Journal of marketing, business and management
Download 1.91 Mb. Pdf ko'rish
|
167604587663e66e34c24ae63e66e34c24a91676045876 (1)
Иккинчи моделда шифокорлар асосий эътиборни инсонларни тиббий
маданиятини оширишга ва ўзларининг соғлигини валиология орқали яхшилаш кўникмасига эга бўлишига ёрдам беришади. Бу – наслни яхшилаш, насл касалликларга қарши курашиш, асаб бузилишларидан ўзини асраш, яширинч очликларга барҳам бериш, тоза ҳаво, сув, озиқа учун курашиш. Сигарета чекишни ва алкаголь истеъмолини камайтириш ва улардан бутунлай воз кечиш кабиларда намён бўлади. Оилада соғлом турмуш тарзи ва тиббий маданиятни юқори даражага кўтариши лозим. Бундай ҳаёт тарзига амал қилган Япония халқи ўртача умр кўриш даражаси бўйича ҳозирги кунда энг юқори бўлиб, 85 ёшни ташкил қилмоқда. Японлар оила даромадларининг асосий қисмини саломатликни 1 “Мультииндикатор кластер кузатувлари” нима ва у қандай натижа бермоқда. // “Халқ сўзи” газетаси. 2022 йил 22 октябрь. – 3 бет. JOURNAL OF MARKETING, BUSINESS AND MANAGEMENT(JMBM)/SJIF FACTOR: 4.28 www.jmbm.uz VOLUME 1, ISSUE 7 (October) ISSN: 2181-3000 Page 35 асрашга, умрни узайтиришга, мия қобилияти ва хотирасини яхшилашга сарфлар экан. Яшашнинг асосий мезонларидан бири бўлган инсондаги энергия ва сув балансини сақлашга ҳам катта аҳамият берар экан. Бизда ҳам шифокорлар соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишнинг тарғиботчилари бўлиши лозим. Иккинчи моделда аҳолининг соғлиқни сақлашга, яъни касал бўлиб даволанишга сарфланадиган харажатларнинг миқдори камайиши ва унинг натижадорлигининг ошиб бориши билан ифодаланади. Оиланинг касалликни даволашга кетадиган харажатлар кескин қисқаради. Чунки асосий эътибор касал бўлмаслик чораларини кўришга қаратилган бўлади. Ушбу тадбирларнинг қайтими ҳам самарали бўлиб, ўртача умр кўриш даражаси ҳар бир инсонда ва ҳар бир оилада узаяди, хамда интеллектуал қобилият ўсиш бўшлайди. Соғлом турмуш тарзига риоя қиладиган зиёли (интеллектуал) оилада ўсаётган бола инсонларнинг соғлом ўсишига қаратилган тадбирларга амал қилиб яшайди. Натижасида бундай болалар миясининг гиппокамп қисмида кучли ривожланишлар кузатилар экан. Гиппокамп — миянинг хотира, Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling