«жисмоний тарбия ва спорт тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартишлар ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида lexuz шарҳи Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»


-модда. Ҳаваскорлик спорти ва профессионал спорт


Download 34.72 Kb.
bet7/10
Sana03.11.2023
Hajmi34.72 Kb.
#1743244
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

17-модда. Ҳаваскорлик спорти ва профессионал спорт
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳаваскорлик спорти билан, шунингдек профессионал спорт билан спортчи, тренер ёки ҳакам сифатида шуғулланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Профессионал спорт соҳасидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни тузиш тартиби ҳамда уларнинг фаолият кўрсатиш шартлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Спорт тури бўйича спортчи, тренер ва ҳакам касбларига кўйиладиган малака талаблари жисмоний тарбия ва спортни бошқариш ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
18-модда. Юқори даражали спортчиларни тайёрлаш
Юқори даражали спортчиларни тайёрлаш ихтисослаштирилган таълим муассасалари (олимпия резерви коллежлари, олий спорт маҳорати мактаблари, олимпия тайёргарлиги марказлари вз бошқалар) томонидан амалга оширилиб, уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби жисмоний тарбия ва спортни бошқариш ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
Жисмоний тарбия ва спортни бошқариш давлат органлари спорт бўйича терма командаларнинг аъзоларига спорт машғулотларини таълим олиш, меҳнат фаолияти ва ҳарбий хизмат билан самарали уйғунлаштириш учун зарур шарт-шароит яратиш мақсадида спортчилар ишлаётган, таълим олаётган ёки ҳарбий хизматни ўтаётган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва ҳарбий қисмлар билан тегишли шартномалар тузишлари мумкин.
19-модда. Жисмоний тарбия ва спортни молиялаш
Жисмоний тарбия ва спортни молиялаш республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилади.
Жисмоний тарбия ва спортни молиялаш манбалари жумласига қуйидагилар ҳам киради:
тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар;
аҳолига пуллик жисмоний тарбия-спорт ва соғломлаштириш хизматлари кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
белгиланган тартибда спорт лотереялари ўтказишдан тушадиган маблағлар;
LexUZ шарҳи
Лотереялар ташкил этиш фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 314-сон қарори билан тасдиқланган «Лотереялар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги Низомга асосан амалга оширилади.
аҳоли, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ихтиёрий бадаллари, жисмоний тарбия-спорт жамоат бирлашмалари қатнашчиларининг аъзолик бадаллари;
спорт турлари бўйича махсус жамғармаларнинг маблағлари;
спорт-томоша тадбирларини ўтказишдан тушадиган даромадлар;
ҳомийлик ёрдами;
спорт рамзлари, тимсолларидан фойдаланганлик учун корхоналар ва ташкилотларнинг ажратмалари;
чет эл инвестициялари ва халқаро жамғармаларнинг маблағлари;
халқаро ташкилотлардан келадиган тушумлар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар.

Download 34.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling