Жиззах вилоят хокимлиги


IV. Маданий-маърифий ва оммавий тадбирлар


Download 0.67 Mb.
bet19/21
Sana20.11.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1787666
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
йиллик-2017

IV. Маданий-маърифий ва оммавий тадбирлар

1

“14 январ Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган “Ўзбекистон-мустақил Ватанимиз миллий армиямиз фахру ғуруримиз!” шиори остида тадбирлар ташкил этиш.

Январ

Ватан ҳимоячилари куни ва миллий армиямиз ташкил топганлигининг 25 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг ва кўтаринки руҳда нишонланмоқда. Шу жумладан, жорий йилнинг 13 январ куни Дўстлик шахридаги Дўстлик маданият ва аҳоли дам олиш марказининг томошабинлар залида “14 январ -- “Ватан химоячилари куни”” га бағишлаб “Ўзбекистон-мустақил Ватанимиз миллий армиямиз фахру ғуруримиз!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни Дўстлик туман хокими А.Бабабеков сўзга чиқиб байрам билан харбий хизматчиларни табриклаб, туманда ўз ишларига фидокорона ёндошган харбий хизматчиларга ўзининг эсталик совғаларини тақдим этди. Туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи И.Бахрамов ҳам сўзга чиқиб ва харбий соҳадаги хизматчиларга ўз табригини йўллади. Сўнгра туман маданият ва спорт ишлари бўлими кошидаги “Дўстлик чамани” ашула ва рақс халқ ансамбли томондан бир-биридан чиройли куй-қўшиқ ва рақсларни тадбир иштирокчиларига ҳавола этди. Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Дилшод Рахмонов Дўстлик ахлини ва харбий соҳадаги хизматчиларни ўзининг куй-кўшиқлари билан табриклади.
Ушбу тадбир харбий соҳада фаолият олиб бораётган ходимларни шарафлаш, рағбатлантириш билан бирга ёшларда харбийлик касбига ҳурмат ва ҳавас уйғотишга хизмат қилди. Тадбирда 400 нафар ахоли ва харбий соҳадаги хизматчилар иштирок этди.
Маънавият тарғибот маркази туман бўлими, “Махалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, ХТМФМТ ва ТЭБ туман бўлими, “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши, маданият ва спорт ишлари бўлими, таълим муассасалари, туман хокимлиги билан биргаликда жорий йилнинг 12 январ куни Мевазор ҚФЙдаги Дўстлик Тиббийт коллежида Ўзбекисон Республикаси Қуролли кучларининг йигирма беш йиллиги хамда 14 январ “Ватан химоячилари куни” муносабати билан Дўстлик туманида “Ўзбекистон- мустақил Ватанимиз, миллий армиямиз фахру ғуруримиз” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди. Ушбу тадбирда Ўсаров Бобур вилоят ўрта махсус, касб-хунар таълими бошқармаси вакили, Равшан Хидоятов ЖДПИ доценти, Дилшод Мирзаахмедов Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлинмаси раҳбари, Ёқубова Маъмура Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори, Юсупов Бекназар эстарада хонандаси, Рустамов Шерали Ю.Ражабий номли вилоят мусиқали драма театри актёрилари хамроҳлигида тарғибот тадбири мазмунли ва самарали бўлиб ўтди. Ўзбекисон Республикаси Қуролли кучларининг йигирма беш йиллиги хамда 14 январ “Ватан химоячилари куни” муносабати билан “Ўзбекистон- мустақил Ватанимиз, миллий армиямиз фахру ғуруримиз” шиори остидаги тадбир 350 нафар ёшларни қамраб олди.



2

А.Навоий таваллудининг 516 йиллигига бағишланган маданий тадбирлар.

Феврал

Президентимизнинг “Юксак-маънавият-енгилмас куч” асарида маънавиятни шакллантирадиган мезонлар ҳақида шундай дейилган: “Ўзбек халқи дунёсининг шаклланишига ғоят кучли ва самарали таъсир кўрсатган улуғ зодлардан бири – бу Алишер Навоий бобомиздир. Бу унинг мўътабар номи, ижодий меросининг боқийлиги бадиий даҳоси замон ва макон чегараларини билмаслиги хақида доимо фахрланиб сўз юритамиз” шу фикрларга таяниб Дўстлик туманида хам барча таълим муассасалари хамда коллежларда Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги ҳамда Захириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллиги муносабати билан бир неча танловлар, Навоийхонлик, назм-наво кечалари бўлиб ўтмоқда. Жумладан жорий йилнинг 10 феврал куни Дўстлик тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактабида туман маданият ва спорт ишлари бўлими Халқ таълими, “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши билан хамкорликда мактаб ўқувчилари ўртасида мусобақа ташкил этилди. Бу мусабоқада ўқувчилар 2 гуруҳ бўлиб беллашди. Беллашув мобайнида шеърият мулкининг султони А.Навоийнинг қаламига мансуб бўлган ғзалларидан бахру-байтлар айтиб, достонлардан парча намойиш этишди. Ҳамда 14 феврал куни Дўстлик туман Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи хамда Тиббиёт коллежларида “Ёшлар клуби” аъзолари иштирокида “Бобурхонлик кечаси” ўтказилди. Бу тадбирда ёшлар Захириддин Муҳаммад Бобур каламига мансуб адабиётлардан фойдаланиб турли хил бадиий чиқишларни намойиш этшди. Бунда сўзга чиққанлар Захириддин Муҳаммад Бобур аждодларимиз ичида энг ўрнак бўларли, адабиётимизнинг кўзга кўринган вакили эканлигини таъкидлаб ўтишди. Тадбирда Захириддин Муҳаммад Бобур ғазалига басталанган куйлар ижро этилиб, гўзал рақслар билан бирга томошабинлар эътиборига хавола этилди.

3

З.М.Бобур таваллудининг 534 йиллигига бағишланган маданий тадбирлар.

Феврал

14 феврал нафақат Ўзбекистон халқи, балки Захириддин Муҳаммад Бобур ва Бобурийлар сулоласи томонидан равнақ топган миллату-элат, давлату мамлакатлар қувончи, Бобур таваллудининг 534 йиллигига бағишланган шодиёнаси кўз ўнгимизда намоён бўлади. Айни дамда Республикасизнинг турли вилояту-туманлари, қишлоғу-ўқув муассасаларида Буюк Бобур сиймосига бағишлаб тадбир ва анжуманлар уюштирилмоқда. Шу жумладан жорий йилнинг 14 феврал куни Дўстлик тумандаги Маданият ва аҳоли дам олиш марказида Захириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кунига бағишланган “Шох ва шоир” мавзусида бадиий кеча бўлиб ўтди.
Бадиий кечани бўлим мудири М.Эшимқуловнинг шох, буюк саркарда, олим ва шоир-Бобур хаёти ва ижодига оид янгидан-янги илмий-назарий, яъни унинг мадсад муддоасини акс эттирувчи рубоий ғазал ва бошқа асарлари талқинини ифода этувчи нутқи билан очилди. Бобур каламига мансуб адабиётлардан фойдаланиб турли хил бадиий чиқишларни намойиш этишди. Бунда сўзга чиққанлар Захириддин Муҳаммад Бобур аждодларимиз ичида энг ўрнак бўларли, адабиётимизнинг кўзга кўринган вакили эканлигини таъкидлаб ўтишди. Тадбирда Захириддин Муҳаммад Бобур ғазалига басталанган куйлар ижро этилиб, гўзал рақслар билан бирга томошабинлар эътиборига хавола этилди.Тадбирда марказда фаолият юритаётган ашула, рақс, рубоб тўгараги аъзолари иштирокида Бобур ғазалларига айтилган кўшиқларига рақс ашулалар ижро этилди. Тадбир сўнгида иштирокчиларга эсталик совғалари сифатида китоб берилди. Тадбирда 180 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

4

«Наврўз» умумхалқ байрамига бағишлаб туман маркази МФЙ ва ҚФЙ ҳудудларда, турли хил кўнгилочар маданий тадбирлари уюштириш.

Март

Президентимизнинг “Юксак-маънавият-енгилмас куч” асарида маънавиятни шакллантирадиган мезонлар ҳақида шундай дейилган: “Ўзбек халқи дунёсининг шаклланишига ғоят кучли ва самарали таъсир кўрсатган улуғ зодлардан бири – бу Алишер Навоий бобомиздир. Бу унинг мўътабар номи, ижодий меросининг боқийлиги бадиий даҳоси замон ва макон чегараларини билмаслиги хақида доимо фахрланиб сўз юритамиз” шу фикрларга таяниб Дўстлик туманида хам барча таълим муассасалари хамда коллежларда Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги ҳамда Захириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллиги муносабати билан бир неча танловлар, Навоийхонлик, назм-наво кечалари бўлиб ўтмоқда. Жумладан жорий йилнинг 10 феврал куни Дўстлик тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактабида туман маданият ва спорт ишлари бўлими Халқ таълими, “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши билан хамкорликда мактаб ўқувчилари ўртасида мусобақа ташкил этилди. Бу мусабоқада ўқувчилар 2 гуруҳ бўлиб беллашди. Беллашув мобайнида шеърият мулкининг султони А.Навоийнинг қаламига мансуб бўлган ғзалларидан бахру-байтлар айтиб, достонлардан парча намойиш этишди. Ҳамда 14 феврал куни Дўстлик туман Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи хамда Тиббиёт коллежларида “Ёшлар клуби” аъзолари иштирокида



5

Дўстлик туманда ўтказиладиган “Наврўз” байрам тадбирини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш, сценарийлари ҳамда саҳналаштириш ишларини тайёрлаш.

Март

Баҳор оламга илиқлиқ, тиниқлик олиб келади. Қуёш чарақлаб кўнгилларни ёриштиради, атроф гўзалликка бурканади. Кушлар чуғури жилғалар овозига жўр бўлади. Майин шаббода гулларнинг тотини олиб қочади... Баҳор севимли ва ардоқли байрамимиз Наврўзни бошлаб келади. Шу муносабат билан юртимизнинг барча худудларида бу айёмга хар тамонлама пухта хозирлик кўрилади. Халқимиз бу кунни янги муваффақиятлар ва янги умидлар билан кутиб олмоқда. Ушбу улуғ айёмни туманимиз Марказий ўйингоҳида 17-март куни “Хар кунимиз Наврўз бўлсин” шиори остида “Наврўз” умумхалқ байрамига бағишланган тантана бўлиб ўтди. Ушбу байрамда туман маданият ва спорт ишлари бўлими қошида ташкил топган “Дўстлик чамани”ашула ва рақс ансамбли хамда тумандаги 3-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоалари томонидан ўзларининг байрамона ҳамда баҳорни мадҳ этувчи куй қўшиқлар, миллий рақслар моҳирона ижро этилди. Бундан ташқари туманимиздаги умидли ва истедодли ёш хонандалар ҳамда халқимизнинг севимли хонандаси Сардор Мамадалимов Дўстлик тумани аҳолисини “Наврўз” умумхалқ байрами билан табликлади. Наврўз сайлларига уланиб кетди.



6

Иқтидорли ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларни ишга жойлаштириш ва уларни маданий тадбирларда иштирокини таъминлаш

Апрель

Иқтидорли ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида бўлим томонидан белгиланган чора тадбир режасига асосан турли тадбирларда иштирок этишда амалий ёрдам берилиб бормоқда.

7

Оналарга юксак эҳтиром кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон халқ артисти Хабиба Охунова соврини учун алла қўшиқлари ижрочиларининг “Онам айтган аллалар” фестивалининг туман босқичини ташкил этишга амалий ёрдам кўрсатиш.

2017 йил
апрел



Ёш оилаларга халқимизнинг энг қадимий қадриятлари, урф-одатлари, удумларидан бири бўлмиш алла айтиш санъатини ўргатиш ёшларга халқ оғзаки ижодиёти замирида ётган ўзбек онаси маънавиятини етказиш, ушбу мерос санъати орқари ўзлигимизни бугунги ёшларга англатиш, ёшларни ота-боболаримиздан мерос қолган бетакрор санъатга бўлган меҳрини ошириш, йўқолиб бораётган алла айтиш санъатини чуқур ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 25-апрел куни Дўстлик тумани маданият ва аҳоли дам олиш маркази томошабинлар залида «Онам айтган аллалар» фестивалининг туман босқичи бўлиб ўтди. Тадбирни Дўстлик туман маданият бўлими мудири М.Эшимқулов очиб берди. Иштирокчиларнинг чиқишларини 3 кишидан иборат хакамлар хайъати баҳолаб борди.
Тадбирда Қахрамон маданият ва аҳоли дам олиш марказидан Умарова Зуҳра ва Саидрасулова Маҳлиё, Дўстлик туман маданият ва аҳоли дам олиш марказидан Ибрагимова Зарифа, Дастанова Гўзал, Пардаева Матлуба, Дўстлик туман 3-сон болалар мусиқа ва санъат мактабидан Қоржовова Адашой, Худойбердиева Нодиралар низом шартлари бўйича беллашдилар.
Тадбир якунида хакамлар хайъати иштирокчиларни низом талабларига кўра баҳолаб, изоҳлаб берди. Шунда кўра “Энг ёш ижрочи” номинациясига Саидрасулова Маҳлиё, “Фахрий ижрочи”га Умарова Зуҳра, “Саҳна маданияти учун” га Ибрагимова Зарифа, “Ижро маҳорати учун”га Дастанова Гўзаллар лойиқ деб топилди. “Оригинал ижроси учун” номинацияси ва вилоят босқичига йўлланмани Худойбердиева Нодира қўлга киритди. Тадбир иштирокчиларига маданият бўлими томонидан эсталик соғаларини топширди.

8

А.Темур таваллудининг 681 йиллиги муносабати билан бағишланган маданий тадбирлар.

Апрель

Бўлим томонидан А.Темур таваллудининг 681 йиллиги муносабати билан бағишланган бўлим ходимлари ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

10


9-май «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан маданий тадбирлар уюштириш

Май

Жорий йилнинг 5 май куни Дўстлик Қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежининг фаоллар залида 9-май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Дўстлик туманида аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти академияси кафедра мудири Шерзод Зулфиқоров, Ўзбек Миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист А.Набиев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ўзларининг маъруза ва шеърларидан наъмуналар келтирдилар. Эстрада хонандалари Хожакбар Раматов, Акмал Исроилов, Баҳодир Мўминовлар тадбирни кўтаринки руҳда ўтишида ўзларининг куй-қўшиқлари билан тадбирга ўзларининг ҳиссаларини кўшдилар. Тадбир давомида иштирокчиларнинг ўзлари қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Тадбирда 200 нафар иштирокчилар иштирок этди. 9-май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан жорий йилнинг 8-май куни тумандаги “Хотира майдонида” байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ҳокимлиги, “Маҳалла” ва “Нуроний” жамғармалари туман бўлинмалари ва маҳалла оқсоқоллари, “Камолот” ёшлар ижтимоий Ҳаракати туман бўлими, туман Мудофаа бўлими, туман Маданият бўлими, туман Ички ишлар бўлими, мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти туман бўлими ва тадбирнинг асосий иштирокчилари - уруш ва уруш орти қатнашчилари иштирок этди.
Тадбирни туман Маданият бўлими мудири М.Эшимқулов олиб борди. Тадбирда туман ҳокими А.Арипов сўзга чиқиб, уруш қатнашчилари ва унинг таъсиридан озор чеккан, ўша мудҳиш кунларга гувоҳ бўлган ва ҳозирда кексалик гаштини сураётган отахон ва онахонларни, тумандошларни ғалаба қозонилган кун 9-май – “Хотира ва қадрлаш куни” билан табриклади. Шундан сўнг, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси О.Қувватов, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, туман Ички ишлар бўлими бошлиқлари сўзга чиқиб, йиғилганларни табриклаб, юртимизга тинчлик, барака, уруш қатнашчиларига узоқ умр тилашди. Шундан сўнг, туман ҳокимлиги, “Маҳалла” ва “Нуроний” жамғармалари туман бўлинмалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий Ҳаракати туман бўлими, туман Мудофаа бўлими, туман Маданият бўлими, туман Ички ишлар бўлими, мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти туман бўлими, касб-ҳунар коллежлари “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйди. Ундан сўнг, йиғилганларни “Шердор” оилавий маросимлар ўтказиш мажмуасига бир пиёла чойга таклиф этилиб, ош тортилди. Тадбирда уруш қаҳрамонларига туман ҳокимлиги томонидан эсталик совғалари топширилди. Тадбирга туман маданият бўлими қошидаги “Дўстлик чамани” ашула ва рақс халқ ансамбли аъзоларининг куй-қўшиқлари кўтаринки кайфият бахш этди.
.

12

Дўстлик туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази томонидан «Зулфия», «Камалак юлдузлари», «Юрт келажаги» кўрик-танловларига тайёргарлик ишларини ташкил этиш ҳамда уларга ташкилий жиҳатдан амалий ёрдамлар кўрсатиш

Алоҳида режа асосида

Дўстлик туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази томонидан «Зулфия», «Камалак юлдузлари», «Юрт келажаги» кўрик-танловларига тайёргарлик ишларини юқори даражада ёрдамлар кўрсатилди.

13

1-июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Фарзандлари соғлом юрт қудратли булур” мавзусида катта театрлаштирилган байрам томошаларини ташкил этиш. Маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, кўргазмалар, давра суҳбатлари, концерт дастурлари уюштириш.

Май-июнь

Жорий йилнинг 1 июнь куни Дўстлик туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида, Дўстлик туман хокимлиги маданият бўлими, туман хокимлиги, туман ИИБ, “Камолот”ЁИҲ туман Кенгаши билан хамкорликда хамкорликда 1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Фарзандлари соғлом юрт қудратли булур” шиори остида тадбир ўтказилди. Тадбирни туман маданият бўлими М.Эшимқулов очиб берди. Ундан сўнг туман хокими хотин-қизлар бўйича ўринбосари М.Қудратова сўзга чиқиб тумандаги барча болаларни ушбу аййом билан табриклади. Тумандаги ногирон хамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига туман хокимининг ёшлар бўйича ўринбосари Ғ.Абдурахимов туман хокимининг совғаларини яъни китобларни тарқатди. Шундан сўнг Туман маданият бўлими қошидаги “Дўстлик чамани” ашула ва рақс халқ ансамбли хамда туман 3-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўқитувчива ўқувчилари томонидан 1-30 дақиқалик концерт дастурини намойиш этди. Концерт давомида болаларни кайфиятини кўтаринки рухда олиб бориш мақсадида қўғирчоқ театрининг “Ур Тоқмоқ” номли спектакли намойиш этилди. Бундан ташқари бир биридан қизиқарли болалар иштирокида куй-қўшиқлар, рақслар ва қизиқарли чиқишлар ижро этилди..

14

М.Турғунбоева номидаги ёш миллий рақс ижрочилари кўрик- танловининг шаҳар, туман вилоят босқичларига тайёргарлик кўриш ва уни ташкилий ва бадиий жиҳатдан юқори савияда ўтказиш

Январ-май

2017 йил 20 май куни М.Турғунбоева номидаги ёш миллий рақс ижрочилари кўрик- танловининг туман бўлиб ўтди ва бадиий жиҳатдан юқори савияда ўтказилди.

15

«Ягонасан, муқаддас Ватан!» республика кўрик танловининг туман, шаҳар, вилоят босқичларига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш

Феврал-май

Халқимиз, авваломбор, ўниб-ўсиб келаётган ёш авлод қалбига бу оламда тенгсиз ва ягона бўлган она юртимиз Ўзбекистонни улуғлаш, унинг шаъну-шарафини ҳимоя қилиш ва юксалтириш, улар шуурида Ватанга садоқат каби олийжаноб туйғуни шакллантириш ҳамда Ватанпарварлик ҳисси билан йўғрилган мазмунан теран ва бадиий юксак қўшиқларни рағбатлантириш, уларни халқ мулкига айлантириш мақсадида жорий йилнинг 20 июнь куни Дўстлик туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танлови Дўстлик туман босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур курик-танловда тумандаги барча профессионал, ҳаваскор якка ижрочилар ҳамда бадиий жамоалар қатнашиш «Дўстлик чамани» ашула ва ракс халк ансамбли, 12 нафар якка ижрочилар ўз дастурлари намойиш билан ўзаро ижодий беллашдилар.
Хакамлар хайъати аъзолари томонидан кўрик-танлов катнашчилари дастурларининг мазмуни, долзарблиги, ижро махорати, сахна маданиятларига караб, 3 та мезон (матн, мусиқа ва ижро маҳорати) бўйича аниқланиб, 10 балли тизимда бахолади.
Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танлови Дўстлик туман босқичи ғолиби Тангиров Мусурмонқул Қурбонбоевич деб топилди ва вилоят босқичига тавсия этилди.

16

Шароф Рашидовнинг “Икки дил достони” киноповести асосида ўзбек ва ҳинд киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Икки дил достони” фильмини Дўстлик маданият ва аҳоли дам олиш марказида ташкиллаштириш тўғрисида

2017 йил
июль





2017 йил и июл ойида Шароф Рашидовнинг “Икки дил достони” киноповести асосида ўзбек ва ҳинд киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Икки дил достони” фильмини Дўстлик маданият ва аҳоли дам олиш марказида намойиш этилди. Уда 400 дан ортиқ ёшлар иштирок этди.

17

Ўзбекистон халқ ҳофизлари Эсон Лутфуллаев ҳамда Орифхон Ҳотамов ижодига бағишланган “Мумтоз наволар” кўрик-танловини туман босқичини ўтказишга амалий ёрдам кўрсатиш.

2017 йил
июль



2017 йил 5 июл куни Ўзбекистон халқ ҳофизлари Эсон Лутфуллаев ҳамда Орифхон Ҳотамов ижодига бағишланган “Мумтоз наволар” кўрик-танловини туман босқичи ўтказилди.




Ёшлар ўртасида ўтказиладиган кўрик-танлов, фестивалларни ташкилий ва бадиий жиҳатдан юқори савияда ташкил этиш

Йил давомида

Ёшлар ўртасида ўтказиладиган кўрик-танлов, фестивалларни ташкилий ва бадиий жиҳатдан юқори савияда ўтказишда бошкарманинг бўлимга бириктирилган вакилллари амалий ёрдам беришди.




Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб МФЙ ва ҚФЙ худудларида маданий-маърифий тадбирлари, кўргазмалар, давра суҳбатлари, концерт дастурлари уюштириш.

Август -сентябр

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб тумандаги барча Ғ.Ғулом, А.Навоий, Саритепа, Бунёдкор, Мевазор, Наврўз МФЙ, ШФЙ ва ҚФЙларда маданий-маърифий тадбирлари, кўргазмалар, давра суҳбатлари, концерт дастурлари уюштирилди.




Дўстлик туманда ўтказиладиган “Мустақиллик” катта байрам тадбирини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш, сценарийлари ҳамда саҳналаштириш ишларини тайёрлаш.

Август

Жорий йилнинг 27-август куни туман Марказий ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 26-йиллик байрами тантанасига бағишланган байрам тадбири ўтказилди. Байрам тадбирида туман ҳокими А.Арипов сўзга чиқиб, туман аҳолисини Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги билан қутлаб, истиқлол йилларида юртимизда бўлган ўзгаришлар, олиб борилаётган самарали ва бунёдкорона ишлар ҳақида гапирди.
Шундан сўнг, тадбирнинг бадиий қисми бошланиб, туман Маданият бўлими қошидаги “Дўстлик чамани” ашула ва рақс халқ ансамбли, 3-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби чиқишлари намойиш этилиб, пойтахтдан ташриф буюрган эл севган санъаткор М.Номозовнинг гўзал куй-қўшиқларига уланиб кетди. Тадбирда туман аҳолиси ва меҳнаткашлари иштирок этди.






1 октябр «Ўқитувчи ва мураббийлар куни»га бағишлаб маданий- маърифий тадбирлар уюштириш

Сентябрь-октябрь

Дўстлик туманида 1 октябр «Ўқитувчи ва мураббийлар куни»га бағишлаб “Палмира” оилавий маросимлар ўтказиш мажмуасида тумандани барча боғча ва мактабларҳамда коллеждаги фидоий ўқитвчиларга




3-декабр «Ногиронлар куни»га бағишлаб маданий-маърифий тадбирлари, давра суҳбатлари, учрашувлар уюштириш

ноябр

Дўстлик туманида 3 декабр куни “Шердор” оилавий маросимлар ўтказиш мажмуасида туман хокимлиги томонидан тасдиқланган дастур асосида «Ногиронлар куни»га бағишлаб маданий-маърифий тадбир ўтказилди.




Номоддий маданий меросимиз муҳофазасига бағишланган “Энг яхши фото-видео” роликлари Республика кўрик-танлови вилоят босқичида иштирокчиларнинг иштирокини таъминлашга амалий ёрдам кўрсатиш.

2017 йил
ноябр



Энг яхши фото-видео” роликлари Республика кўрик-танлови вилоят босқичида иштирокчи қатнашмади.




8 декабр-Конституция кунига бағишлаб маданий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил қилиш




8-декабр – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан 5-декабр куни туман Маданият ва аҳоли дам олиш марказида байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрамда туман ҳокими А.Арипов, туман Прокурори ўринбосари Ш.Солимов, туман ИИБ бошлиғи, майор А.Муратовлар сўзга чиқиб, йиғилганларни Конституциямизнинг 25 йиллик байрами билан табриклаб, Конституциянинг яратилиш тарихи жумладан, унинг муаллифи Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов эканлиги, ушбу қонун инсон ҳуқуқларининг асосий кафолати ва барча бошқа яратилаётган қонунларнинг негизи эканлиги ҳақида гапирилди ва туманимизда турли сохаларда жонбозлик кўрсатган, самарали фаолият олиб борган бир қатор тумандошларимизга туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Шундан сўнг, туман Маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги “Дўстлик чамани” ашула ва рақс халқ ансамбли ва тумандаги 3-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчи ва ўқитувчилари, хонандалар Қ.Хушвақтов ва иштирокида байрам концерт дастури ва туман Маданият ва аҳоли дам олиш маркази мутахасиси З.Ибрагимова ва 3-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Д.Расуловлар томонидан Ватан мадҳи тараннум этилган шеърлар намойиш этилди.
Тадбирда ёшлар ва турли соҳа вакиллари иштирок этди.




Дўстлик маданият ва аҳоли дам олиш марказида «Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»га бағишлаб маданий тадбирлар, концерт дастурлари ташкил этиш

Хар ойда бир марта

Дўстлик туман маданият бўлимида «Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»га бағишлаб маданий тадбирлар, концерт дастурлари хар ойда ташкил этилди.




“Маданият ва маърифат” ҳамда “Маҳалла” телеканаллари билан ҳамкорликда Дўстлик туманида ижод қилаётган бадиий ҳаваскорларни, бахшиларнинг, ижодий ишларини кенг тарғиб қилишга қаратилган “Барҳаёт наволар” телекўрсатувида иштирокини таъминлаш.

Йил давомида



“Маданият ва маърифат” ҳамда “Маҳалла” телеканаллари билан ҳамкорликда Дўстлик туманида ижод қилаётган бадиий ҳаваскорларни, бахшиларнинг, ижодий ишларини кенг тарғиб қилишга қаратилган “Барҳаёт наволар” телекўрсатувида иштирокини таъминланмади.





Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling