Жисмоний шахсга банк картасини очиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича оммавий оферта шартномаси


XII. ШАРТНОМА ТУЗИЛГАН ТИЛ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ


Download 282.61 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/8
Sana30.04.2023
Hajmi282.61 Kb.
#1413939
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
dpxty8Y9x2RNrpmJsz6i9frqXKAWBbaZwlkFRPi9kOiqOfisfx93LTIoCvKrUZfv

XII. ШАРТНОМА ТУЗИЛГАН ТИЛ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ 
12.1. Шартнома икки тилда, давлат ва рус тилларида тузилган. 
12.2. Шартномадаги матнларнинг ўзаро зиддияти бўлганда, давлат тили устувор деб ҳисобланади. 
 
XIII. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ, УНИ БЕКОР ҚИЛИШ 
13.1. Мазкур оферта шартномаси фойдаланувчи томонидан акцептланган вақтдан бошлаб кучга 
киради ҳамда банк картасини амал қилиш муддатига қадар амалда бўлади. 
13.2. Шартнома тарафлардан бирининг ташаббуси билан ёки қонун ҳужжатларида белгиланган 
тартибда бекор қилинади. 
13.3. Ушбу шартнома фойдаланувчининг талабига биноан исталган вақтда банк хизматларини 
кўрсатиш билан боғлиқ бўлган барча тўловлар амалга оширганидан кейин бекор қилиниши мумкин. 
13.4. Фойдаланувчининг ташаббуси билан шартнома бекор қилинганида, шартнома доирасида 
муомалага чиқарилган банк картаси Банкка қайтарилиши лозим. 
13.5. Шартноманинг бекор қилиниши, банк карта ҳисобварағини ёпиш учун асос бўлади. 
13.6. Шартнома муддатининг тугаши Фойдаланувчини ўз мажбуриятларини бажаришдан ва 
шартнома шартларини бажармаслик ёки тўлиқ бажармаслик учун жавобгарликдан озод этмайди. 
13.7. Мазкур шартномада кўзда тутилмаган, у билан боғлиқ бўлган барча муносабатлар 
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан тартибга солинади. 
13.8. Мижоз ёки унинг операцияси санкция таъсир доирасига тушганда ёки тушиш хавфи мавжуд 
бўлганда, операцияни ўрганиш мақсадида қўшимча маълумотларни сўраш, операция миқдорини 
чегаралаш, операцияни чеклаш (рад этиш) ёки амалга ошираётган операциялар мижознинг 
анкетасидаги профилига номувофиқ бўлган ҳолларда хизмат кўрсатишни рад этиш ва мижоз билан 
шартномаларни бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқларига эга. 
XIV. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ 
14.1. Шартнома билан боғлиқ ҳолда юзага келиши мумкин бўлган барча низолар ва 
келишмовчиликлар имкони борича, Тарафлар ўртасида музокаралар йўли билан ҳал этилади. 
14.2. Агар Тарафлар келиша олмаса, низо Банк ёки унинг таркибий тузилмаси жойлашган 
ҳудуднинг туманлараро фуқаролик судида ҳал этилади. 

Download 282.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling