Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси


Download 2.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/193
Sana26.10.2023
Hajmi2.85 Mb.
#1723047
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   193
Bog'liq
treninglar toplami

Натижаларни қайта ишлаш 
Саволлар бола лаёқатининг етти
соҳасини қамраб олган. Вертикал бўйича 
плюслар миқдори ҳисоблаб чиқилади. Қайси йўналишдаги лаёқат бўйича 
плюс кўп бўлса, ўша лаёқат устун ҳисобланади. 


159 
Калит 









10 
11 
12 
13 
14 
15 
16 
17 
18 
19 
20 
21 
22 
23 
24 
25 
26 
27 
28 
29 
30 
31 
32 
33 
34 
35 
Матема
ти-ка
ва 
техник
а
Гумани-
тар соха 
Бадиий 
фаолият 
Жисмо
ний 
тарбия 
ва 
спорт
Комму
ни-
катив 
қизиқи
ш
Табиат 
ва 
табиат
ш-
нослик 
Уй 
юмушл
а-ри, 
ўз-
ўзига 
хизмат 
кўрсат
иш 
2-илова 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


160 
«ИҚТИДОР ХАРИТАСИ » МЕТОДИКАСИ 
(Д.Хаан ва М.Кафф) 
Умумий тавсифи 
Методика ота-оналар, шунингдек, педагоглар фойдаланишига йўналтирилган. 
Методика иккита асосий функцияни бажаришга мўлжалланган. 
Кўрсатма 
Сизнинг қаршингизда 80 та савол келтирилган. 
Уларни диққат билан ўқинг ва ҳар бир кўрсаткич бўйича болангизни баҳоланг. 
Бунинг учун қўйидаги шаклдан фойдаланинг. 
Баҳоланаётган шахс хусусияти ривожланган ҳамда аниқ ва тез-тез намоён 
бўлса “

 

” 
Хусусият доимо эмас, баъзан кўзга ташланиб турса “

 ” 
Баҳоланаётган хусусият ва унга зид бўлган хусусият шахсда аниқ акс 
этмаган бўлса ёки камдан-кам учраса “0 ” 
Баҳоланаётган хусусиятга зид хусусият намоён бўлса. “- ” 
белгиларини қўйинг. 
Саволлар варақаси 
1. 
Мантиқий фикрлашга, мавҳум тушунчаларни ишлатишга мойил. 
2. 
Бир қолипда фикрлайди, ўзига хос, кутилмаган натижаларни
қайд эта олади. 
3. 
Янги билимларни жуда тез ўзлаштиради. 
4. 
Суратларни ҳар хил тасвирлайди. Турли кўринишда тасвирлар чизади. 
5. 
Мусиқа машғулотига катта қизиқиш билан қарайди. 
6. 
Шеър ва ҳикоялар тўзишни ёқтиради. 
7. 
Одам, ҳайвон ва бошқа турдаги тимсоллар ролига осон кира олади. 
8. 
Машина-механизмларга қизиқувчан. 
9. 
Тенгдошлари билан муносабатда ташаббускор. 
10. Шижоатли, таассурот қолдирувчан. 
11. Классификациялашга қизиқиш билан қарайди. 
12. Янги ғояларни доимо текшириш, синаб кўришдан қўрқмайди. 
13. Махсус бўлмаган топшириқларни ёдлашга, эшитганларини эсда олиб 
қолишга кўп вақт сарфламайди. 
14. Чиройли суратни кўрганда ёки яхши мусиқа эшитганда ўйга толади ва 
жиддий бўлиб қолади. 
15. Мусиқа оҳанги билан кайфиятини аниқ бошқара олади. 
16. Осон ҳикоя тўза олади, сюжетларни боғлайди. 
17. Актёрлик ўйинларига қизиқувчан. 
18. Бузилган жиҳозлар, асбоб - ускуналарни осон тўзатади. Эски жиҳозлардан 
янги нарсалар, ўйинчоқлар ясашда фойдалана олади. 
19. Нотаниш кишилар ишончини қозона олади. 
20. Спорт мусобАкаси ва ўйинларида иштирок этишни ёқтиради. 
21. Кенг сўз бойлигига эга, ўз фикрларини яхши ифодалай олади. 
22. Ҳар хил предметлардан фойдаланиш ва уларни танлашга моҳир. 


161 
23. Тенгдошлари билмайдиган муаммо ва ҳодисаларни билади. 
24. Ранглар, сурат, тош, марка, эсдаликлардан тўпламлар ҳосил қилади. 
25. Яхши кўйлайди. 
26. Танланган сюжетни яхши эсда сақлайди, уни баён эта билади. 
27. Ўзга кишига ифода этишда овоз тонини ўзгартира олади.
28. Изланувчан, механизмларнинг бузилганлик сабабини топишни ёқтиради. 
29. Катта ёшдагилар ва болалар билан осон муомалага киришади. 
30. Тенгдошлари билан бўладиган спорт мусобАкаларида кўпинча ғалаба 
қозонади. 
31. Бир ҳодиса билан иккинчи ҳодиса ўртасидаги боғлиқликнинг сабаб ва 
оқибатларини яхши пайқайди. 
32. Қизиқадиган машғулотига « боши билан шўнғиб » кетади. 
33. Тенгдошларидан ўзлаштиришда ўзиб, юқори синфдагилар билан ўқиши 
мумкин. 
34. Ўйинчоқлар ясаш, суратлар чизиш, ўйин майдонида уйчалар қуриш учун 
қандайдир янги материаллардан фойдаланишни ёқтиради. 
35. Мусиқа асбоби чалиш, ашула айтиш ёки рақс ижро этишда кўп шижоат ва 
ҳис-туйғуни намоён қилади. 
36. Ҳодисаларни ҳикоя қилишда иккинчи даражалигини ажратиб, асосий ва 
характерли белгиларини сақлаб қолади. 
37. Драматик саҳналарни ўйнайди, низоларни тушуниш ва ифодалаб беришга 
қодир. 
38. Механизмлар тасвири ва чизмасини чизишни ёқтиради. 
39. Ўзга кишиларнинг хатти - ҳаракати, хулқ - атвор мотивлари сабабларини 
пайқайди. 
40. Боғчада, синфда ҳаммадан тез югуради. 
41. Мураккаб топшириқларни бажаришни, ақлий қувват талаб қилувчи 
масалалар ечишни ёқтиради. 
42. Бир муаммога турлича ёндошади. 
43. Яққол, ҳар томонлама билимдонликни намоён қилади. 
44. Бўш вақтида катталар таъсирисиз бадиий мазмундаги суратларни чизишни 
ёқтиради. 
45. Мусиқий ёзувни яхши кўради, мусиқа эшитиш учун қулай жойга ёки 
концертга боришга интилади. 
46. Ҳикоя қаҳрамонларининг ички кечинмаларини, туйғуларини ифода этиб 
берувчи сўзлардан фойдаланади. 
47. Ҳис-туйғуларни мимика, ҳаракатлар орқали ўзатишга мойил. 
48. Янги приборлар, машина, механизмлар яратилганлиги ҳақидаги мақола ва 
журналларни ёқтиради. 
49. Бошқа болалар билан ўйнаганда уларга етакчилик қилади. 
50. Яхши ҳаракатланишга мойил. 
51. Кўзатувчан, воқеа – ҳодисаларни таҳлил қилишни ёқтиради. 
52. Ўзини ва ўзгалар ғояларини ишлаб чиқишга қобилиятли. 
53. Тенгдошлари кечинмаларига боғлиқ илмий-оммабоп нашрлар, мақола ва 
китобларни ўқийди. 
54. Суратларда ўз кечинма ва кайфиятларини ифода эта олади. 
55. Бирор мусиқа асбобини яхши чалади (ўйнайди). 


162 
56. Ҳикоядаги воқеликнинг асосий тушунишга имкон берувчи деталларини 
айта олади.Бунда ҳикоядаги муҳим қисмларни сақлай олади. 
57. Бирор ҳикояни баён қилаётганда ўзга кишиларда ҳиссий қўзғалишларни 
юзага келтиришга интилади. 
58. Илмий ҳодисалар, кашфиётларни муҳокама қилишни, улар ҳақида 
фикрлашни ёқтиради. 
59. Ўз ёшига нисбатан мураккаб топшириқларни бажара олади. 
60. Саёҳатларга чиқишни, очиқ спорт майдонларида ўйнашни ёқтиради. 
61. Белги, ҳарф, сўзларни ўзоқ вақт хотирасида сақлай олади. 
62. Ҳаётий масалаларни янги ечимларда синаб кўришни ёқтиради. 
63. Умумлаштириш ва хулосалашга мойил. 
64. Пластилин, лой, қоғоз ва елим билан ишлашни, ҳажмли тасвирлар 
яратишни ёқтиради. 
65. Қўшиқ ва мусиқада ўз кайфияти, туйғуларини ифодалашга интилади. 
66. Ҳаммага таниш ва маълум бўлган нарсаларни баён этишда одатий бўлмаган 
янгиликларни қўллашга мойил. 
67. Ҳис-туйғу ва кечинмаларни осонлик билан намоён қилади. 
68. Кўп вақтини шахсий лойиҳалар, конструкция ишлари устида ишлашга 
сарфлайди. 
69. Ўйин ва машғулотларда бошқа болалар унга шерик сифатида қарашади. 
70. Бўш вақтини ҳаракатли ўйинлар билан машғул бўлишга сарфлашни 
ёқтиради. 
71. Предметларнинг келиб чиқиши ва функциялари ҳақида кўп саволлар 
беради, қизиқиш доираси кенг. 
72. Сермаҳсул ишлайди (чизганини ҳикоя қила олади), ҳар хил ғоя ва 
ечимларни баён эта олади. 
73. Бўш вақтларида бадиий китоблардан кўра илмий -оммабоп нашрларни катта 
қизиқиш билан ўқийди. 
74. Санъат асарларини баҳолашни ўзи тайёрлаган расм, ўйинчоқларни баҳолаш 
орқали ифода этади. 
75. Шахсий оригинал мусиқалар яратади. 
76. Ўз қаҳрамонларининг характери, ҳис-туйғулари, кайфиятини жонли 
ифодалашга қобилиятли. 
77. Драматик ўйинларни ёқтиради. 
78. Компьютерни тез ва осон ўзлаштиради. 
79. Ўз ғоялари билан бошқаларга таъсир эта олади. 
80. Жисмонан тенгдошларидан анча юқори. 

Download 2.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling