Journal of marketing, business and management


ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА СОҒЛОМ АВЛОДНИНГ ШАКЛЛАНИШИДА


Download 1.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/34
Sana29.04.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1399875
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   34
Bog'liq
167604587663e66e34c24ae63e66e34c24a91676045876 (1)

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА СОҒЛОМ АВЛОДНИНГ ШАКЛЛАНИШИДА 
АҚЛЛИ ОИЛАЛАРНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИНИ ОШИРИШ ЛОЗИМ 
 
Саидахрор Ғуломов – ЎзР ФА академиги 
Мамаюнус Пардаев – СамИСИ профессори, и.ф.д 
 
Аннотация:
мақолада
Янги 
Ўзбекистонда 
соғлом 
авлоднинг 
шаклланишида ақлли оилаларнинг ўрни ва ролини ошириш лозимлиги бугунги 
кунда ўта долзарб масалалар эканлиги асосланди. Бугунги кунда соғлиқни 
сақлаш масаласидаги айрим йўналишларга эътиборни қаратиб, унинг иккита 
модели мавжудлиги кўрсатиб берилди. Оилаларнинг харажатлари бўйича Ўрта 
Осиё мамлакатлари билан Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатларининг қиёсий 
таҳлилини саккизта йўналиш бўйича қиёсий таҳлилни келтирилди. Ҳар бир 
инсон, оила бошлиқлари ўйлаб кўрса арзигулик маълумотлар таҳлили ҳам 
берилди. 
Калит сўзлар: оила, ақилли оила, ренессанс,
рақамли технологиялар, 
инноватцион таълим, тиббиёт, соғлиқни сақлаш, оила харажатлари, Ўрта Осиё, 
Европа Иттифоқи (ЕИ). 
Кириш. Мавзунинг долзарблиги. Ҳар бир одамнинг саломатлиги, 
биринчи галда, ўзига ва жамиятни фаровонлиги учун керак. Шу туфайли ҳар 
бир одам ва уни оиласи ўз саломатлиги учун ўз ақл- заковатини ишлатиши
муҳим. Демак, оила аъзоларининг саломатлиги учун барча оила аъзоларининг 
ўзлари ва донишманд кексаларини масъул. Хар бир оила авлодидан авладига 
ўтиб келадиган насл касалликлари билан бир биридан фарқ қилади. Шу 
туфайли бирор киши, бирорта оила ўзларининг саломатлигига ва насл 
касалликларига бефарқ бўлишга ҳақлари йўқ. 
Ўзимизнинг саломатлигимизга ўзимиз бефарқ бўлиб, давонланмасдан 
насл касаликларимизни фарзандларимизга ўтқазадиган бўлсак шифокорлар 
(докторлар) борку, деган кўникма билан яшаш ўзимизга-ўзимизнинг 
душманлигимиз шу бўлади. Чунки, касал бўлсак, бебаҳо вақтни, топган 
маблағларимизни бесамар сарфлашимизга ва жамиятга зарар етқазишимизга 
тўғри келади. Муҳими, агар унинг асорати қолса, инсон хотиржам яшай 
олмайди, ишларида ҳам барака бўлмайди. Шу туфайли Янги Ўзбекистонда 
соғлом авлоднинг шаклланишида ақлли оилаларнинг ўрни ва ролини ошириш 
лозимлиги бугунги кунда ўта долзарб масалалар сирасига киради. 

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling