«жисмоний тарбия ва спорт тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартишлар ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида lexuz шарҳи Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»


-модда. Имтиёзли жисмоний тарбия-спорт хизматлари


Download 34.72 Kb.
bet9/10
Sana03.11.2023
Hajmi34.72 Kb.
#1743244
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

23-модда. Имтиёзли жисмоний тарбия-спорт хизматлари
Ўн олти ёшга тўлмаган болаларга, ногиронларга, етим болаларга, пенсионерларга, 1941—1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларига ҳамда уларга тенглаштирилган шахсларга жисмоний тарбия-спорт ва соғломлаштириш хизматлари бепул кўрсатилади. Жисмоний тарбия-спорт ва соғломлаштириш хизматларидан бепул ёки имтиёзли шартларда фойдаланувчи фуқаролар бошқа тоифаларининг рўйхати, шунингдек имтиёзлар кўлами, уларни бериш тартиби ва тегишли харажатларни қоплаш манбалари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
«Ўзбекистон Республикасининг жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 1550, 06.03.2006 й.)нинг 22-бандига мувофиқ спорт иншоотларида, 5 категорияли спорт иншоотларидан ташқари, ўн олти ёшга тўлмаган болаларга, ногиронларга, етим болаларга, пенсионерларга, улуғ ваташ уруш қатнашчилари ва ногиронларига ҳамда уларга тенглаштирилган шахсларга жисмоний тарбия-спорт ва соғломлаштириш хизматлари — бепул кўрсатилади.
24-модда. Спортчиларнинг ижтимоий ҳимояланиши
Давлат бошқарув органлари, спорт турлари бўйича федерациялар, жамоат бирлашмалари, шунингдек жисмоний шахслар спортчиларга молиявий ёрдам кўрсатишлари мумкин.
Давлат бошқарув органлари, жисмоний тарбия ва спорт жамоат бирлашмалари, спорт клублари ва марказлари, бошқа ихтисослаштирилган спорт ташкилотлари ва муассасалари спортчиларга зарур ижтимоий-маиший шароитларни яратишлари ҳамда уларнинг сиҳат-саломатлиги муҳофаза қилинишини таъминлашлари шарт.
Спортчиларнинг айрим тоифалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган Талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи мавжуд бўлганда, ёшидан қатьи назар пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатининг VII қисмига қаранг.
Спорт мусобақаларида қатнашувчи шахслар суғурта полисларига эга бўлишлари шарт.

Download 34.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling