Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда Давлат башқаруви


Транспортнинг ихтисослаштирилган ва ноанъанавий турлари, уларнинг тавсифлари ва ривожланиш муаммолари


Download 1.2 Mb.
bet2/3
Sana25.08.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1670146
1   2   3
Bog'liq
Маъруза тақдимоти (11)

2. Транспортнинг ихтисослаштирилган ва ноанъанавий турлари, уларнинг тавсифлари ва ривожланиш муаммолари.
  • Транспортнинг ихтисослаштирилган турларига (лотинчада лат. specialis — махсус ва species — тур, хил, турлича кўриниш) юкларнинг маълум бир номенклатураси ёки махсус ташиш шарт-шароитлари учун мўлжалланган транспорт турларини ёки транспортнинг анъанавий турларининг ҳар хил кўринишларини киритиш лозим бўлади.
  • Транспортнинг ноанъанавий турларининг пайдо бўлиши иккита асосий сабаб билан шартланади: биринчидан, кўпгина мамлакатларда анъанавий транспорт турларининг авваламбор экология, боғланиш тезликларининг етишмаслиги, оширилган транспорт харажатлари, шунингдек баъзи бир транспорт турларининг ташиш қобилиятининг етишмаслиги билан боғланадиган инқирозли ҳолати; иккинчидан, ишлаб чиқариш, аҳоли, урбанизация, сайёҳликнинг ортиши, шунингдек вақтни тежашга бўлган интилиш ва ҳоказолар билан боғланадиган ўсиб бораётган транспорт эҳтиёжлари шароитларида илмий-техник ривожланишнинг замонавий даражаси билан очилган янги имкониятлар билан шартланади.
    • Ноанъанавий транспорт турларининг мавжуд хилма-хиллигидан энергия транспортини, гидро ва пневмотранспортни, дирижабллар, сув ости қанотларидаги кемалар, ҳаво ёстиғи ва магнит майдонидаги кемалар, электромобиллар, қуёшмобиллар, конвейерли ва фазовий транспортни ажратиб кўрсатиш лозим бўлади.
    • Юқори кучланишли электр узатиш линиялари. Электр энергияси транспорти ягона транспорт тизимининг специфик “юк” – электр энергияси учун мўлжаллагнган таркибий қисми бўлиб ҳисобланади. Электр узатиш линиялари энергияни узатиш учун мўлжалланган “ҳаракатланувчи таркиб” бўлиб ҳисобланади.
    • Ихтисослаштирилган пневмо ва гидротранспорт. Пневмо ва гидротранспорт вувурлар бўйлаб нефть таркибли бўлмаган қаттиқ ва суюқ юкларни ташишни амалга оширади. Темир йўллардан 110— 120 млн т кўмир ва руда концентратларини бу транспорт турига бериш йилига 100 мингтагача вагонларни бўшатиш ва 65— 70 мингта хизмат кўрсатувчи ходимларни қисқартириш имконини беради.

    • Download 1.2 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling