«жисмоний тарбия ва спорт тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартишлар ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида lexuz шарҳи Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»


-модда. Ўзбекистон Республикасидаги олимпия ҳаракати


Download 34.72 Kb.
bet4/10
Sana03.11.2023
Hajmi34.72 Kb.
#1743244
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

8-модда. Ўзбекистон Республикасидаги олимпия ҳаракати
Ўзбекистон Республикасидаги олимпия ҳаракати Халқаро олимпия ҳаракатининг бир қисми бўлиб, олимпия ғоялари ва принципларини оммалаштириш, Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг Олимпия ўйинларида қатнашишлари мақсадларини кўзлайди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлик қиладиган Ўзбекистон Республикаси олимпия ҳаракатига ихтиёрийлик асосида спортчилар, спорт турлари бўйича федерациялар ва уюшмалар, Олимпия академияси, олимпия клублари ҳамда бошқа жисмоний тарбия-спорт бирлашмалари ва ташкилотлари киради.
Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси нодавлат нотижорат ташкилоти бўлиб, ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, халқаро олимпия қўмитасининг Олимпия хартиясига ва ўз уставига мувофиқ амалга оширади, шунингдек Халқаро олимпия қўмитасининг олимпия рамзи, шиори, байроғи, мадҳияси, «олимпия», «Олимпиада» номларидан фойдаланишга бўлган мулк ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга оширади.
9 модда. Жисмоний тарбия ва спортни, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш
Жисмоний тарбия ва спортни бошқариш давлат органлари, соғлиқни сақлаш органлари, таълим муассасалари ва жисмоний тарбия-спорт жамоат бирлашмалари жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари ҳамда соғлом турмуш тарзи кенг тарғиб қилинишини уюштирадилар.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 484-сон «Оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига қаранг.
Спортда шафқатсизлик ва зулмни, инсон қадр-қимматини камситишни, инсон соғлиғига зарар етказадиган стимуляторларни қўллашни тарғиб қилиш тақиқланади.
10-модда. Таълим муассасаларида жисмоний тарбия
Таълим муассасаларида жисмоний тарбия узлуксиз таълим тизиминииг энг муҳим мажбурий қисми бўлиб, давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ юқори малакали мутахассислар томонидан амалга оширилади. Жисмоний тарбия бўйича мажбурий дарслар, дарсдан ташқари машғулотлар ва тест синовлари барча таълим муассасаларида ўқувчиларнинг физиологик имкониятларига мос равишда ўтказилади.
Таълим муассасалари ҳарбий хизматга чақириш ёшига етмаган ёшларни жисмоний жиҳатдан тайёрлайдилар.

Download 34.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling