Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография
97
ўртача ҳарорати +23,6ºС, энг юқори ҳарорат +42ºС ни ташкил қилади
[85]. Ҳароратнинг йиллик амплитудаси 69ºС. Ёғин миқдори 180 мм
дан тоғли жойларда 400 мм гача етади.
Ички сувлари. Сўх водийнинг энг паст қисмидан шу номли
дарёси ўтган бўлиб, сув сарфи 42 м
3
ни ташкил қилади [131, -Б. 119]
.
Анклавда 6 та ер ости сув конлари мавжуд бўлиб, уларнинг
чуқурлиги 4-18 м га тенг [132]. Дарё бўйларида яшовчи аҳоли
бевосита Сўх ва ундан сув оладиган ариқлардан фойдаланса, тоғ
олдида истиқомат қилувчилар учун булоқ сувлари асосий аҳамиятга
эга ҳисобланади.
Тупроқлари. Мазкур тоғли ва тоғ олди ҳудудида оддий ва тўқ
тусли бўз тупроқлар тарқалган. Чиринди миқдори уларда 2 – 4 %
атрофида ўзгаради. Дарё бўйларида ўтлоқ тупроқлар шаклланган ва
йиллар давомида ишлов берилиши натижасида маданий воҳа
тупроқларига айлантирилган. Тупроқнинг унумдорлиги унинг
деҳқончилликка ихтисослашувида асосий омиллардан бири
ҳисобланади.
Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси. Тоғ тераги, арча, наъматак ва
турли буталар ўсади. Ҳайвонлардан тулки, бўри; қушлардан каклик,
бедана, қарға ва қалдирғоч учрайди. Бироқ, аҳоли пунктларининг
энига томон кенгайиши натижасида ёввойи ҳайвонлар тобора
камайиб бормоқда. Жумладан, тўнғиз ва булбул сўнгги вақтларда
деярли учрамаганлиги қайд этилган. Ноёб ўсимликлар кам
ўзлаштирилган ҳудудлардагина сақланиб қолган.
Иқтисодий ва ижтимоий географик хусусиятлари
Аҳолиси. Сўх анклавининг демографик салоҳияти ўзига хос
бўлиб, аҳолиси 2021 йил январь бўйича 79,1 минг кишини ташкил
қилади [133] ҳамда 2020 йил январга нисбатан 1,5 минг кишидан
ортиқ кўпайган.
Do'stlaringiz bilan baham: |