Journal of marketing, business and management


мантиқ ва фикрни жамлашга


Download 1.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/34
Sana29.04.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1399875
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   34
Bog'liq
167604587663e66e34c24ae63e66e34c24a91676045876 (1)

мантиқ ва фикрни жамлашга ёрдам берувчи қисми ҳисобланади. Бунга 
эришиш учун болаларимизнинг қорнини тўлдириш билан эмас, балки зарур 
витаминлар ва микроэлементларга бой озуқалар билан овқатлантириш эвазига 
уларнинг қорнини тўйдириш лозим бўлар экан. Албатта ушбу ҳолат ҳам яшаш 
тарзимизни такомиллаштириш учун бир қанча ўзгаришларни киритишни тақозо 
қилади. 
Ҳозирги кунда кўплаб оддий оилаларни соғлом турмуш тарзига риоя 
қиладиган зиёли оилаларга айлантиришимиз лозим бўлмоқда. Бунинг учун 
инновацион тиббиёт, таълим ва маънавиятни такомиллаштиришга 
қаратилган «йўл харитасини» ишлаб чиқиб, амалиётга тизимли равишда 
жорий қилиш лозим бўлмоқда. Бу тадбир бир вақтнинг ўзида соғлом ва 
интеллектуал жиҳатдан ривожланган авлодни етиштиришимиз учун асос ва 
омил бўлиб хизмат қилади. 
Соғлом авлодни шакллантиришда бир қанча хорижий тажрибалар ҳам 
муҳим. Масалан, Малазия моделида ёш оила фарзанд кўрмоқчи бўлса камида 2 
йил илгари шифокорлар билан маслаҳатлашиб, болани соғлом дунёга келтириш 
ва интеллектуал қобилиятини ривожлантиришга мўлжалланган 20-25 йиллик
режасини ва йўл ҳаритасини тузиб олар ва унга қатъий амал қилиб яшар экан.
Мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни шакллантиришда ота-оналар 
ҳаётлигида боласини 20-25 йил ичида оёққа турғазиб, ўзини ва оиласини ўрта 
даражада боқа оладиган ва тарбия қила оладиган қобилиятга эга қилиш бўйича 
комплекс чора-тадбирларини ишлаб чиқишлари лозим бўлмоқда. Бунда 
шифокорлар, олимлар, таълим-тарбия масканлари мутасаддилари, маҳалла 
масъуллари имкониятларини бирлаштирган ҳолда ишлаб чиқиб, жорий қилиш 
учун ҳам тизимли ишларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлмоқда. 
Булардан ҳам кўриниб турибдики, Янги Ўзбекистонда янги соғлом авлод 
шаклланиши учун жамиятимизнинг бирорта аъзосига бефарқ бўлишга 
ҳаққимиз йўқ. Биз 3 йил мактабгача таълимда 11 йил мактабда камолот 


JOURNAL OF MARKETING, BUSINESS AND MANAGEMENT(JMBM)/SJIF FACTOR: 4.28
www.jmbm.uz VOLUME 1, ISSUE 7 (October) ISSN: 2181-3000 
Page 36 
босқичидаги ёш авлодни ўқитамиз. Мактабларда тарбия фани ўтилади. Бунда 
ҳар бир боланиг характерига ташхис қўйиш ва зарур бўлса якка тартибда оила 
билан ҳамкорликда тарбиялаш масаласини қўйиш керак. Агар оиласи тарбияга 
муҳтож бўлса, жамоатчилик ва маҳаллаларнинг имкониятларидан ҳам 
фойдаланиш мумкин.
Инсонларнинг яшаш тарзи, мақсадига қараб оилаларда тарбия билан 
бирга топилган маблағларни маълум мақсадлар учун сарфлаш тартибини ҳам 
билиши лозим. Бу борадаги маълумотлар халқаро экспертлар томонидан 
интернет тармоқларида эълон қилинган. Бу бўйича Ўрта Осиё мамлакатлари 
билан Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатларининг қиёсий таҳлилини турли 
йўналишлар бўйича келтиришни мақсадга мувофиқ, деб топдик. Чунки натижа 
турлича. Ҳар бир инсон, оила бошлиқлари ўйлаб кўрса арзигулик маълумотлар. 
Бунда саккизта йўналиш бўйича қиёсий таҳлилни келтирдик. 
Биринчи ҳолат, Ўрта Осиё мамлакатларида ҳашоматли уй-жой қуришга, 
автомашиналарни харид қилишга оила харажатларининг 20 фоизи, Европа 
Иттифоқи (ЕИ)даги мамлакатларида 15 фоизи ишлаилар экан. Бу ҳолат бизда 
яшаш шароитини меъёр даражасида ушлаб туришдан кўра, ўзимизни кўз-кўз 
қилишга асосий эътиборни қаратишимидан далолатдир. 
Иккинчидан, турли тўй-маросимлар, чайхона, ресторан кабилар учун 
Ўрта Осиё мамлакатларида 20 фоиз оила даромади сарфланса, ЕИ 
мамлакатларида ушбу кўрсаткич 3 фоизни ташкил қилар экан. Кўриниб 
турибдики, бизнинг мамлакатларимизда исломий аҳоли кўп бўлишига 
қарамасдан исрофгарчиликка йўл қўйиш ҳолати кузатилмоқда. Буларга ҳам чек 
қўйиш вақти келди, деб ўйлаймиз.
Учинчидан, спиртли ичимликлар, тамаки, наркотик моддалар учун Ўрта 
Осиё мамлакатларида 10 фоиз оила даромади сарфланса, ЕИ мамлакатларида 
ушбу кўрсаткич атиги 2 фоизни ташкил қилар экан. Жаҳон соғлиқни сақлаш 
ташкилотининг тадқиқот натижалари кўрсатмоқдаки, спиртли ичимликлар, 
тамаки, наркотик моддаларни истеъмол қилиш наслни сусайтирадиган 
омиллардан бири ва асосийсидир. 
Тўртинчидан, инсонларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожланти-риш 
учун сифатли таълим, инноваторлик, чет тилларни ўргатиш, компьютер 
дастурлари ва интернетдан манфаатли фойдаланишни ўргатишга Ўрта Осиё 
мамлакатларида оила даромадларининг атиги 2 фоизини ишлатса, ЕИ 
мамлакатларида ушбу кўрсаткич 10 фоизни ташкил қилар экан. Буни ҳам 
тўғрилашимиз, имкон қадар ушбу соҳага ҳар бир оилада эътиборни 
кучайтиришимиз 
лозим. 
Мамлакатимиз 
рақамли 
ва 
инновацион 
технологияларсиз рақобатбардаош бўла олмайди ва мос равишда барқарор 
ривожланишни таъминлаши ҳам қийин.
Бешинчидан, 
соғлиқни 
сақлаш, 
умрни 
узайтириш, 
хотирани 
мустаҳкамлаш ва тафаккур қилиш ва фикрлаш тезлигини кучайтириш учун 
Ўрта Осиё мамлакатларида 3 фоиз оила даромади сарфланса, ЕИ 
мамлакатларида ушбу кўрсаткич 10 фоизни, яъни уч баробардан зиёдни ташкил 


JOURNAL OF MARKETING, BUSINESS AND MANAGEMENT(JMBM)/SJIF FACTOR: 4.28
www.jmbm.uz VOLUME 1, ISSUE 7 (October) ISSN: 2181-3000 
Page 37 
қилар экан. Биз асосий харажатни соғлом турмуш тарзини шакллантиришдан 
кўра, касалликни даволашга сарфлаймиз. Буни ҳам тубдан ислоҳ қилиш бўйича 
“Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб, мақсадли шуғулланишни йўлга қўйиш лозим 
бўлмоқда. 
Олтинчидан, одамларнинг, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳиятни 
кучайтирадиган илғор техника ва технологияларни (Notebook, iPhone, iPad) 
сотиб олиш учун Ўрта Осиё мамлакатларида 3 фоиз оила даромади сарфланса, 
ЕИ мамлакатларида ушбу кўрсаткич яна 10 фоизни, яъни бу ҳам уч баробардан 
зиёдни ташкил қилар экан. Натижада болаларимизнинг аксарият қисми илғор 
техника ва технологиялардан мақсадли равишда фойдаланиш бўйича анча 
орқада. 
Еттинчидан, болаларини хорижда илғор олий ўқув юртларида ўқитишга 
ҳам оилавий маблағлар йўналтирилади. Бу бўйича Ўрта Осиё мамлакатларида 2 
фоиз оила даромади сарфланса, ЕИ мамлакатларида ушбу кўрсаткич 5 фоизни, 
яъни икки ярим баробардан зиёдни ташкил қилар экан. Бу масалага ҳозир 
давлатимиз бежиз катта аҳамият бераётган эмас. 
Саккизинчидан, мусиқа, санъат, шахмат ва спорт тўгаракларига 
қатнашиб, ўрганиши учун Ўрта Осиё мамлакатларида 3 фоиз оила даромади 
сарфланса, ЕИ мамлакатларида ушбу кўрсаткич 5 фоизни, яъни қарийб икки 
баробарни ташкил қилар экан. Шунга қарамасдан жуда кўп мусобақаларда 
халқаро майдонда ёшларимиз эришган натижалар унчалик ёмон эмас. Чунки, бу 
масалага имкон қадар давлатимиз етарли даражада эътибор қаратмоқда. 
Хулоса. Агар биз ҳам ЕИ давлатлари сингари оилаларнинг
харажатларини бевосита инсонларнинг умрни узайтиришга, интеллектуал 
салоҳиятини ривожлантиришга ва инноваторларни тайёрлашга қаратадиган 
бўлсак, халқаро мйдондаги турли мусобақалардаги натижа бунданда юқори 
бўлади. Янги Ўзбекистон ёшлари илғорликни қўлдан бермасдан
аждодларимизга муносиб бўлиб улғайиши учун тегишли рағбат (мативация) 
яратилади. Бунга бугунги кунда асосан давлат катта эътибор қаратмоқда. Агар 
оилаларда ҳам ушбу масага катта эътибор қаратса самараси янада юқори 
бўлиши табиий. 
Кўриниб турибдики, мамлакатимизда Янги Ўзбекистонга мос янги 
соғлом авлодни шакллантириш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда 
ва уларнинг натижалари ҳам сезилмоқда. Аммо, юқорида таъкидланганидек, 
кўпгина оилаларимизни соғлом турмуш тарзига риоя қиладиган зиёли, 
интеллектуал салоҳиятга эга бўлган оилаларга айлантириш учун ҳали анча 
ишларни амалга ошириш лозим экан. 

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling