Journal of marketing, business and management
Download 1.91 Mb. Pdf ko'rish
|
167604587663e66e34c24ae63e66e34c24a91676045876 (1)
Таҳлил ва натижалар. Яратганнинг инояти билан берилган касблардан
бири табибликдир, ҳозирги тил билан айтганда, ақилли шифокорлардир. Уларнинг асосий вазифаси инсон саломатлигини яхшилаш, умрини узайтириш ва ақл-заковатини ўстиришга қаратилган бўлиши шарт. Шу туфайли аҳолининг ўсиши билан шунга мос равишда шифокорларнинг ҳам кўпайишини таъминлаш зарур бўлади. Уларни замонавий аппаратлар билан қуроллантириш ҳам ўта долзарб масалалардан бири ҳисобланади. JOURNAL OF MARKETING, BUSINESS AND MANAGEMENT(JMBM)/SJIF FACTOR: 4.28 www.jmbm.uz VOLUME 1, ISSUE 7 (October) ISSN: 2181-3000 Page 34 Мазкур масала глобал аҳамиятга эга бўлган муаммолардан биридир. Шу туфайли ушбу масалага дунё бўйича катта аҳамият берилиб келинмоқда. Жумладан 2022 йилнинг 21 октябрь куни Тошкент шаҳрида Давлат статистика қўмитаси ҳамда БМТ Халқаро болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Мультииндикатор кластер кузатувлари”нинг (МКК) дастлабки натижалари бўйича тақдимот ўтказилиб, мазкур масала кенг муҳокама қилинди. “Мультииндикатор кластер кузатувлари” (МКК) ҳақида айрим маълумотлар. Бу дастур ЮНИСЕФ томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, уй хўжаликлари билан танланма кузатувлар асосида ишлайди. Мақсади: болалар ва аёллар ҳолатини тадқиқ қилиб, халқаро даражада таққослаб боради. Мазкур дастур 1995 йилдан буён амалга оширилиб келинмоқда. Ҳозиргача дунё бўйича 118 та давлатда тадқиқот ўтказишга муваффақ бўлган. Ушбу кузатувларда асосан она ва бола соғлиги, аёлларнинг репродуктив саломатлиги, болалар ҳуқуқлари ва уларнинг таълим олиш даражаси, соғлом ва жисмоний ривожланиш каби муҳим статистик кўрсаткичлар жамланиб тегишли хулоса чиқаришга асос бўлади. МКК кузатувларининг натижаларига биноан мамлакатимизда болалар ва аёллар билан боғлиқ масалалар барқарор ўсишни кўрсатмоқда. Хусусан, мамлакатимизда болалар ўлими камайиб бормоқда, мактабгача таълим кўрсаткичи кескин ошган, болалар саломатлиги йилдан- йилга яхшиланиб бормоқда, таълим хизматлари барча босқичларда такомиллашмоқда. Натижада 2-4 ёшдаги болаларнинг 96 фоизи саломатлик, ўқиш ва психо-ижтимоий фаровонлик нуқтаи назаридан нормал ривожланишга эга 1 . Бу минатамизда энг юқори кўрсаткич эканлиги, албатта бизни қувонтиради. Бугунги кунда соғлиқни сақлаш масаласидаги айрим йўналишларга эътиборни қаратсак, унинг иккита модели мавжуд экан. Биринчиси, шифокорлар халқни ўзлари даволашади ва халқ кўпайган сари шифокорлар сони хам кўпаиб бориши керак. Лекин яхши малакали шифокорлар дойим етишмайди. Download 1.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling