаш жойини у ёки бу сабаб билан тарк этишни бутунлай тақиқлашдан ёки сутканинг муайян вақтида яшаш жойидан чиқишни чеклашдан иборат.
1ойдан 5 йилгача бўлган муддтга тайинланади.
Қўлланилаётган тақиқнинг (чеклашнинг) хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, суд маҳкумнинг зиммасига қуйидаги қўшимча тақиқларни (чеклашларни) юклаши мумкин:
муайян жойларга бормаслик;
оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;
муайян фаолият билан шуғулланмаслик;
муайян буюмларга эга бўлмаслик ёки уларни ўзида сақламаслик;
транспорт воситасини бошқармаслик;
маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини, иш ва (ёки) ўқиш жойини ўзгартирмаслик, тегишли маъмурий ҳудуддан ташқарига чиқмаслик;
муайян шахслар билан алоқа ўрнатмаслик;
алоқа воситаларидан, шу жумладан Интернетдан фойдаланмаслик;
алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик.
Суд озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахснинг зиммасига ўзи етказган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаш, ишга ёки ўқишга жойлашиш мажбуриятларини, шунингдек унинг тузалишига кўмаклашувчи бошқа мажбуриятларни юклаши мумкин.
Агар озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахс жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаб етган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, етказилган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, суд маҳкумга нисбатан илгари тайинланган тақиқларни (чеклашларни) тўлиқ ёки қисман бекор қилиши мумкин.
Маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкин. Жазони ўташдан бўйин товлаш вақти ўталган жазо муддатига қўшиб ҳисобланмайди.
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМ ҚАРОРИДА
Жиноят кодекси 481-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, суд озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахснинг зиммасига ўзи етказган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаш, ишга ёки ўқишга жойлашиш мажбуриятларини, шунингдек унинг тузалишига кўмаклашувчи бошқа мажбуриятларни юклаши мумкин.
Ушбу мажбуриятларни юклаш асоси суд ҳукмининг тавсиф қисмида кўрсатилиши лозим.
254. ЖКнинг 481-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ, агар озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахс жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаб етган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, етказилган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, суд маҳкумга нисбатан илгари тайинланган тақиқларни (чеклашларни) тўлиқ ёки қисман бекор қилиши мумкин. Шуни назарда тутиш лозимки, қайд этилган асослар бўйича озодликни чеклашга ҳукм қилинган маҳкум ЖК 481-моддаси учинчи қисмига асосан суд томонидан унга юкланган қўшимча мажбурият (таъқиқ)лардангина озод этилиши мумкин.
Жиноят-ижроия кодексининг 443-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ маҳкумни унга юклатилган мажбурият (таьқиқ)лардан тўлиқ ёки қисман озод этиш жазони ижро этиш идоралари тақдимномасига биноан суд томонидан ЖПК 541-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.
255. Маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган ёки суд томонидан зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштириши мумкин. Жазони ўташдан бўйин товлаш вақти ўталган жазо муддатига қўшиб ҳисобланмайди.
Жиноят-ижроия кодекси 444-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ қуйидагилар озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товловчилар деб эътироф этилади;
а) ўзига нисбатан суд томонидан белгиланган тақиқларни (чеклашларни) бузишга йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида огоҳлантириш тарзида интизомий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида жазони ўташ тартиби ва шартларини бузишга йўл қўйган маҳкум;
б) ўзига нисбатан техник назорат воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузган маҳкум;
в) яшаш жойидан яширинган, қаерда эканлиги уч суткадан ортиқ вақт ичида аниқланмаган маҳкум;
г) яшаш жойидаги жазоларни ижро этиш инспекциясига белгиланган муддатдан уч суткадан ортиқ вақт мобайнида келмаган маҳкум.

Download 271.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling