Жой номларининг айрим лингвогеографик хусусиятлари ҳАҚида


Download 135.5 Kb.
bet1/3
Sana29.04.2023
Hajmi135.5 Kb.
#1400666
  1   2   3
Bog'liq
Хакимов К, Адилова О, Каримов И, Холмуродов Ш.




ЖОЙ НОМЛАРИНИНГ АЙРИМ ЛИНГВОГЕОГРАФИК ХУСУСИЯТЛАРИ ҲАҚИДА (Жиззах вилояти мисолида)
Хакимов Кошкар Махкамович
г.ф.н. Жиззах давлат педагогика институти
География ва иқтисодий билим асослари кафедраси
E-mail: hakimov_54@mail.ru
Адилова Озода Aмoновна
г.ф.ф.д, PhD. Жиззах давлат педагогика институти
География ва иқтисодий билим асослари кафедраси
E-mail: adilova2021@gmail.com
Каримов Илҳом Эсонович
г.ф.ф.д, PhD. Жиззах давлат педагогика институти
География ва иқтисодий билим асослари кафедраси
E-mail: kilhom855@gmail.com
Холмуродов Шакарбек Абдуғаиевич
г.ф.ф.д, PhD. Тошкент давлат педагогика университети
География ва иқтисодий билим асослари кафедраси
E-mail: geoilhom-69@mail.ru


Аннотация: Мақолада жой номларининг айрим лингвогеографик хусусиятлари Жиззах вилояти мисолида тадқиқ қилинган. Географик номнинг асосий вазифаси ва бош мақсадидан келиб чиқиб, жой ва номнинг ўзаро алоқадорлик масалалари ва номлар таркибидаги топоформантларнинг минтақавий хусусиятлари ўрганилган. Шу билан бирга, географик ном ва унинг таркибий қисмлари топонимик таҳлил қилиниб, жой номлари ясашга ихтисослашган топоформантлар ва уларнинг фарқловчи хусусиятларини ўрганилди. Аппелятивлар ва атоқли отлар негизида шаклланган ойконимлар аниқ мисоллар ёрдамида тадқиқ қилинди ва соҳага оид илғор илмий қарашлар тавсифланди.
Таянч иборалар: аппелятив, географик объект, жой номи, топоформант, топотермин, ном ва жой алоқадорлиги, топоним турлари.
Кириш. Илмий асарларда топоним деб аталадиган географик ном муайян тилда яратилган бўлиб, аниқ бир тарихий давр маҳсули ва халқнинг маънавий мулки ҳисобланади. Шу билан бирга, ҳар қандай жой номи - бу сўз, у тил орқали ифодаланади ва тил луғат фондининг бир қисми саналади, аммо унинг ўзига хос ва бошқа лексик қатламлардан анча фарқ қиладиган қисмидир. Таниқли номшунос олим С.Қораев таъбири билан айтганда, “бу фарқ топонимларнинг узоқ яшашида, уларнинг поликомпонентли, яъни кўп таркибий қисмлардан иборат бўлишида, ҳар бир тилнинг ички қонуниятларига кўра, топонимлар ясашда аппелятивлар (турдош отлар) иштирок эта олишида ўз аксини топади”. [1]
Мутахассисларнинг ёзишича, «географик номлар, даставвал, тил тараққиётининг бошланғич даврларида оддий турдош сўзлардан иборат бўлган. Кишилар турли объектларни оддийгина сув, тоғ, тўқай, кўл, кент ва ҳоказо деб юритганлар. Бу турдош сўзларнинг баъзилари бора-бора атоқли отга айланган. Масалан, қадимий туркий халқлар катта дарёни «ўкуз», «эдил», «жайҳун» дейишган. Бу сўзлар кейинчалик дарёларга атоқли от бўлган».[2]
Географик номнинг асосий вазифаси ва бош мақсади бу ер юзида маълум бир жойни аниқ белгилашдан иборат. Маълумки, аниқ фанлар бу ишни координаталар ёрдамида амалга оширади, аммо уни бажариш учун яхши малака ва тайёргарликка эга бўлган мутахассислар керак бўлади. Кундалик ҳаётда бундай вазифани ҳар ким ҳам бажара олмаслиги аниқ, шунинг учун, одамлар энг осон ва қулай йўлни, яъни ўраб турган объектларни сўз билан ифодалашни маъқул кўрганлар. Бизни ўраб турган табиий муҳит, хусусан унинг ўзгарган қисми бўлган географик муҳит жой номларига топонимик манба сифатида хизмат қилган. Бошқача айтганда, «топономик манба ҳар қадамда учрайди, асосий вазифа эса жой номларни асл шаклида тўплаш ва таснифлашдан иборат бўлмоғи лозим». [3]

Download 135.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling