Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда Давлат башқаруви


Download 1.2 Mb.
bet3/3
Sana25.08.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1670146
1   2   3
Bog'liq
Маъруза тақдимоти (11)

Дирижабллар. Дирижаблларнинг қўлланилиш сохаси жуда кенг: унчалик узоқ бўлмаган масофаларга йўловчиларни ташиш, қурилиш конструкцияларини монтаж қилиш, транспортнинг бошқа турлари етиб бориши қийин бўлган районларга юкларни етказиб бериш, маълум бир ҳудудларда патруллик қилиш, йирик ўлчамли оғир вазнли юкларни ташиш, сайёҳлик, денгиздаги нефть конларини кузатиш ва таъминлаш, фотогеодезия ва магнит тасвирга олиш, спорт ва бошқалар.
  • Елканли кемалар. Табиий ресурслар сарфини, хусусан ёқилғи сарфини камайтириш зарурати транспортда шамол энергиясидан фойдаланишни яна ҳаётга қайтарган.
  • Янги ҳаракатланиш тамойилларига асосланган транспорт. Ички сув транспортида сувни сиқиб чиқарадиган кемалар билан бир қаторда ҳаво ёстиғидаги ва сув ости қанотларидаги кемалардан фойдаланилади. Бундай кемаларнинг ғояси шу билан боғланадики, сувни сиқиб чиқарадиган кемаларда ҳаракатга қаршилик тезликнинг кубига пропорционал равишда ортади, чунки кема "ҳаво—сув" муҳитида бўлади (сувнинг зичлиги ҳавоникига қараганда 800 мартага ошиқ).
  • Электромобиллар. Транспорт воситаларининг бу тури аккумулятор батареялари ёки ёқилғили элементлардан озиқланадиган битта ёки бир нечта электр двигателлари билан ҳаракатга келтирилади. Электромобилнинг ютуқлари – шовқинсизлиги, заҳарли ажратма газларнинг йўқлиги, юқори динамик сифатларидир. Камчиликлари – кичик юриш узоқлиги ва оғирлигининг катталигидир.
  • Узлуксиз ҳаракатланадиган транспорт тизимлари. Бундай тизимларга, хусусан, ҳаракатланувчи тротуар киради.
  • Пневмопоездлар. Юклар ва йўловчиларни кўчириш учун қувур тармоқли транспортни қўллаш тарихи 1840 йилда бошланган ("атмосферик йўллар" ва "пневмопоезд"). Қувурдаги пневмопоезднинг асосий афзалликлари — юқори тезлик, ажратилган йўл, иқлим шароитларига боғлиқ эмаслик, экологик тозалик ва бошқаришни тўлиқ автоматлаштириш имкониятидир. Бошланғич қийматнинг юқорилигини бирдан-бир камчилик деб ҳисоблаш мумкин.
  • Монорельсли транспорт. Ярим автоматлаштирилган ва автоматлаштирилган монорельсли тизимлар белгиланган маршрутли ва индивидуал фойдаланиладиган маршрутли тизимларга бўлинади.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling