«жисмоний тарбия ва спорт тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартишлар ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида lexuz шарҳи Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»


-модда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ҳамда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришдаги иштироки


Download 34.72 Kb.
bet5/10
Sana03.11.2023
Hajmi34.72 Kb.
#1743244
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

11-модда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ҳамда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришдаги иштироки
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фуқароларнинг жисмоний тарбиясига давлатнинг муҳим ижтимоий сиёсати сифатида қарайдилар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия-спорт жамоат бирлашмалари, касаба уюшмалари, ёшлар ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар иштирокида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлат дастурларини амалга оширадилар ҳамда улар асосида жисмоний тарбия ва спортни бошқариш маҳаллий давлат органлари билан биргаликда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга доир ўз дастурларини ишлаб чиқадилар.
Фуқароларнинг турар жойларида ва оммавий дам олиш жойларида жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари учун шарт-шароит яратиш ва уларни ташкил этиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга оширилади.
12-модда. Санаторий-курорт муассасаларида, дам олиш уйлари ва туристик базаларда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ишлари
Барча санаторий-курорт муассасаларида, дам олиш уйлари ва туристик базаларда жисмоний тарбия моддий базаси ҳамда якка тартибда ва гуруҳ бўлиб ўтказиладиган жисмоний тарбия-соғломлаштириш машғулотлари учун бошқа зарур шарт-шароит яратилади.
Санаторий-курорт муассасалари, дам олиш уйлари ва туристик базаларнинг маъмурияти дам олувчиларнинг сиҳат-саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш ва даволаш учун жисмоний машқлардан, жисмоний тарбиянинг бошка шаклларидан фойдаланишлари шарт.
13-модда. Ногиронлар учун жисмоний тарбия ва спорт
Ногиронлар учун жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш уларнинг ижтимоий камол топишига ҳамда жисмоний жиҳатдан қайта қувватга киришига қаратилган бўлиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ногиронлар жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун махсус жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт иншоотлари яратилишини ҳамда умумий фойдаланишдаги иншоотларда бошқа шарт-шароитлар яратиб берилишини таъминлайдилар.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни.

Download 34.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling