Жиноят ҳуқуқи фанини таърифлаб беринг уни турдош ҳуқуқ соҳаларидан фарқ этувчи белгиларини кўрсатиб беринг
Download 271.4 Kb.
|
жиноят ва жазо саволлрга жавоб янги
- Bu sahifa navigatsiya:
- АСОСИЙ ТАРИҚАСИДА ЖАЗО 5- йил ҚЎШИМЧА ЖАЗО ТРАИҚАСИДА-3 йил
5.ҳарбий хизматчиларга,
6.чет эл фуқароларига 7 Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган шахсларга нисбатан қўлланилмайди. 1 27,128,129саволларга жавоб МУАЙЯН ҲУҚУҚДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ ЖАЗОСИ. Шахсни муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш суд тайинлаган муддат давомида айбдорнинг корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларда у ёки бу мансабни эгаллашини ёхуд у ёки бу фаолият билан шуғулланишини тақиқлашдан иборатдир. Ана шундай мансаб ёки фаолиятнинг тури суд томонидан айблов ҳукмида кўрсатилади. АСОСИЙ ТАРИҚАСИДА ЖАЗО 5- йил ҚЎШИМЧА ЖАЗО ТРАИҚАСИДА-3 йил Агар муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш айбдорга асосий жазо тариқасида тайинланмаган бўлса, бундай жазо суд томонидан ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган ҳар қандай турдаги жазога қўшимча жазо тариқасида тайинланиши мумкин. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш жазосига қўшимча жазо тариқасида тайинланган бўлса, асосий жазонинг бутун муддатига, бундан ташқари суд ҳукми билан тайинланган муддатга жорий этилади. Бу жазо бошқа асосий жазоларга қўшимча жазо тариқасида тайинланганда ва маҳкум шартли ҳукм қилинганда унинг муддати ҳукм қонуний кучга кирган вақтдан бошлаб ҳисобланади. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тайинланмайди, бундан одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳоллар мустасно ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРИДА МХМҚ ЖАЗОСИ Қўшимча жазо чораларининг янги жиноятлар содир этилиши олдини олишда катта аҳамиятга эга эканлигидан келиб чиқиб, судларга ҳукм чиқариш пайтида асосий жазо билан бирга тегишли қўшимча жазо қўллаш масаласини ҳам муҳокама қилиш тавсия қилинсин. 41. Жиноят кодексининг 43-моддасига мувофиқ, маҳкумларга нисбатан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ҳамда ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш каби қўшимча жазолар қўлланилиши мумкин. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазо шахс айбдор деб топилган Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкцияси доирасида тайинланади. Агар муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилмаган бўлса, у ЖК 45-моддасида белгиланган асослар ва доирада, қабул қилинган қарор ҳукмда асослантирилган ҳолда қўлланилиши мумкин. Ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазо ЖК 52-моддасида кўрсатилган ҳоллардагина қўлланилиши мумкин. 42. Агар жиноий қилмиш квалификация қилинаётган қонунда қўшимча жазо мажбурий тарзда тайинланиши белгиланган бўлса, уни фақат ЖК 57-моддасида назарда тутилган ҳоллар мавжуд бўлганда қўлламаслик мумкин бўлиб, бундай қарор ушбу моддага ҳавола қилинган ҳолда ҳукмда асослантирилиши лозим. 43. Қонун бўйича тайинланиши мажбурий бўлган қўшимча жазони қўлламаслик (ЖК 57-моддаси қўлланилган ҳоллар бундан мустасно), ҳукмда муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазо муддатини кўрсатмаслик, тайинланган жазога илгариги ҳукм бўйича тайинланган қўшимча жазонинг ўталмаган қисмини қўшмаслик, қўшимча жазони фақат жиноятлар жами бўйича тайинлаш каби ҳоллар жиноят қонуни нотўғри қўлланилган деб баҳоланишига ва Жиноят-процессуал кодекси 49719-моддасининг 4-банди ҳамда 49723-моддаси талабига кўра ҳукмнинг бекор бўлишига асос бўлади. 44. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, қонунда назарда тутилганидан ҳам енгилроқ асосий жазо белгиланиши ёки Жиноят кодекси Махсус қисми моддасида кўрсатилмаган бошқа енгилроқ асосий жазо турига ўтилиши айбдорга нисбатан қўшимча жазо тайинлаш имкониятини истисно этмайди. 45. Жиноят кодексининг 45-моддасига мувофиқ, айбдор ўзи эгаллаган лавозим ёки хизмат фаолияти билан бевосита боғлиқ ҳолда жиноят содир этган ҳар бир ҳолда, суд, жиноятнинг хусусиятидан келиб чиқиб, маҳкумни у ёки бу мансабни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини муҳокама қилиши шарт. Бундай жазони тайинлаш пайтида ҳукмнинг қарор қисмида судланувчи шуғулланиши мумкин бўлмаган мансаб характери ёки фаолият тури аниқ кўрсатилиши керак. Ҳукм чиқарилаётган пайтда маҳкум жиноят содир этилиши билан боғлиқ бўлган мансабни эгалламаслиги ёки фаолият тури билан шуғулланмаслиги ҳолати қўшимча жазо қўллаш учун тўсиқ бўлмайди. 46. Бир неча жиноят содир этганликда айбдор деб топилган шахсга нисбатан қўшимча жазо тури ва миқдори асосий жазо сингари ҳар бир ҳаракат учун алоҳида, сўнгра эса жиноятлар мажмуи бўйича узил-кесил тайинланиши лозим. Агар қўшимча жазо жиноятлар мажмуига кирувчи бирорта ҳам жиноят учун тайинланмаган бўлса, у жиноятлар мажмуи бўйича қўлланилиши мумкин эмас. Агар жиноятлар мажмуига кирувчи икки ва ундан кўп жиноят учун айнан бир турдаги қўшимча жазо тайинланган бўлса, унинг узил-кесил миқдори кўпроқ қўшимча жазо муддатини кўзда тутувчи модда санкцияси доирасида уларни тўла ёки қисман қўшиш орқали, жиноят қонуни моддасида муддат белгиланмаган ёки қўшимча жазо ЖК 45-моддаси асосида қўлланилган бўлса, ушбу жазо тури учун белгиланган максимал муддат доирасида белгиланади. 47. Агар, суд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазони тайинлаш чоғида мансаб номи ёки фаолият турини ҳукмда аниқ кўрсатмаган бўлса, апелляция, кассация инстанцияси суди маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирмаган ҳолда ҳукмга тегишли аниқлик киритишга ҳақли. Агар ҳукм уни чиқарган суд фаолият кўрсатувчи ҳудуддан ташқарида ижро қилинаётган бўлса, ушбу масала ҳукм ижро қилинаётган жойдаги суд томонидан ҳал қилинади. 48. Судларга муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тариқасидаги қўшимча жазони, тегишли асослар мавжуд бўлган ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, ушбу фаолият касб ёки тирикчилик манбаи бўлган шахсларга нисбатан (масалан тадбиркорлик фаолияти, транспорт воситаларини бошқариш ва ш.к.) қўллашнинг қанчалик мақсадга мувофиқлиги масаласини муҳокама қилиш тавсия этилсин. Download 271.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling