Жиноят ҳУҚУҚи махсус қисми
Жиноий равишда ҳомила тушириш (аборт)
Download 189.87 Kb.
|
3-мавзу-тарқатма материаллар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 114-моддаси 1-қисмига
- Абортни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмаганлар жумласига
- ЖК 114-моддаси
- Мотив ва мақсад
Жиноий равишда ҳомила тушириш (аборт)
(ЖК 114-моддаси) Ҳозирги вақтда республикамиз қонунларида аборт ман этилмайди. Бироқ фақат даволаш муассасаларида ва тиббий монелик бўлмасагина, шундай операциянинг амалга оширилишига рухсат этилади. Ушбу жиноятнинг бевосита объекти ҳомиладор аёлнинг (ҳомиланинг эмас) ҳаёти ёки соғлиғининг дахлсизлигини таъминлаш борасидаги ижтимоий муносабатлардир. Объектив томондан жиноят шифокор-акушер ёки гинеколог томонидан даволаш муассасаларидан ташқари жойларда ёки тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган ҳолда (ЖК 114-моддаси 1-қисми) ёхуд бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахс томонидан (ЖК 114- моддаси 2-қисми) сунъий равишда ҳомила туширишда ифодаланади. ЖКнинг 114-моддаси 1-қисмига кўра, сунъий равишда ҳомила тушириш (аборт): 1) даволаш муассасасидан ташқари жойларда амалга оширилган; 2) тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган ҳолда амалга оширилган бўлса, жиноий равишда амалга оширилган деб топилади. Қуйидаги ҳолларда: а) оғир ёки ўртача оғир кечадиган сўзак, жинсий аъзоларнинг яллиғланиш жараёнлари, жойлашган жойидан қатъи назар, йиринг ўчоқлари, оғир кечадиган юқумли касалликлар ва бошқа шу сингарилар мавжудлигида; б) ҳомиланинг 12 ҳафталикдан катта эканлигида; в) аввалги абортдан кейин 6 ой ўтмасдан аборт қилдириш, шунингдек, абортни амалга оширишга доир йўриқномада назарда тутилган бошқа ҳолатларда тиббий нуқтаи назардан аборт мумкин эмас деб топилишига асос бўлади. Агар аборт тиббий муассасадан ташқарида амалга оширилган бўлса, тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган ҳолатлар борлигидан қатъи назар ноқонуний деб топилади. Абортни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмаганлар жумласига: 1) шифокор-акушерлар ёки гинекологлардан ташқари, барча тоифадаги шифокорлар, яъни олий тиббий маълумотли шахслар; 2) ўрта тиббий маълумотга эга бўлган шахслар (акушеркалар, тиббиёт ҳамширалари ва ҳоказо); 3) тиббиёт соҳасига алоқаси бўлмаган бошқа барча шахслар киради. Ҳомилани сунъий равишда тушириш бошланган пайтдан эътиборан аборт тамом бўлган жиноят деб топилади. Агар қилмиш ҳомилани туширишга қаратилган бўлса-ю, лекин аборт бошланмаган бўлса, у жиноий равишда абортни амалга оширишга тайёргарлик ёки суиқасд қилиш сифатида Ўзбекистон Республикаси ЖК 25- ва 114-моддалари билан квалификация қилинмоғи лозим. Абортни амалга ошириш усуллари турли хил бўлиши (масалан, жарроҳлик, механик, токсик, термик, медикаментоз) мумкин ва улар жиноятни квалификация қилишга таъсир кўрсатмаслиги лозим. Лекин жазо тайинлашда инобатга олиниши мумкин. Агар ҳомиланинг тушиши аёл соғлиғига шикаст етказиш натижасида юз берган бўлса, айбдорнинг қилмиши ЖК 114-моддаси билан эмас, балки қасддан баданга оғир шикаст етказганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ЖК 104-моддаси билан квалификация қилинади. Агар ҳомила аёлнинг розилигисиз туширилган бўлса ҳам қилмиш худди шундай квалификация қилинади. ЖК 114-моддаси 1- ва 2-қисмида назарда тутилган жиноят субъектив томондан фақат тўғри қасд билан содир этилади. Жиноят мотиви тамагирлик ниятлари, режалаштирилмаган боладан қутулишни хоҳлаган аёлга нисбатан ачиниш ҳисси ва бошқалар бўлиши мумкин. Мотив ва мақсад жиноятни квалификация қилишда инобатга олинмайди. ЖК 114-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноий равишда ҳомила туширишнинг субъекти шифокор-акушер ёки гинеколог, 114-моддаси 2-қисми субъекти эса 16 ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлиши мумкин. Ҳомиласини ўзи туширган ёки жиноий равишда ҳомиласи туширилган аёл Ўзбекистон Республикаси ЖК 114-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилмаслиги лозим. Агар ҳомилани тушириш: а) жабрланувчининг ўлимига; б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган бўлса, жиноий равишда ҳомилани туширишда айбдор ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 114-моддаси 3-қисми билан квалификация қилинмоғи лозим. Download 189.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling